РИЗҚУ НАСИБА

28-04-2021, 14:45 admin Мақолалар 576

РИЗҚУ НАСИБА
Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ё Аллоҳ! Менинг умматларимни барвақт туриб қилган ишларида, барвақт қилган ҳаракатларига барака бергин», деб умматлари ҳаққига дуо қилганлар (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Шунинг учун ота-боболаримиз барвақт туришга одатланганлар. Қизлар, келинлар кўча куйга сув сепиб, супириб, ҳовли ва уйларни йиғиштирган. Чунки, уларга шундай тарбия беришган. Кечқурун эса шом бўлиши билан болаларни уйга киргизиб эшикларини ёпиб қуйишган. Севимли Пайғамбаримиз маст қилувчи ҳар қандай нарсани тақиқлаб, инсониятнинг насл-насаби, ахлоқи ва охирати ҳақаида қайғурганлар. Хозирда Пайғамбаримизнинг ҳадисига амал қилмаслиги оқибатида баъзи бир инсонлар залолат ва тубанлик ботқоғига ботиб қолганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Мана шу маслахатларга риоя қилсак, жуда кўп муаммолар ўз-ўзида ҳал бўлиши мумкин. Кузатувимизга кўра ҳозир баъзи ёшлар ҳам маст –аласт бўлиб, беодобона юришлари натижасида маънавияти бузилиб турли хасталикларга чалинмокдалар. Ёшларимиз ўртасидаги гиёҳвандлик, ўғрилик, бошқаларнинг мол-мулкига тажавуз, фохишабозлик каби салбий иллатлар баъзи жойларда ярим тунгача бўладиган турли бебошликларнинг натижаси эмасмикан?
Динимиз ҳам, замонавий таълим-тарбия ҳам ёшларнинг бундай бебош юришларини қоралаган, уларга энг фойдали хаётий маслахатлар берган. Саёқ юриш ўрнига вактли туриш, илм ва касб-хунар эгаллаш халол турмуш кечириш, жамиятни фаровонлаштиришга ҳисса кушишни тарғиб этган.
Агар сиз маҳаллада яшасангиз, чуқур тафаккур билан қўни –кушниларингизнинг ҳаётига разм солиб қаранг. Қайси хонадон эгалари вақтли туриб, тирикчилик ҳаракатларини бошлаган бўлса, бу оилада хайр-барака, меҳру-оқибат, иттифоклик ҳукум сураётгани ва Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: (Умматларимнинг эрта ҳаракатларига барака бергин) деб қилган дуолари шак-шубхасиз ижобат бўлганлигини сезасиз. Аксинча, қайси хонадон эгалари қуёш чиқунча ётиб рўзғор ташвишларини кеч бошлаган бўлса, уларда хайру-барака йўқлигига гувоҳ бўласиз. Аллоҳ бизларни ҳам ота-боболаримизнинг йулидан бориб, олий даражаларга эришишимизни насиб этсин. Буюк зотларнинг фарзандлари ҳам аждодларига ўхшаб ақилли, доно, фаросатли, улуғ инсонлар бўлишлари керак. Ёшлардан умидимиз шу. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ўзинг ҳидоят йулидан адаштирмасдан, сабру қаноатда ҳаёт кечирмоғимизни насибу рўзи айласин.

Шаҳар бош отинойиси Бурхонова.Ч.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш