ИСЛОМДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

13-07-2020, 08:30 admin Мақолалар 723

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Истиқлолимиз шарофати билан жамиятимиз ҳаётининг турли жабҳаларида туб ўзгаришлар содир бўлаётир.Чунки ҳар қандай ўзгаришлар ҳам охир оқибатда ҳазрати инсонга, унинг дунё қараши, билимию, одобию, маҳоратига бориб тақалаверади. Шу боис бизнинг жамиятимиз қалби пок, иймон-эътиқоди мустаҳкам, ҳалол-покиза, комил инсонларга жуда муҳтож. Инсонни, айниқса ёшларни тарбиялаш зарур, энг аввало уларнинг қалбини, ботиний дунёсини тарбиялаш керак. Чунки қалб тарбияси бўлмаса, барча уринишларимиз беҳуда , ”усти ялтироқ, ичи қалтироқ” қабилида иш тутган бўлиб қолаверамиз.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Одамларни тарбият қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар йўллаймиз.
Ислом динимиз “ўзининг узоқ асрлик тарихида турли жараёнларини, воқеа ҳодисаларининг гувоҳи бўлган. Юртимиздан Ислом динига, жаҳон фан маданиятига ҳисса қўшган кўплаб алломалар, оқил-у фузалолар етишиб чиққанлар. Шу боис, диёримиз мутаффакирлари билан ҳақли равишда доимо фаҳрланамиз.
Ислом Аъзам мазҳаби, тариқат аҳли бўлган ўтмиш уламоларимиз, донишманд ота-боболаримиз фақат илму-ирфонда эмас, одоб-ахлоқ бобида ҳам мукаммал бўлиш йўлларини ўргатиб, кўрсатиб кетганлар. Зеро, ҳақиқий олимлик, комил мусулмонлик ила амал, иҳлос мухаббат садоқат, адаб ва фидойлик каби хусусиятлар билан намоён бўлади.
Бугунги кунда ёш авлоднинг таълим-тарбияси ҳақида гапирар эканмиз, аждодларимизнинг билимига ташна, диний, маънавий, ахлоқий қадриятларга ихлос, эътиқод билан муносабатда бўлганликларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Фарзандларимизни: диний, аҳлоқий, маънавий етук-комил инсонлар қилиб тарбияламоғимиз керак, афсуски, баъзида болаларимизни беқаров қолдирамиз, уларнинг тарбиясини бўшаштириб юборамиз, боламизни ҳаётига беэтибор бўламиз. Уларни бир дақиқа ҳам тарбиясига беэтибор бўлмаслигимиз керак. Боламизни таълим тарбияси билан илк дунёга “мен келмоқдаман!” деб берган садосига “лаббай, мен сени эшитмоқдаман, болам!” дея қарши олмоғимиз шарт. Шу сабабли доно халқимизда шундай гаплар бор: “бола бошдан, ақл ёшдан” дейдилар. Инсонларнинг даврлар ўтиши билан тараққиётимиз ривожланиши авжига чиқаётган, диний соҳада ҳам баҳслар ҳам бўлаётган бир пайтда ёшларимизни диний ва дунёвий фанларда етук, хорижий тилларни биладиган, замонавий компютер сиридан бохабар, одоб ахлоқли қилиб тарбиялашда бугунги кун эҳтиёжи бўлганлиги боис Президентимиз шундай таъкидлаганлар: “Биз фарзадларимизнинг дунёвий билим билан бир қаторда Имом Бухорий тўпдаган ҳадислар, Нақшбанд таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз”.
Ҳар бир ота –она фарзанди тарбиясида диний таълим –тарбияни тўғри йўлга қўймас экан, ҳар қандай камчиликларни ўз вақтида тўғри йўлга қўймаса бидъат, хурофотлар авж олади, нотўғри диний тушунча ҳукм суради. Болаларимизни китоблар билан уларга чуқур ҳурмат ва эътибор билан тарбияламоғимизни унутмаслигимиз ҳаводек зарур. Шунинг учун ҳам бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом ворислари бўлган дин уламоларининг зиммасига маъсулият йуклатилган. Мана шу маъсулятни ҳис этишиб, ёшларига эътибор бермай фарзандларимизни (келинларимизни, куёвларимизни...) муносабатларини тарбияларига бефарқ бўлмаган Ўзбекистон республикасининг отинойилари бу борада кечани кеча демасдан ўз улушларимизни қўшиб юрганларимиздан беҳад хурсандмиз!
Сир эмас, кўпчилик инсонларимиз динни масжидга бориб намоз ўқиш, салла боғлаш, тасбеҳ ўгиришдан иборат деб ўйлашади. Ваҳоланки, ислом бу –илм, ислом-бу марифат, ислом-бу комил инсонни тарбиялаш воситасидир. Келажак авлодимизни тўғри тарбия қилишимизни асосий йўли юртимизда мавжуд бўлган зиёратгоҳларга бориб, кўриб, ўзига ишонч ҳосил қилмоқ керак. Уларга ҳурмат бажо келтирмоқ керак, улардан ибрат олиб яшамоғимиз шарт. Катталаримиз масжидларга бориб эшитиб келган маърузаларини уйларига келиб бола чақаларига уларни моҳиятнин тушунтириб, ҳаётларида тўғри фойдаланишни ўргатиб бормоқлари зарур. Бунинг учун аввало биз, ёшлари улуғлар турмуш тарзимиз билан ёшларга ўрнак бўлмоғимиз зарур.


Навоий шаҳар “Янгиобод” МФЙ отинойиси Ф.Д.Матчанова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш