РИЗҚУ НАСИБА

1-05-2020, 11:07 admin Мақолалар 813

Пайгамбаримизнинг: «Ё Аллох! Менинг умматларимни барвакт туриб килган ишларида, барвакт килган харакатларига барака бергин», деб умматлари хаккига дуо килганлар (Абу Довуд ва Термизий рмвоятлари).
Шунинг учун ота-боболаримиз барвакт туришга одалантганлар. Кизлар, келинлар куча куйга сув сепиб, супириб, ховли ва уйларни йигиштирган. Чунки, уларга шундай тарбия беришган. Кечкурун эса шом булиши билан болаларни уйга киргизиб эшикларини ёпиб куйишган. Севимли Пайгамбаримиз маст килувчи хар кандай нарсани такиклаб, инсониятнинг насл-насаби, ахлокива охирати хакаида кайгурганлар. Хозирда Пайгамбаримизнинг хадисига амал килмаслиги окибатида баъзи бир инсонлар залолат ва тубанлик боткогига ботиб колганлигига гувох булиб турибмиз. Мана шу маслахатларга риоя килсак, жуда куп муаммолар уз-узида халбулиши мумкин. Кузатувимизга кура хозир баъзи ёшлар хам маст –аласт булиб, беодобона юришлари натижасида маънавияти бузилиб турли хасталикларга чалинмокдалар. Ёшларимиз уртасидаги гиёхвандлик, угрилик, бошкаларнинг мол-мулкига тажавуз, фохишабозлик каби салбий иллатлар баъзи жойларда ярим тунгача буладиган турли бебошликларнинг натижаси эмасмикан?
Динимиз хам, замонавий таълим-тарбия хам ёшларнинг бундай бебош юришларини коралаган, уларга энг фойдали хаётий маслахатлар берган. Саёк юриш урнига вактли туриш, илм ва касб-хунар эгаллаш халол турмуш кечириш, жамиятни фаровонлаштиришга хисса кушишни таргиб эеган.
Агар сиз махаллада яшасангиз, чукур тафаккур билан куни –кушниларингизнинг хаётига разм солиб каранг. Кайси хонадон эгалари вактли туриб, тирикчилик харакатларини бошлаган булса, бу оилада хайр-барака, мехру-окибат, иттифоклик хукум сураётгани ва Пайгамбаримизнинг: (Умматларимнинг эрта харакатларига барака бергин) деб килган дуолари шак-шубхасис ижобат булганлигини сезасиз. Аксинча, кайси хонадон эгалари куёш чикунча ётиб рузгор ташвишларини кеч бошлаган булса, уларда хайру-барака йуклигига гувох буласиз. Аллох бизларни хам ота-боболаримизнинг йулидан бориб, олий даражаларга эришишимизни насиб этсин. Буюк зотларнинг фарзандлари хам аждодларига ухшаб акилли, доно, фаросатли, улуг инсонлар булишлари керак. Ёшлардан умидимиз шу. Аллох таолло хаммамизни узинг хидоят йулидан адаштирмасдан, сабру каноатда хаёт кечирмогимизни насибу рузи айласин.

Шахар бош отинойиси Ч.Бурхонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш