ЗИНОНИНГ ҲАРОМ ЭКАНЛИГИ

21-03-2021, 17:13 admin Мақолалар 576

ЗИНОНИНГ ҲАРОМ ЭКАНЛИГИ
Бандаларини жуфт қилиб яратиб улар орасига унсу-муҳаббат солган, уларни ҳалол йўл билан никоҳланган ҳолда насл-насабни сақлаб ўзларидан солиҳ зурриётлар қолдиришга буюрган, ҳаром йўллар билан шаҳватларини қондириб фаҳш ва пасткашлик ботқоғига ботиш касофатидан насл – насабни ҳароб қилиб икки дунёда хор бўлишдан қайтарган. Роббимиз Аллоҳга Ўзи ўргатгандек мақтовлар ҳамду санолар бўлсин.Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз Пайвардигоро.
Умматларига ҳавои – нафснинг шаҳвоний истакларига қарши курашишни жонкуярлик ила таълим берган, бу борада гўзал наъмуна бўлган, илоҳий кўрсатмалар асосида инсонларни нафс-истакларини ҳалол йўл билан қондиришга чақириб, фаҳш зиндонидан иффат кенглигига олиб чиққан суюкли Расулимиз ва Набиййимиз ва у кишига язшилик ила эргашган мўминларга салоту-саломларимизни йўллаймиз.
Буюк Аллоҳ бандалари дунё-ю охиратда саодатманд бўлиб, Ўзининг розилигига эришишлари учун ҳаётларининг ҳар бир соҳасига оид, ҳар қандай замону маконга мос мукаммал кўрсатмалар берган .
Ўзининг китоби Қуръони каримда ва Расулининг ҳадисларида инсонлар ҳаётининг шахсий ва ижтимоий соҳаларига даҳлдор бўлган эркак ва аёл муносабатига доир аниқ кўрсатмалар берган.
Зеро булар ниҳоятда катта ва муҳим масалалар бўлиб ушбу муносабатларни Аллоҳ таоло кўрсатганидек йўлга қўйиш улкан яхшиликларни келтиради. Аллоҳ таоло таъқиқлаган суратда олиб бориш эса улкан зарарларни келтириб чиқаради. Бунга тарихдан гувоҳмиз.
Айниқса бугунги кунга келиб эркак ва аёллар таф тортмасдан зинога қўл урмоқдалар. Натижада эса кўп оилалар ажрими юзага келмоқда. Жамиятимизда етимлар кўпайиб бормоқда. Насллар бузилмоқда.Кўпгина аёлларимиздан шарму-ҳаё кўтарилиб аёллик иффати-латофати йўқолмоқда.
Зино луғатда “фужур” яъни фожирлик ва жирканч иш маъносида келади. Уламолармиз зинога турли хил таърифлар берганлар. Уларнинг барчаси кўриб чиқилганда, зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлигини мулохаза қилишади.
Зино харомдир.Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Улар Аллоҳга қўшиб бошқа “илоҳга” илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар.Ким мана шу (гуноҳлар)ни (имонсиз ҳолда) қилса гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолда мангу қолур. Илло кимки (шу дунёда) тавба қилиб ва иймон келтириб яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ) ларини яхшилик (савоб) ларга айлантириб қўюр . Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир.(Фурқон сураси,68-70).
Самовий шариатларнинг охиргиси бўлган динимиз Исломда ҳам зинодан қайтариш, ундан огоҳ этиш борасида мислсиз қатъиятлик кўрсатилган.Зеро зино сабабли насаблар тартибсиз равишда аралашиб кетади, наслга зарар етади. Оилалар бузилади, алоқалар узилади,касалликлар тарқалади, шаҳватларга берилиб тубанликка кетилади. Гўзал алоқалар завол топади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Зинога яқинлашманглар! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”. (Исро сураси, 32-оят). Оятда “Зино қилманглар” эмас балки “зинога яқинлашмангиз” дейилган. Бунинг маъноси зино қилманглар дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўъмин – мусулмон одам зино қилиш у ёқда турсин, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак.
Имон ва унинг сабабидан бўлувчи ҳаё билан зино ҳеч қачон бир жойга жамланмайди. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни очиқ-ойдин қилсалар, уларда ота-боболарида бўлмаган ўлат ва (бошқа) юқумли касалликлар тарқалади” (Имом Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
Қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта, у Исломда ҳаром қилинган.Зино ҳам одамларни моддий ва маънавий зарарларга дучор қилади, улар орасида олдин кузатилмаган турли хил касалликларни келтириб чиқаради.
Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали фаҳш ва зино кенг тарқалди. Бу жирканч гуноҳга йўлиққанларнингкўпчилик қисми шу воситалар орқали ёмон гуноҳга қўл урмоқдалар . Албатта, интернет ва ижтимоий тармоқлар яхшиликка кўп қилади ва одамларнинг оғирини енгиллаштиради. Аммо ҳар бир нарсадан яхшилик ёки ёмонлик йўлида фойдаланиш мумкин.
Бу нарсаларга қарши илму маърифатни, ҳақиқатни етказиш йўли билан, шунингдек гапига қулоқ солинадиган инсонлар кўмаги билан курашиш керак.
Аллоҳдан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишларга муваффақ этишини сўраймиз. У марҳаматли ва саховатли Зотдир.

Зарафшон шахри Бош отинойиси: Лутфия Мутахарова.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш