Агар қуёшни кўролмай қолдим, деб кўзёш тўкадиган бўлсанг, юлдузларни ҳам кўрмай қоласан. (Робиндранат Тагор)
Инсон кўп сабаблар боис йиғлайди: азобдан, мусибатдан, севинчдан, бахтиёрликдан. Бундай йиғлашлар нафсоний йиғлашлардир. Яна бир йиғи бор. Бу йиғи- гуноҳ туфайли тортилажак азоблардан қўрқиб, тавба қилган кишининг йиғисидир. Қуръони каримда ана шундай кўз ёш тўккан мўминлар: “ Улар йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва (Қуръон) уларнинг камтарликларини зиёда қилур“ (Исро, 109) деб мақталади. Аллоҳ таолонинг ҳисобсиз неъматлари учун шукр кўзёши тўкиш инсонга шараф келтирадиган ишдир. Ато ибн Абу Рабоҳ айтади: “Мен ва Убайд ибн Умар Ойша ҳузурига кирдик. Умар Ойшадан: “Расулуллоҳда кўрган энг ажабланарли нарса ҳақида гапириб беринг? “- деб сўради. Ойша онамиз йиғлаб, бундай деди: “Бир кеча Расулуллоҳ намоз ўқиш учун туриб: “Эй Ойша, мени ҳоли қўй, Парвардигоримга ибодат қилай”, - дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен ёнингизда бўлишни яхши кўраман. Сизни хурсанд қилган нарса мени ҳам суюнтиради”, - дедим. У зот туриб таҳорат олдилар ва намоз ўқий бошладилар. Намоз чоғида йиғлаганларидан этаклари ҳўл бўлди. “Ё Расулуллоҳ, йиғлаяпсизми? Ахир Аллоҳ сизнинг аввалги ва кейинги гуноҳларингизни ҳам мағфират қилган-ку?!” - дедим. У зот: ”Шукр қилувчилардан бўлмайинми? Менга бу кеча бир неча оят нозил бўлди. Уларни ўқиб тафаккур қилмаган кишига вайл бўлсин”- деб ушбу оятни ўқидилар: “ Осмонлар ва ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир. Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлар-у ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар):” Эй Роббимиз! Бу коинотни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!” (Оли Имрон, 109-191).
Киши бахтни эртадан кутиши тўғримикан? Бугун бирор савобга кўл урмай, умрингизнинг бир кунини сувга оқизсангиз-у, эртага бунинг бадали учун йиғламаслигингизга ким кафил бўла олади? Аслида бугунимизни чиройли қилсак, эртамиз ундан ҳам гўзал бўлишига ишониб яшашимиз даркор. Қалбни зиёга, ҳузурга тўлдирувчи неъматларни кўра олишимиз, идрок қилишимиз зарур. Кўнгилни ихтиёрига қўйиб берса, у нималарни хоҳламайди дейсиз. Кўнгил истаган нарсаларга эриша олмасак, ўзимизни бахтсиз ҳис этамиз. Йиғига зўр берамиз. Бу дунёнинг орзу-ҳаваси эса киёматгача тугамайди. Дунёга берилсангиз, ҳар куни йиғлаб тонг орттиришингизга тўғри келади. Биз дунё учун эмас, дунё биз учун яратилганини унутмайлик. Дунё –бизники. Биз эса кундалик рўзғор ташвишларимиз билан бирга, Аллоҳ зикрида бўлишни унутмайлик. Ҳар ким ўз насибасига ярашасини олар экан, менда кам деб нолишингиз гуноҳ эмасми? Қисматингизга шу ёзилган экан, бундан ортиқ яна нимага эришмоқчисиз? Эртага нималар бўлишини билмайсиз.Чунки бу ёлғиз Аллоҳнинг ўзига аён. Шундай экан, бугунни ғанимат билиб, ибодатингизни гўзал қилингки, асл бахт мана шунда. Кун келиб бир сиқим тупроқа айланганингизда, тинмасдан елиб-югуриб йиққан мол-давлатингиз бирор корингизга ярамайди. Шундай экан, нима учун дунё ҳаваслари ортидан югурасиз? Бу ўзингизга нисбатан зулм эмасми? Қалбингизни уйғотинг, нафсингизни назорат қилинг, шайтон алдовига учманг. Булар сизга дунёни ялтироқ томонини кўрсатади. Унда эса кеч бўлади. Аллоҳга хуш келмайдиган иш қилишдан ортиқ ёмонлик ёқ бу дунёда. Яхшилик қилсангиз, Аллоҳ Ўзи мушкулларингизни осон қилади. Кўнгил ҳотиржам бўлиб яшаш қайдаю, нафс ҳукмига учраб, ҳар қадамда кулфатга учраш қайда?!
Қилган гуноҳларидан афсусланиб йиғлаш гуноҳларнинг кечирилишига олиб келади. Уқба ибн Омир айтади: ”Ё, Расулуллоҳ, нажот нимада?” - деб сўрадим. У зот: ” Тилингни сақла, уйинг сени сиғдирсин. Хатоларингни ўйлаб йиғлагин”, - деб марҳамат қилдилар.
Шуни унутмангки, ризқ камлиги ва дунё иши учун йиғлаш керак эмас. Чунки ризқни берувчи ҳам, олувчи ҳам Аллоҳ таолодир. Ўлганга қайғуриб фарёд қилиб йиғлаш ҳам ўринсиз. Бундай пайтда овоз чиқармасдан, ачиниб ва раҳм –шавқат тилаб йиғлаш жоиз. Зеро, раҳм қилмаган шавқат кўрмайди. Оҳират азобидан қўрқиб кўзёш тўкиши инсоннинг ўзи заиф эканлигини эътироф этиши, кибр ва ғурурдан ҳалос бўлиши демакдир. Парвардигори жамолини кўриш истагида, гуноҳлардан тавба қилиб, азобидан қўрқиб тўкилган кўзёш ҳам ибодатдир. Бундай йиғлаш кишига шараф келтиради. Аксинча, ношукрлик қилиб одамлардан нолиб, арзимас ишлар учун йиғлайвериш-инсон соғлиги, феъл-атвори ёмонлашувига ва гуноҳга сабаб бўлади.
Дунё учун ғам ейиш, кўзёш тўкиш мумкинми? Бу саволнинг жавобини бобомиз Аҳмад Яссавийдан эшитинг:
Бешак билинг бу дунё барча элдан ўтаро,
Ишонмагил молингга -бир кун қўлдан кетаро.
Ота-она, қариндош қаён кетди –фикр қил,
Тўрт оёқлик чўбин от бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема- Сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош- ҳеч ким бўлмайди йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош- умринг елдек ўтаро.
Қул Ҳожа Аҳмад, тоат қил, умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг, обу гил, яна гилга кетаро.
Учқудуқ туман имом хатиби хотин -қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: О. Тўрақулова