Сабр-тоқат ва қаноат гўзал фазилатдир.
Гўдакка бешикдаёқ сабр-тоқат ва қаноат қилмоққа кўникма ҳосил этиш шартдир. Токи, она сути бирлан чиқур, деган нақл бор. Меъдаси тўқ гўдакнинг кўзи тўқ бўлади, кўзи тўқнинг нафси тўқ, калимасининг маниси ҳам шунда. Меъдаси тўқ бола ортиқча ҳарҳаша қилмайди, мириқиб ухлайди, демакки, ақли тиниқ тортади. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари юқоридаги фикримизга далилдир. "Неъматга шукур қилишлик, унга миннатдор бўлмоқ, унинг давомли бўлишини йўқолмаслиги гаровидир".
Фарзанднинг тили калимага келганда унга учта муборак сўзни ўргатмоқ даркор.
Ассалому алайкум,
Бисмиллаҳир рохманир роҳим,
Аллоҳу акбар.
Абу Толиб ҳазратлари шундай ҳикоя қиладилар: Ҳузуримга бир ўсмирни келтириб, унинг лоқайт ва беҳаловатлик дардига чалинганини ёлғиз умидлари ҳазратда эканини билдирибди. Ҳазратнинг ёнларида номи-шони нуфузли табиб ҳамсуҳбат бўлиб ўтирган экан. Ундан ўсмирни кўриб қўйишни илтимос қилибдилар. Табиб боланинг билагидан ушлаб, томир қувватини текширди ва унинг томир уриши сустлигини маълум қилибди.
-Ўғлингизни гўдаклиги қандай ўтган?-деб отадан сўрабди. Саволни тушунмаган ота ҳайрон бўлиб, дам табибга, дам ҳазратга қарабди. Табиб саволни такрорлабди.
-Ўғлингиз кимнинг қўлида тарбия олган? -Онасининг... ота бир зум уйга толиб...-ўғлим туғилганда узоқ сафарда бўлгандим...
-Онангиз ёки қайнонангиз у кишининг(аёлингиз) ёнларида бўлмаганмилар?
-Йўқ.
- Афсус...- деди табиб ҳазратга истеҳзо билан тикилиб, келинимизнинг қўллари калталик қилиб қолган экан-да.
Ташриф буюрган киши ажабланиб табибга эътироз билдирибди:
Нега ундай дейсиз? Ахир сафар чоғимда аёлимга ва фарзандимга неки зарур бўлса, мухтожлик кўрмасин дея ҳамма нарсани буст-бутун қилиб кетганман, бу қандай гап бўлди?
- Сиз асло ранжиманг: Аёлингиз ёнида бир маслаҳатгўй бўлмаган. Ёш боланинг тарбиясига қунт ва тажриба зарур. Ёш навдани қуриган деб кесмайдилар, балки пайванд қиладилар... Инсон учун эса, бу ўринда алоҳида тарбия керак...
Навоий шаҳар "Ҳончорвоқ" МФЙ отинойиси: Қулбобоева Мавлуда.