ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!

16-05-2020, 10:02 admin Мақолалар 711

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таолога ҳамду сано айтамиз, ва факат Уни мақтаймиз, Ундангина мадад тилаймиз, гуноҳларимизни мағфират этишини , нафсимиз, бузуқликларидан ва ёмонликлардан паноҳига олишини ўтинамиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят этса, ҳеч ким уни адаштира олмас,У адаштирганни эса ҳеч ким ҳидоят этолмас. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Унинг бандаси ва расулидир.
Айни пайтда, мусулмон уммат аҳволини ўнглашни даъво қилувчи турли фирқалар пайдо булиб, уларнинг ҳар бири ўзини энг холис ва энг тўғри жамоа эканини ҳамда Куръон ва суннатга энг мувофиқ бўлгани сабабли ҳамма унга эргашмоғи лозимлигини, акс ҳолда нажот йуқлигини таъкидлаётир.
Ҳозирда асосан кўзга кўринадиган тоифалардан бири – «Ҳизбут – таҳрир» ва унинг хато тушунчалари тўғрисида сўз юритсак. Аввало, уларнинг оят – ҳадисни билиш ва тушунишдаги баъзи қусурлари, ибодат, ахлок, зикрлар борасидаги талай камчиликлари, ҳамда дунёвий билимларнинг пастлигидир.
Барчамизга маълумки, жоҳиллик билан касалланган кимсалар тан олгиси келмайди. Бундайларга ҳақиқатни минг бор исбот қилсангиз ҳам бефойда.
«Ҳизбут – таҳрир» ақидавий масалаларда Аҳли сунна ва жамоа ақидасига зид равишда фикр юритиб, содда ва илмсиз мусулмонларни адаштиради. Ислом тарихида адашган фирқалар деб танилган: «мутазила» ва «кадария» тоифаларнинг фосид қоидалари ва фикрларига таянади. Улар ўз раҳбарлари тўғрисида фақат: «ҳусни зонн» чиройли гумон қилаверишлари оқибатида – уларни хатодан маъсумлик даражасига чиқариб қўядилар. Уларга бўлган ҳурматни «шахсга сиғиниш» даражасига кўтарадилар. Улар Куръони карим билан Саҳиҳ суннатни ўзларининг йулларига масҳабларига юргизишни хоҳлайдилар.Улар Қуръон оятлари тафсирида, ҳадислар шархида шундай мулоҳазалар келтирадиларки, аслида айни матнларнинг муроди тамоман бошқа нарса бўлиб, гоҳида хатто булар айтганининг акси назарда тутилган бўлади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аниқ ва саҳиҳ ривоятларни келтирмайдилар, на саҳобалардан, на тобеъинлардан бирон асар тақдим этмайдилар. Лекин улар содда мусулмонларни йулдан уриш ва адаштиришда фаолдирлар.
Маълумки, Тақиюддин Набахоний «Ҳизбут- таҳрир» партиясини 1953 йилда яъни хижрий 1372 йил ташкил этган. «Ҳизбут – таҳрир» нинг дабдабали сўзларига алданмаслик учун бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим. «Ҳизбут – таҳрир» нашрида ислом уламоларини халифалик даврида «Ноҳақ амирларнинг кирдикорларини фош этганлар, ё айбларини очиб ташлаганлар» каби лафзлар билан мақтайди. Аслида бу мақтовга сазовор иш эмас.
Таҳовий ақидаси китобида: Имомларимиз ва иш бошиларимизга қарши, агар улар жабр- адолатсизлик қилган тақдирда ҳам ҳуруж қилмаймиз. Уларга итоатни Аллоҳ азза ва жаллага итоат жумласидан бўлган бир фарз деб биламиз. Уларга офият сўраб дуо қиламиз.
Саҳиҳ ҳадисда Абу Воил ривоят қилади: «Усома ибн Заид розийаллоҳу анҳуга:
Усмон розийаллоҳу анҳуга: «Қариндошларингизни катта мансабларга қуяётганингизда одамлар норози бўлишяпти» , деб айтдингизми? – дейишди.
Шунда Усома: - Мен унинг ўзига ётиғи билан айтганман. Зеро мен Расулуллоҳдан;
«Бир одамни дўзахга ташлаб, эшак сомон янчганида арқонга боғланиб қайта – қайта айланаверганидек, у ҳам ўз ичак – чавоқлари атрофида азобланиб айланаверади.Унинг атрофига дўзах аҳли тўпланиб: «Ия, фалончи, сен бизни маъруфга буюриб, мункардан қайтармасмидинг» - деб хайрон бўлиб сўрашди. У : «Ҳа, сизларни буюрар эдим-у, ўзим тийилмасдим» деб айтади, деган ҳадисни эшитганимдан буён, сўзига амал қилмайдиган одамларга, амир бўлиб қолса: «Сен яхшисан»деб тилёғламалик қилганим йўқ. Аммо мен фитна эшигини очган биринчи киши бўлиб қолишни истамайман.
«Ҳизбут – таҳрир» китобларида кўпинча, мункарни ўзгартириш ҳақидаги асарларни келтирилганда, «мавжуд тизимни ўзгартириш» исломий бўлмаган тузумларни ағдариш каби нарсаларга ишора қилинади. Бу эса ортида кўп фалокат ва ёмонликларни эргаштириб келувчи бир фитнадан бошқа нарса эмас.

Конимех тумани отинойиси Ж.К. Нуримбетова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш