ТАФРИҚА - АДАШИШ. Тўғри йўл ҳар доим энг қийини бўлади

14-04-2021, 11:35 admin Мақолалар 360

ТАФРИҚА - АДАШИШ.
Тўғри йўл ҳар доим энг қийини бўлади. (Ҳикмат)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим.
Бизларни бир ота ва онадан яратиб устимизга ислом динини нозил этган Аллоҳга чексиз ҳамду- санолар бўлсин ! Ҳидоят йўлбошчиси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга мукаммал дуруду саловатлар бўлсин !
Аллоҳ ўз ҳикмати билан инсонларни бир ота -онадан яратиб уларни турли миллат ва элатларга бўлиб юборди .Уларни тилини, ирқини, миллатини, динини бошқа қилганлиги билан уларни бир-бирларидан устун қилиб эмас , бирларини бирлари устидан хўжайин, бошқаси унга қул бўлиб эркидан ажралиб бировлари бошқасини ҳоҳиш истакларини бажариши ёки улар ўртасида низо чиқиб ер юзини жангоҳга айлантириб вайрон қилишлари учун эмас , ўзаро тинч – тотув, иззат – ҳурмат билан баҳамжиҳатликда яшашга буюрди.
Аллоҳ каломида :”Эй инсонлар !Дарҳақиқат , биз сизларни бир эркак ( Одам )ва бир аёл(Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир- бирларингиз билан танишишишгиз учун сизларни турли -туман халқлар ва қабила ( элат)лар қилиб қўйдик” . (Ҳужурот сураси,13- оят ).Динда тафриқага бўлиниш -яъни фирқаланиш ихтилоф ва келишмовчиликларни келтириб чиқариб инсонлар ўртасида адоват пайдо қилади .Фирқаланиш адашиш эканлиги ҳақида Аллоҳ табарока таоло шундай огоҳлантирган :”Динни барпо қилингиз ва унда фирқа – фирқага бўлинмангиз”.(Шўро сураси,13-оят ).
Аллоҳ огоҳ этишига қарамасдан афсуслар бўлсинки динни ниқоб қилиб, залолат йўлини тутиб бузуқ ақидаларга соф эътиқодли кишиларни бошламоқдалар .Ўзларининг турли хил кўриниш ва номларини ўзгартирсалар ҳам дунёвий ғараз , конститутцион тузимга қаршилик , давлат тепасига келиб мансаб -мартабага эришиш,бошқалар ҳисобига яшаш ,зўравонлик одам ўлдириш каби жиноятларини яшира олмаяптилар .
Дунё бўйича динни ниқоб қилган бир қанча террористик ташкилотлар бўлиб уларнинг сони 500 дан ошади. Шу ташкилотларнинг 80 фоизи ислом ниқоби остида ҳаракат қиладилар. “Хизбут -таҳрир”,”Ал- Қоида “, Ал-Жиҳод ал- Исломий “,”ат -Такфир ва-л-Ҳижра “,”Лашкари жиҳод “каби йирик террористик ташкилотлар шулар жумласидандир .
Ўз мақсадлари йўлида фирқаланган тажовузкор кимсалар дунё аҳолиси мусулмонларини 47 фоизидан ортиғи неча асрлардан буён ҳанафийлик мазҳабига эргашганлигига қарамасдан , улар учун диний анъанага айланган эътиқодига туҳмат қилиб мусулмонлар онгига сиёсийлаштирилган Исломий ғояларни тиқиштирмоқдалар. Ўзларига эргашмаганларни эса кофирликда айблаб, яшаб турган давлатларини “кофирлар диёри” демоқдалар. “Ҳижрат”, “жиҳод ”каби исломий тушунчаларни ҳақиқий маъноларини бузиб ,тор маънода талқин этиб онгида озгина бўшлиғи ёки тарбиясида бироз нуқсони бўлган кишиларни ўз фирқаларига қўшиб олиб ўша фуқаролар яшаб турган давлатларда қўпорувчилик ,худкушлик , миллатлар ва динлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоларни келтириб чиқариб ер юзида адоват уруғини сочмоқдалар .Ғаразли ниятларига эришмоқ учун улар барча имкониятлардан кенг фойдаланиб халқаро миқёсда таҳликали вазиятларни юзага келтирмоқдалар .2016 йилда дунё мусулмонларининг уламоларидан 11 нафари уларга раддия билан чиқдилар. Ислом динига эътиқод қилаётган мусулмонларга тафриқачиларнинг динимизга ва мазҳабимизга ,ақидамизга қилаётган туҳматларига ,бузғунчиларнинг пуч ғояларига алданмасликлари учун забардаст уламолар мурожаат қилдилар.Улар Ислом дини обрўсини сақлашга ,динимиз поклигини асрашга мазҳабда ва эътиқодда ҳидоят йўлида собит бўлмоқликка чақирдилар. Дунё мусулмонларига мурожаат қилган уламолар қаторида юртимиз уламоларидан : Усмонхон Алимов,Абдулазиз Мансуров,Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фикр мулоҳазалари дунё мусулмонлари ва юртимиз мусулмонлари ҳамда мамлакатимизда истиқомат қилаётган ўзга дин ва ўзга миллатга мансуб фуқаролар учун ҳам муҳимдир. 2015 йил 10 июн куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби” мавзусида диний соҳа ходимларининг республика конференцияси ўтказилди . Уламоларимизнинг конференцияда билдирилган фикрларига кўра биз мусулмонлар Қуръон ва ҳадислар асосида огоҳлантирилдик.” Бир қовм мени тўғри йўлимдан бошқа йўлга бошлайди . Сен улардан нималарнидир танийсан , нималарнидир танимайсан “-дедилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг расули , бизга уларни сифатлаб беринг “-дедим .У зот : “Улар ўзимизнинг теримиздан , ўзимизнинг тилимизда гапиришади,”дедилар
Мен:” Эй Аллоҳнинг расули ,ўша нарса менга етса менга нима буюрар эдингиз? дедим. :”Ҳа жаҳаннам эшиклари томон чорловчи бўлади .Ким уларнинг чақириқларига жавоб берса ,уни ўшанга ташлашади ”-дедилар .(Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳудан Имом Бухорий ривояти).
“ Мусулмонлар жамоаси ва уларнинг имоми билан бирга бўласан”. Мен :”Уларнинг жамоаси ва имоми бўлмасачи ?”-дедим.У зот : “У ҳолда дарахт илдизларини тишлаб бўлса ҳам ўша фирқалардан узоқ бўласан ,токи ўлим сенга ўша ҳолингда етсин дедилар ”(Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ривояти ).Ҳадисдан олинган хулосага кўра биз илмни уламоларимиздан, фатволарни ўз муфтийларимиздан олмоғимиз шарт .
Навбаҳор тумани бош отинойиси: С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш