Илоҳи, қаламимға ҳамдинг рақамиға машғуллук бер!
Ва рақамимға халойиқ кўнглиға мақбуллуқ бер.
Алишер Навоий
Инсонга сўз неъматини иноят этган, Ўзининг Сўзи ила ҳидоят этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
«Жавомиъул калим» сифати ила зийнатланган, Роббининг пайғомини умматга сўзма-сўз етказган Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
Роббимизга шукрки, чорак аср муқаддам истиқлол неъматига бурканган диёримизда чинакам ижобий эврилиш рўй бермоқда. Халқимиз ўзлигини англаб, асл қадриятларига қайтмоқда, асрий орзулари ушалиб, улуғ аждодларимиз қилган хайрли дуоларнинг ижобатини ўз кўзи билан кўрмоқда. Ўзбекистон жаҳонга юз тутмоқда, халқимиз муқаддас динимизнинг арконларини эмин-эркин адо этиш бахтига эришиб, жамиятимизда дину диёнатнинг, одоб-ахлоқнинг мавқеи тикланмоқда, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик, тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурмоқда. Ана шундай буюк неъматларнинг маҳсули ўлароқ, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга садоқат, ҳурфикрлилик, бунёдкорлик руҳида, маънавий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш иши ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва бу борада қатор муваффақиятлага эришилди. Диний адабиётимиз қайта тикланиб, бугунги кунда ўзбек адабиётининг етакчи соҳаларидан бирига айланди. Бугунги кунда она тилимиздаги диний адабиётлар кириб бормаган хонадон йўқ десак, муболаға бўлмайди. Диний, маънавий-маърифий мазмундаги китоблар, газета-журналлар мунтазам равишда чоп этилмоқда, муқаддас динимизни ўрганиш ва ўргатиш мавзуси оммавий ахборотнинг барча воситаларида – телевидение, радио, матбуот ҳамда электрон ахборот сарҳадларида кенг ёритилмоқда. Ана шундай муваффақиятлардан бири – ёш авлод тарбиясида барча зиёлиларнинг, жумладан, дин арбобларининг, имом-хатибларнинг ҳам фаол иштирок этаётганидир. Юртимизда фаолият кўрсатиб турган кўплаб масжидлар, мадрасалар, университет ва маъҳадларнинг мударрислари, имомлари, толиби илмлари бугунги кунда ижтимоий-сиёсий, диний, илмий-оммабоп мавзуларда баракали ижод қилишмоқда, маънавий-маърифий юксалиш, баркамол авлодни тарбиялаш ишига салмоқли ҳисса қўшишмоқда. Роббимизга шукрлар бўлсинки, бу каби хайр-баракотли ишлар кундан-кунга зиёда бўлмоқда ва халқимизнинг, ҳукуматимизнинг ҳақли эътирофига сазовор бўлмоқда. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас» (Тавба сураси, 120-оят).
Бугун ушбу ҳикматли каломнинг яна бир тасдиғига гувоҳ бўлиб турибмиз. Республика «Олтин қалам» ХI Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиблари эълон қилинди. Қувончимизнинг асосий сабабларидан бири шуки, «Олтин қалам» ХI Миллий мукофотига лойиқ деб топилган иштирокчилар қаторида «Тўхтабой» жомеъ масжидининг имом-хатиби, 2015 йилги «Йил имоми» танловининг ғолиби, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳади мударриси, ummat.uz саҳифасининг мудири Исҳоқжон домла Бегматов ҳам ғолиб деб топилдилар.
Севимли имомимиз, замонамизнинг етук дин пешволаридан бири, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг яқин шогирдларидан бири, мударрис Исҳоқжон домлага берилган ушбу юксак мукофотни суюнчилаб, сиз азизларга етказишга шошилдик. Зеро, ушбу мукофот диёримиздаги барча мусулмонларга, барча қалам аҳлига, барча дин ходимларига берилган мукофотдир, холис хизматларининг самимий эътирофидир, уларга билдирилган юксак ишонч ва айни пайтда келгуси фаолиятларида шарафли масъулиятдир.
Ушбу қувончли дамларда барча юртдошларимиз номидан, хусусан, «Тўхтабой» жомеъ масжидининг қўп сонли қавми номидан, имом-домламизнинг устозлари, сафдошлари, шогирдлари ва минглаб мухлислари номидан Исҳоқжон домлани «Олтин қалам» мукофоти билан чин дилдан муборакбод этамиз, у кишига динимизнинг ривожи, халқимизнинг истиқболи, Ватанимизнинг равнақи йўлида қилаётган холис хизматларида баракотлар тилаймиз, мустаҳкам соғлик, куч-қувват, ғайрат тилаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Исҳоқжон домланинг оила аъзолари, яқинларини ҳам бу шодиёна билан табриклаб, у кишининг хизматларига доимо камарбаста бўлиб туришларини, хайрли ишларида ва ажру савобларида ҳамроҳу ҳамдам бўлишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
Аллоҳ таоло барча аҳли илмлар, имомлар, уламою фузалолар қаторида Исҳоқжон домланинг умрларига, ризқларига, касб-корларига баракотлар берсин, ёмон кўзлардан асрасин, Ўзининг розилиги йўлида қилаётган барча саъй-ҳаракатларига улкан ажру мукофотлар бериб, икки дунё саодатини ато айласин!

Мукофот муборак, азиз дўстлар!
www.islom.uz портали жамоаси
www.islom.uz портали жамоаси