Савдо

18-04-2019, 09:17 admin Ислом олами / Савол-жавоб 877

Савол: Агар савдогар оз бўлса ҳам ёлғон аралаштирса ундан келган пул ҳалолми?
Жавоб: Сотувчи савдода ёлғон ишлатгани учун ундан келган пули очиқ ҳаром бўлмасада, ёлғони сабабли қаттиқ гуноҳкор бўлади ва топган молининг баракаси ўчади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида умматларини омматан, савдогарларни эса хоссатан ёлғон гапиришдан қайтарганлар. Рифоа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, У киши Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Шунда у зот савдо қилаётган одамларни кўриб: “Эй тожирлар жамоаси!” дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан, у зотга қарадилар. Шунда у зот: “Албатта, тожирлар қиёмат куни фожир ҳолларида тирилурлар. Фақат Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилганлар бундан мустасно”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Демак, тижоратчи одам тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, бу касби унга охиратда надомат келтирар экан.

Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

" اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا فَإِنْ صَدَقَا وَ بَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا وَاِنْ كَتَمَا وَ كَذِبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا "

яъни: “Олувчи ва сотувчи бир-бири билан савдони келишиб олгунча ихтиёрлари ўзларидадир. Агар улар бир бирларига рост гапириб, молининг айбини яширмасалар, бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, савдо-сотиқ ишлари ростгўйлик ва холислик асосида амалга оширилса, ҳар икки тараф ҳам фойда топиш билан бирга, ризқларида файзу баракага эришади. Акс ҳолда, ушбу савдоларида баракадан маҳрум бўлиб, охиратда надоматга қолишларига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш