Аллоҳ раҳмат қилсин замонамизнинг пешқадам олими улуғ устоз Шайх Мухаммад Содиқ Махаммад Юсуф бу фоний оламни тарк этган бўлсаларда, У кишидан қолган юздан ортиқ бебахо асарлар халқимизни, бу умматни ҳидоят йўлини ёритувчи маёқ бўлиб абадиятга қадар хизмат этиши муқаррардир. Ҳаётларининг сўнги кунларида дунёни таҳликага солаётган ёвуз кучлар ИШИДга қарши улкан раддия бўлган шайх ҳазратларнинг “Очиқ хат” деб аталмиш рисолалари жаҳолатдан огоҳ этувчи очиқ ҳақиқат бўлди.
Муқаддас динимизни ниқоб қилиб ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида ҳарқандай ёвузликдан тап тортмаётган бузғунчи оқимлар қаторида ИШИДни хавфи кўлами ортаётганлиги барчамизга сир эмас. Улар бугун Интернет орқали дунёни қамраб олаяпти. Қанчадан қанча ёшларни онгини заҳарлаб, йўлдан ураяпти. ИШИД шунчалик тубанликка бориб етдики, улар мусулмонларни кофирга чиқардилар, бунинг воситасида ёш-у кекса, ҳатто аёлларни ва болаларни ҳам вахшиёна қатлларини амалга оширдилар. Бу ҳам етмаганидек қатлга хорлаш, таҳқирлаш, масхара қилишни ҳам қўшишди.
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида:
“Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эхтимол, улар булардан яхшироқдир” деган (11 оят)
Улар ўз ишларига жоҳилият мушрикларининг жирканч одатлари мурдаларини қиймалашдек сурбетликни ҳам қўшишди. Уҳуд урушида мушриклар қўмондони Абу Сўфённинг хотини Ҳинд бинти Утба Расулу Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли амакилари ҳазрати Ҳамза Ибн Абдулмуттолиб шаҳид бўлган чоғида қоринларини ёриб жигарларини чайнаганлиги ва бошқа жанглар пайтида ҳам шахид бўлган сахобаларнинг қулоқ, бурунларини кесиб, қиймалаганликлари келтирилади. Бугунги давримизда мурдаларни қиймалашдек жирканч ишларни ИШИД ҳам амалга оширмоқда. Буларни қилмишлари хусусида Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари изтироб билан шундай сатрларни келтирадилар:
“Сизлар одамларнинг калласини кесиб, уни бирор нарсанинг устига ўрнатиб ёки осиб қўясиз, тўпга ўхшатиб отиб уйнайсиз. Яъни бу жиноятларни бутун оламга кўз-кўз қилиб тарқатасиз. Ҳолбуки бутун олам бугунги кунда бахтиёр ҳаёт кечирмоқда, одамнинг калласини эмас, тўп уйнамоқда. Тўп уйини шариат рухсат берган уйинлардан ҳисобланади.
Сизлар эса босиб олган худудларингизга ўзингизга қозилик қилиб, ўлдирган одамларинингизнинг жуссаларини, кесилган бошларини уйинчоқ қиласиз. Энди дунёда бирорта одам Исломни, мусулмонларни вахший деб атайдиган бўлса бунга албатта сизлар сабаб бўласиз, чунки қилган ёвузликларинингизни Ислом номи билан интернетга қуйиб, ўзингиз тарқатдингиз. Бутун оламдаги дўсту-душманнинг қўлига исломнинг зиддига кучли далил бериб қуйдингиз. Ҳолбуки Ислом бу жиноятларнинг ҳар қандай кўринишидан мутлоқо покдир, ҳолидир ва буларнинг барчасини ҳаром қилгандир”
Муқаддас динимизни ниқоб қилиб, унинг воситасида қора қилмишларини амалга ошираётган ИШИДнинг жирканч башарасини очиб берганликда улкан раддия бўлган Шайх ҳазратларининг “Очиқ хат” рисолалари бугунги замон ёшларимизни огоҳ бўлмоқликка чақиради Улуғлардан бирлари миллатнинг бахту-саодати, юртнинг тинчлиги ёшларни яхши тарбиясига боғлиқдир дея – марҳамат қилган. Шу боис келажагимиз ворислари ёшларимизни огох, сергак бўлиб, шу юрт, шу миллат учун фидоийликлари юртимизнинг тинчлиги, ободлигига сабаб бўлади. Яратганнинг ўзи ёшларимизни илму-ҳунарда етук салохият сохиблари бўлиб, келажагимизнинг муносиб ворислари бўлмоқликларини насиб айласин!
“Қизбиби” жомеъ масжиди имом хатиби: Ҳазрат Жаҳонов