Зулфияхоним.

1-03-2021, 11:14 admin Мақолалар 426

Зулфияхоним.

Баҳорнинг илк куни байрамлар боши,
Ўлкамда нур сочар баҳор қуёши.
Бугун сиз таваллуд топган кун устоз
Дуода халқимнинг кексаю-ёши

Ўзбекнинг шарафи ғурури бўлиб,
Қалбингиз муҳаббат сеҳрга тўлиб
Ҳижроннинг доғида адо бўлмайин.
Ғамларни енгдингиз қаламла кулиб.

Аҳдида мустаҳкам меҳригиз чексиз
Тақдир синовига дош бериб ёлғиз
Садоқат, вазминлик билан енгдингиз
Иродангиз олдида ғам, алам ожиз.


Қаҳратон қишда ҳам, баҳорни кўрган
Вужудин йиқитмай илгари сурган
Ёлғизлик зиндонин ҳур маликаси
Фироқда соғинчдан ишқ, қасрин кўрган

Мутҳиш уруш доғин, ичига ютиб
Ўзни метиндек, ҳам вазмин тутиб,
Умидни сўндирмай яшай билдингиз
Кайтиб келмас бахтни қайтишин кутиб.

Саксон бир йил собит ижодда бардам
Элга елка тутиб ёнида ҳамдам
Сиздаги ҳақиқат -эътиқод эди,
Қалби тўла ишонч қўлида қалам

Гуллаган оқ, ўрик барглари олмос
Камтарлик интилиш, вафо сизга хос
Истиқлол ҳурликни кутдингиз узоқ,
Сабрингизла иззат топдингиз устоз.

Зимистон йўқликдан борликни ясаб
Вафодан куйлаган меҳрни қумсаб
Тоабад қалбларни ларзага солиб
Сиз мангу яшайсиз қуёшдай порлаб.

Навоий шаҳар"Дўстлик "ва" Олтин водий" МФЙ отинойиси
Сувонова Ш.Ю[/left]скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш