Жаҳл(нодонлик) дан қутулиш йўли"

14-03-2021, 11:20 admin Мақолалар 372

Жаҳл(нодонлик) дан қутулиш йўли"

Ҳамма мазҳабларда ҳам фиқҳ китоблари-матн, шарҳ, ҳошия услубида тасниф этилган.
Матнларни ривоятни яхши тушунган, фиқҳ , зуҳд ва илмда таниқли бўлган фақиҳлар ҳамда Имомларнинг энг моҳирлари ёзганлар.
Ҳанафий фақиҳларни наздида ;
أن المتون موضوعة لنقل اصل المذهب و مساءل ظاهر الرواية
"Матнлар зоҳирур -ривоя ва асл мазҳаб масалаларини нақл қилиш учун қилинди."
дейилади.
Матн соҳиблари пешқадам машойихлар тахриж қилган масалани келтириб, кейин соҳибайн (Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад) ни рожиҳ масалаларини ҳам келтиради.
Ҳанафий мазҳабини мустаҳкамлашда ишончли тўртта матн бор:
1. "Мухтасарул-виқоя" (Имом Содруш-шариъа роҳматуллоҳи алайҳи.)

2."Канзуд-дақоиқ" (Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳи)
3."Мухтасарул-Қудурий".(Имом Муҳаммад Қудурий раҳматуллоҳи алайҳи.)
4."Мухтор" ва "Мажмаьъул-баҳрайн" бу ўринда икки китоб шериклик қилади.
Энг зикри машҳурлари ва суянишга қувватлилари аввалги уч китоб бўлиб, агар "тўрт матнда " дейилса тўртинчи ўринга кейинги икки китобдан бири ўтади.

"Мухтасарул-виқоя" матни ва уни шарҳлари аввал Мовароуннаҳр уламолари наздида узоқ асрлар ривожни қўлга киритган.
"Мухтасарул-виқоя"матнини соҳиби Убайдуллоҳ Содруш-шариъани устозларининг силсиласи Абу Ҳафси Кабир раҳматуллоҳи алайҳига етиб, ундан Имом Муҳаммадга боғланади.
Содруш-шариъа раҳматуллоҳи алайҳи 747-ҳижрий санада вафот этганлар.
" Мухтасарул-виқоя" матни "Виқоятур -ривоя" ни ихчамлаштирилгани бўлиб ,. "Виқоятур-ривоя" ҳақида :

و هو كتاب لم تكتحل عين الزمان بثانيه "
"Бу шундай китобки замон (ўша аср) иккинчи бунақасини кўзига сурма қилмабди" дейилди
Яьни лафзини қисқа, маьноларини кенглигида уни ( фиқҳда )тенги топилмади.

فكان الواجب على كل أحد ان يقبل عليه و يقبل ما ينسب إليه. ( النقاية)
"Ҳар кишига вожибки- бу "мухтасар"га юзланмоғи ва унга мансуб бўлган масалаларни қабул қилмоғи.
(Нуқоя)
Фиқҳий масалаларда ихтилоф чиқмаслиги учун илмли бўлишимиз, муьътабар фиқҳий китобларга қулоқ тутушимиз лозим.
Жаҳолат қуллигидан озод қилувчи сифатига лойиқ бўлган --олийжаноб миллатнинг етакчилари бўлган Ҳанафийларнинг Илмларига эргашиб амал қилишимиз кўп фойдалар олиб келади.

Т. Рўзиев.
Вилоят бош имом хатиби

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш