"Аждодларимиз доим эъзозда”

5-05-2021, 11:22 admin Мақолалар 334

“Аждодларимиз доим эъзозда”
Бизнинг тинч, бахтиёр яшашимиз учун ҳамда юртимиз мустақиллиги учун курашган ва бу йўлда жонини фидо қилган инсонларни ҳурмат билан тилга оламиз.Уларнинг хотирасини абадийлаштириш учун бутун республикамизда кенг кўламдаги бунёдкорлик ва маънавий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, пойтахтимиз Тошкентда ҳам боғ ва хиёбонлар бунёд этилган. Ана шундай зиёратгоҳлардан бири Мустақиллик майдонида жойлашган. Майдон тўридаги мотамсаро она ҳайкали Ватан ҳимояси учун фарзандларини жангга йўллаган оналаримиз рамзи бўлиб, бу ҳайкал урушда қурбон бўлган минглаб оналарни эслатади. Пойтахтимиздаги ана шундай майдонлардан яна бири “Шаҳидлар хиёбони” дир. Бу ерда эса юртимизнинг озодлиги учун курашган ва бевақт қатл этилган Абдулла Қодирий, Фитрат, Усмон Носир, Чўлпон каби бобокалонларимиз номи битилган рамзий қабрлар бор. Бу жойлардан одамлар аримайди. Истиқлол ва мустақиллик туфайли истиқлол фидоийларининг азиз ва табаррук номлари яна қайтадан тикланди. Асосийси, Юртбошимизнинг 2001-йил 1-майдаги фармонига кўра 31-август “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” деб эълон қилиниши ҳам уларга бўлган чексиз ҳурмат намунасидир.  Фронтдан омон қайтган, фронт орқасида ўз меҳнатлари билан ғалабага ҳисса қўшган юртдошларимиз, уруш фахрийлари бу кун эъзозда.Президентимиз ташаббуслари билан Нуронийлар жамғармаси ташкил қилинди ва уларга пул маблағлари ажратилди. Зеро, кексалари эъзозда бўлган юрт уларнинг дуолари билан янада равнақ топажак. Аждодларни эслаб улардан ибрат олсак, ўзимиздан кейинги авлодларга ибрат бўла оламиз.
Жуманазарова Мадина
Нурота туман бош отинойиси.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш