Сўнги пушаймон ўзингга душман....

12-02-2021, 18:24 admin Мақолалар 814

Сўнги пушаймон ўзингга душман....
Бугунги кунда ёшларимиз орасида жамиятимиз юзини қора қилувчи пасткашлар бебошлар, ўғрилар, кўпайиб кетди, ота-онаси иш билан бўлиб, бола тарбиясига бефарқ бўлганликлари туфайли турли кўнгилсизликларни кўриб гувоҳи бўлаяпмиз, афсуски буни кеч англаб етадилар, бир кўнгилсизлик рўй берганда эса жигарбандларимиз панжара ортида надомат чекиб ўтирадилар.
Абдулла Авлонийнинг қўйидаги сўзари сўзимизнинг ёрқин далилидир.
Азиз ота - оналар!
Аҳли донишларнинг айтишича, вақтида олиниши лозим бўлган- у, бироқ бой берилган бир соатлик таълим - тарбияни тиклаш учун камида ўттиз йил керак булар экан. Бу ибора турлича талқин этилиши мумкин. Уни оддийроқ тушуниш учун, назаримизда, қўйидаги ҳикоя айни муддаодир.
Хикоя. Бир оилада ягона фарзанд вояга етади. Ота- она уни хеч бировдан кам килмасдан, едириб - ичириб вояга етказади. Бироқ фарзанд болаликдан бир оз қўли эгри бўлиб ўсади. Кичиклигидаёқ меҳмонларнинг гардиробида ечиб қолдирган кийимларнинг чўнтагини кавлар, боғчага борганда ҳам, мактабга борганда ҳам, бу "Хобби"унинг ҳамрохи эди. Кўпчилик боланинг ота- онасисига бундок танбех бериб қўйишини айтишганида, улар пинагини хам бузмасдан, бу хали бола - да - шух - уйинқароқ, кейинчалик бу одати ўз- ўзидан йўқолиб кетади, дея бепарво бўлишар эди . Алал- оқибат, фарзанд ўсиб- улғайди, уйланди, ўзи ҳам ота булди.
кунларнинг бирида, " ўрганган кўнгил ўртанса қўймас "деганларидек, катта бир ўғрилик содир этаётганда, ёш ота қўлга тушиб, маьлум муддатга камалди. У қамокдан чиққан куниданоқ, уйига келиб биринчи қилган иши тиллари бурро бўлиб қолган ўғлини тиззасига олдида, унга дунёда ўғрилик қанчалик ёмон иллат эканини обдон тушунтирди.........
Киссадан хисса шуки, агар ота - она фарзандига ўғрилик жудаям ёмон иш эканини ўз вақтида, лозим тарзда тушунтирганда эди.... Ушбу вақтида берилмаган тарбия уғри фарзанд учун жуда кимматга тушмас эди : Бунинг учун у кўп эмас, кам эмас, нақ уттиз йиллик умрини сарфлади........
Шундай экан фарзандларимизга чиройли тарбия беришни, туғилмасданоқ режалаштирмоқ зарур, халқимизда "Бола азиз одоби, ундан азиз"деган нақл бежизга айтилмаган ахир.!
Сўнги пушаймон ўзингга душман....
Кармана бош отинойиси
Мирзаева Фазила.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш