Сўзлашлари: Овозлари бироз майин, айни тарзда виқорли, сукутлари виқорли ва узоқ. Сўзлаганда аниқ ва тиниқ, ҳар сўзлари дона - дона равон, ўта ёқимли ва таъсирли, такаллуфсиз, лўнда ва қисқа, сермазмун, ҳикматга бой, бошқаларнинг сўзларидан яққол ажраб турарди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини яхши очиб гапирадилар, оғиз чеккаси билан гапирмасдилар. У зот сергап ҳам, ўта камгап ҳам эмас эдилар. Сўзлашларининг гўзаллигини ҳар қандай инсон маҳлиё бўлиб қолади. Ҳеч кимга беписандлик билан гапирмаганлар. Ҳақоратлаш ва сўкиш у зотга тамоман ёт эди. Бирор кишининг дилини оғритмаганлар. Беҳуда ва миш - мишлар, деди- дедиларларга яқин келмаганлар.
Ўтиришлари: йиғиштирилган, виқор билан, сокин ўтирардилар. Ноўрин гапирган оламдан юз бурардилар.
Кулишлари: табассумдан иборат бўлиб, кулганларида ичишлари маржондек бўлиб кўринарди. Баъзан ўта хурсанд бўлиб кулганларида кўзларини юмиб олардилар.
Шижоатлари: беқиёс ва сўнмас эди. У зот башарият тарихидаги энг шижоатли инсон бўлганларлар. Манаман деган полвонларни ҳам доғда қолдирганлар. Энг оғир лаҳзаларда ҳам мардонавор туриб, олға интиладилар, ҳеч қачон ортга чекинмаганлар, саросимага тушмаганлар.
Саховатлари: Ниҳоятда қўллари очиқ, жўмардликда тенгсиз, энг саҳий инсон эдилар, фақирликдан қўрқмасдилар. Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида яна ҳам сахийлашар, саҳобалар таъбири билан айтганда, саховатда шамолдек бўлиб кетар эдилар. У зотдан бирор нарса сўралса, ҳеч қачон йўқ демаганлар. Топсалар бериб, имконлари бўлмаса, ширин сўз билан сўровчининг кўнглини олардилар.
Муомалалари: Мулойим, ўта самимий, очиқ ва гўзал эди. У зотни дастлаб кўрган инсон ҳайбатларидан ўзини йўқотиб қўяр, яқиндан танигач, яхши кўриб қолар эди. Ҳеч қачон бировни камситмаганлар. Ҳар бир суҳбатдошга алоҳида аҳамият билан қарардилар, шунинг учун уларнинг ҳар бири ўзимни у зотга бошқалардан кўра яқинроқ ҳис этар эди. Қўл бериб кўришганларида қўлларини биринчи бўлиб тортиб олмас, суҳбатдошлари гапини тугатиб, ўзи ихтиёри билан туриб кетмагунича суҳбатини бўлмасдилар, сабр қилиб турардилар. Ҳаммага бирдек бағрикенглик билан муомала қилардилар.
Сабрлари: У зотдек сабр бардошли инсонни дунё бошқа кўрмаган. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотга сабрлилик, чидамлилик, ҳалимлилик, кечиримлилик ҳислатларини инъом этган эди. Ҳар қандай азиятни, мусибатни бардош билан қарши олардилар. Озор кучайган сари сабрлари зиёда бўлиб борар, жоҳилларнинг жаҳолати кучайган сари, у зотнинг матонатлари ортиб борар эди.
Ғазаблари: Табиатан ғазабдан йироқ, розиликка мойил эдилар. Ғазаблансалар Фақат Аллоҳ учун ғазабланар, розиликлари ҳам Аллоҳнинг розилигига тобе эди. Ноҳақликка қарши шундай қаттиқ ғазаб қилардиларки, то ҳақ қоим бўлмагунича ғазаблари тушмас эдилар. Ғазабланганлари юзларидан билинар эди, баъзан қўлларини силтаб қўяр эдилар.
Учқудуқ туман "Қизилқум" жоме масжиди имом хатиби, хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова тайёрлади