Ўзларини охират лаззатларидан бебаҳра қолдираётганини англамаётганлар!

4-01-2021, 16:16 admin Мақолалар 581

Ўзларини охират лаззатларидан бебаҳра қолдираётганини англамаётганлар!

Аёлнинг бардоши тугагандек гўё. Еру осмонга сиғмайди. Эрининг ичкиликка берилганига кўникиб ҳам қолди. Аммо ўғлининг бу йўлга кириши онани тамом қилди. Ўғлим катта бўлса азобларим ортга қолар. Менга суянчиқ бўлар деб ўйлаганди. Афсус доим ҳам хохлаганимиз бўлавермайди. Эрининг хурмача қилиқларига чидаб келаётган, бир ёруғликни истаб яшаётган аёл ўғлининг ҳам ҳаёсиз, бетартиб қилмишларига ҳам чидаши керак. Қаерда хато қилди? Ўйлаб ўйига етолмайди. 9-синфни битиргунча жуда яхши бола эди. Ҳамма ҳавас қиларди. Уни Самарқанддаги коллежга ўқишга қўйишди. Бошида ўқимайман деб зўрға ўқишига бориб келарди. Орадан ойлар ўтиб авзойи бузила бошлади. Алдайдиган, пулни ўйламай сарфлайдиган одат чиқарди. Атрофини дангаса, ялқов оғайнилар ўраб олди. Ўқишни зўрға тугатиб ҳужжатни қўлига олган ўғил ишламайман деб туриб олди. Безори болалар даврасида ота-онани қарзга ботира бошлади. Кунда бир ишкалга аралашиб ичкиликка ружу қўяётган бу бола келажагини хароб қилаётганини билсайди. Ота-ўғил худди пойга ўйнаётган ҳайдовчиларга ўхшашади. Ҳаётнинг рули қўлларидаю, рул ўрнига ароқ, кўзлари йўллар ўрнига фақат енгил-елпи, майишатпараст ўртоқларни кўради. Тоғларни талқон қилса арзийдиган қўллар, алп қоматлар, қувватга тўла билаклар Ватан учун қанчалар манфаатли ишлар қилишга қодир кимсалар бекорчи ишлар билан умрини хазон қилмоқда. Беихтиёр кўзлар ёшланади. Минг афсус надоматли кўзлар уларга ва уларга ўхшаганларга қадалади. Бугун яна қандай фалокатни бошимга ёғдираркин дея уйда хавотирда ўтирган аёл, она бағрини аламдан тиндалайди.
Ҳозирда ичкиликка ружу қўйган кимсалар, наҳот охиратни ўйлаш ўрнига умрини ўйин-кулги ва майишат билан ўтказишни лозим топишса. Ота фарзандига насиҳат қилиш ўрнига доим сархуш юрса, фарзанд отани ортга қолдиришни истаб, ундан ҳам ўтар даражада ичса... Бу қандай ҳаёт бўлдики, дину диёнат унитилиб, аёлини, онани хўрлаб уни заҳри қотилга алмашса, умрини куйдирса...
Аллоҳ таоло ўз оятида марҳамат қилади: "Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?!" (Моида, 90-91).
Аллоҳнинг бу оятларида улкан насиҳатлар бордир. Дарҳақиқат, ароқнинг зарарларини санаб охирига етказиб бўлмайди. Ароқ кишини виждонсиз, уятсиз қилиб қўяди. Жамиятда эса бундай инсонларнинг зарари кўп бўлмоқда. Ароқ туфайли қанча оилалар бузилиб кетмоқда. Кишилар ўртасида кенг тарқалган уруш-жанжаллар, тартибсизликлар, одам ўлдириш ва шунга ўхшаш турли жиноятларнинг сабаби ичкиликдир.
Ҳақиқат доим аччиқ, жаннатга элтувчи йўл эса машаққатлидир. Машаққатдан қочиб, енгил-елпи ҳаётни ўзига касб қилиб олаётган кимсалар, дунё лаззатидан тўйиб юриб, ўзларини охират лаззатларидан бебаҳра қилаётганини англашганда эди. Йўқ улар эшитмайдилар, кўрмайдилар, англамайдилар. Гўё қалблари қулфлангану, токим Аллоҳ уларни ҳидоят қилмаса, сўқир ва ботил ҳолда қолурлар. Аллоҳим уларни қалб кўзларини очиб, ҳидоятга бошлагин. Зулмат қарида қолдириб, даҳшатли азобингга гирифтор бўлганлардан қилмагин.




Қизилтепа тумани отинойиси: Шоназарова Меҳригул.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш