Ҳалол сўзи луғатда тугунни ечиш маъносини билдиради. Шариатда эса ҳаромлик тугуни ечилган нарсага ҳалол дейилади. Шариатда ҳеч қандай шубҳасиз очиқ-ойдин равишда маън қилинган нарса ҳаромдир. Шайх Юсуф карзоний шундай таърифлайдилар:
Ҳалол-Аллоҳ таолодан қилинишига ижозат берилган ва ундан маън бўлмаган мубоҳдир.
Ҳаром- Аллоҳ таоло томонидан қатъий амр билан қилиниши маън бўлган нарсаларини бу ҳукмга қарши келган дунёда шаръий жазоларга охиратда эса азобга дучор бўлур.
Аллоҳ таоло бандаларга бу дунёни имтиҳон майдони қилиб, ҳаол ва ҳаром нарсаларни яратиб қўйди. Парвардигорнинг раҳмати кенг бўлганлиги учун ҳаром нарсаларни жуда оз яратди. Шунинг учун Ўзининг китобида уларни ҳаммасини зикр қилиб, уларга яқинлашмасликни ҳам огоҳлантириб қўйди. Ҳаром нарсаларнинг бадалига инсон учун ўнлаб ҳалол нарсаларни таклиф қилди. Шунинг учун бизлар, берилган ақл неъматини ишлатиб, бу дунёдаги ҳалол билан ҳаром ризқнинг фарқига бориб, покиза ҳўрокдан танаввул қилайлик.
Ҳар бир банда мўмин ҳаётгузарлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб билиши, касбидаги, ишидаги муомалалрда, олди-бердиларда, қайси ҳолатдалари ҳалолу қайсиниси ҳаром эканлигини ўрганиб билиши фарз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Ҳалол ризқни талаб қилишлик фарз амалларидан кейин турувчи фарздир”.
Одам алайҳиссалом деҳқончилик, Нуҳ алайҳиссалом ва Закариё алайҳиссалом дурадгорлик, Идрис алайҳиссалом хаттотлик, Сулаймон алайҳиссалом чўпонлик, Сулаймон алайҳиссалом сават тўқиганлар, Ийсо алайҳиссалом табиблик, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам тижорта қилганлар. Довуд алайҳиссалом подшоҳ эдилар, гоҳида одамлар танимайдиган суратда чиқиб, мамлакат аҳлидан ўзлари ҳақида сўрар эдилар. Бир куни у кишига Жаброил алайҳиссалом одам қиёфасида кўриндилар. Довуд алайҳиссалом айтдилар: “Эй йигит, Довуд ҳақида нима дейсан?” У яхши одам, лекин бир ёмон хислати бор мусулмонлар хазинасидан истифода этади. Бандаларнинг ичида Аллоҳ таолога севимлироғи ўз меҳнати билан топиб ейдиганлардир”, дедилар Жаброил алайҳиссалом. Шундан сўнг Довуд алайҳиссалом меҳробларига қайтиб, йиғлаб-йиғлаб, тазарруълар қилиб айтдилар: “Эй Раббим, менга бир ҳунар ўргатгин, мўминларнинг молидан ўзимни беҳожат этай”. Аллоҳ таоло у кишига темирчиликни ўргатди. Темир у кишининг қўлида худди хамирдек бўлиб қолар эди. У киши бундан темир совут ясаб сотардилар ва ўз аҳллари ва эҳтиёжларига сарфлар эдилар.
Хазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу доим хизматчи келтирган сутни қаердан олганини сўраб тановвул қилар эдилар. Бир куни азбарои очликларидан ёки бошқа бир сабаб биланми сўрамасдан ея бошладилар. Шунда ҳалиги сутчи:”Эй, Абу Бакр, сиз сўрамадингиз-дедида, мақтаниш мақсадида :”Жоҳилият даврида бир одамга фолбинлик қилгандим. Аслида мен фолбин эмасдим, уни алдагандим. Бугун ўша одамни учратиб қолдим, ҳақимни берди. Ўшанинг пулига шу сутни келтирдим,-деди.
Бу сўзларни эшитган ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу қулоқларигача қизиб кетдилар. Бармоқларини томоқларига тиқиб, ошқозондаги бор нарсани бўғилиб-бўғилиб чиқардилар. Меъдаларида ортиқ ҳеч нарса қолмаганига қаноат ҳосил қилгач қўлларини чиқардилар.
Хазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу қатъийлик билан жавоб берди: “Агарда қорнимдаги бировнинг ҳақи жоним билан бирга чиқишини билсам ҳам, ҳеч иккаланмасдан чиқаарардим. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳҳу алайҳи васалламнинг : “Ҳаром аралашган вужуднинг жойи жаҳаннамдир” деганларини эшитдим.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар: “Кимики, 40 кун ҳалол таомларни тановул қилиб, 40 кун намозини жамоат билан ўқиса ва гуноҳлардан парҳез қилса, Аллоҳ таоло қалбида хотиржамлик нозил қилиб, тилига ҳикматни жорий қилиб қўяди”.
Бизнинг нажот топишимиз ҳалоллик билан пул топиб, ҳалол жойга сарф этишимиздадир. Бу дунёдан сақланайлик, чунки у Фиръавн, Намруд ва Шаддоднинг сарқитидир. Бу дунёда қувонадаиган ҳеч нарса йўқдир. Бу дунё карвонсаройга ўхшар: шом тушгач, карвон қўнар, тонг отгач, кўчар-кетар...
Навоий вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова