САЛАФИЙЛАР КИМЛАР?

7-10-2019, 08:53 admin Мақолалар 23

Салафи солиҳийнлар ўзларининг қисқагина даврларида, кейинги авлодлар узоқ асрлар давомида эришган тараққиётдан ҳам кўра кўпроқ ютуқларга эришганлар.

Исломдаги энг афзал ва эргашишга энг муносиб бўлган асрлар ҳақида сўз кетганда “Салаф” калимасининг мазкур истилоҳий маъноси ишлатилади.

Ушбу калиманинг қатъий муқаррар бўлган истилоҳий маъноси, бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари яшаб ўтган Исломнинг дастлабки уч асридир. Мазкур истилоҳий маьнонинг қўлланишининг боиси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу орқали икки шайх ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларидир: “Инсонларнинг энг афзали менинг асримдагилар, сўнг улардан кейин келадиганлар, сўнг улардан кейин келадиганлар. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади”. (Яъни, гувоҳлик бериш ва қасам ичиш масаласига шу қадар масъулиятсизлик билан ёндошадиларки, улар гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверадилар.)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетма-кет, тартиб билан зикр қилиб, уларга “энг афзал” дея гувоҳлик берган уч асрлик давр ҳақиқатан ҳам Ислом оламида олтин давр бўлди.

Ибн Абдул Барр раҳматуллоҳи алайҳи (326-423 ҳ.) айтишларича, юқоридаги баҳо ўша уч аср мусулмонлари мажмуаси ҳақида собитдир. Шубҳасиз, ушбу уч асрдаги мусулмонларнинг “энг афзал” бўлишларига сабаб, уларнинг биринчилари нубувват сарчашмасига, рисолат таьлимотига боғланмиш силсиланинг илк ва энг яқин ҳалқаларини намоён қилган зотлардир. Ислом ақидаси ва асосларини тўғридан тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан қабул қилиб олган шахслардан иборат бўлган бу насл, мазкур ҳалқаларнинг биринчи намоёндаларидир. Бу хайрли асрга мансуб бўлмиш зотларнинг ақллари ва қалбларига Исломнинг раббоний ҳукм ва одоблари бидьат доғлари, васваса ҳамда турли гумон хираликларидан мусаффо ҳолда мустаҳкам ўрнашган эди. Ушбу илк асрда яшаганлар саҳобаи киромлардир. Ундан кейинги асрда яшаганлар тобеинлар, улардан кейинги аср вакиллари эса табаъа тобеинлар ҳисобланишади.

Аммо, бугун ўзларига “салафийлар” деб ном қўйиб Ислом ниқоби остида аслида динимиз қайтарган ишларни амалга ошираётган, шариат қайтарган ва инсон ақлига сиғмайдиган бузғунчиликларни қилувчи бир тоифа пайдо бўлдики асло уларни салафий деб бўлмайди. Уларнинг иддаолари гўё мусулмонларни олтин аср – салафи солиҳлар давридаги ҳолатга қайтариш. Юқоридаги ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг энг афзали менинг асримдагилар, сўнг улардан кейин келадиганлар, сўнг улардан кейин келадиганлар”, дея қатъий таъкидлаганлар. Бу уч авлоддан сўнг асрлар оша мазкур ҳадисга зид равишда салафийликни даъво қилиш мутлақо Ислом умматига номуносибдир. Зеро, ҳадиснинг давомига эътибор қаратсак Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади”, дея марҳамат қилганлар. Яъни, ўша уч авлоддан кейингилар зинҳор зикр қилинган олтин асрдагидек бўла олишмайди. Демак, буларнинг ғоялари пуч, даволари ёлғон ва фитнага асосланган.

Тошкент шаҳар “Ҳувайдо” жоме масжиди имом-хатиби Аброр АЛИМОВ
Манба: Muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Видеожамланма
Видео: Тоҳиржон Рўзиев. Жумъа мавъизаларидан.
Фотолавҳалар
"Ақидапараст оқимларнинг бугунги кўринишлари ва уларга раддиялар"
Навбаҳор туманидаги жоме масжидлари жамоати пахта теримида!
Жойларда долзарб масалалар бўйича ўқувчи йигит - қизлар билан учрашувлар ташкил қилинди
Фатво бўлими мудири Миср анжуманида қатнашади
"Ички ишлар органлари шахсий таркиби билан Маънавият ва маърифат дарсларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан...
Вилоят отинойилари учун ташкил этилган "Ўқув семинари" ўз ниҳоясига етди
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш