Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон.
Огоҳ бўлингким! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.
Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир», дедилар».
Уламолар айтишади:
Тўрт нарса саодат далилидир: Тўғри сўз, тавозеъ, ҳалол касбу ҳунардаги меҳнат, сир сақлаш.
Абу Лайс Самарқандий айтади:
Ким касби чиройли ва пок бўлишини хоҳласа, бешта ишдан сақлансин:
Касби сабабидан Аллоҳнинг фарзларидан биронтасини камайтирмасин, қисқартирмасин ҳам.
Касби сабабидан Аллоҳнинг маҳлуқларидан биронтасига азият этказмасин.
Касби орқали ўзининг ва оиласининг иффатини қасд этсин, мол тўплаш ва кўпайтиришни эмас.
Касбга қаттиқ жаҳд қилмасин.
Ризқини касбидан эмас, Аллоҳдан деб билсин, касбини эса сабаб кўрсин.
Хусрав Деҳлавий айтади:
Ҳалол ишлаб топсанг гар арпа донин,
Яхшидир егандан биров оқ нонин.
Манбалар асосида
Саидаброр Умаров тайёрлади
Манба: Muslim.uz