РЎЗАДА ҚУРИЛИШ ИШИ

3-05-2020, 10:50 admin Ислом олами / Савол-жавоб 668

Савол: - Ассалому алайкум! Мен Рамозон ойининг биринчи куни ишда рўза тутган ҳолда бордим. Бизани иш қурилиш иши бетон қуямиз соат 17:00 ларда тоза ҳолдан тойиб мазам бўлмай ишдан қайтиб келдим. Эртаси кун рўзахўр ҳолда бордим, устозлар бизани иш ниҳоятда оғир буни ҳукми қандай? Бизлар тутмай бетон қуяпмиз, иш ниҳоятда оғир, кўпчилик осон деб ўйлайди, тутишни иложи бўлмаяпти.

Жавоб:– Ва алайкум ассалом! Бир саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни меҳмонга чақирдилар. У кишининг қўшниларидан бири деҳқон бўлиб, қўллари меҳнатдан қавариб, ўтин каби кўринишда эди. Кейин ўша киши келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирди. Шунда уй эгаси у деҳқон кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирганини хушламади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолатни кўриб турган эдилар ҳалиги деҳқоннинг қўлини ушладилар ва “Бу оиласини ҳалол йўл билан боқаман деб бўлган” деган маънода сўз айтдилар ва қўлни ўпдилар. Бу каби ҳадислар бизларга бир оддий ҳикоя ёки қисса сифатида айтилмаган. Аксинча қиёматгача оиласини ва фарзандларига шундай ҳалол меҳнат билан едиришни ўйлаб меҳнат қилса, ўша саҳобийдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпишга лойиқ қўллар эканини билдириб қўйиш учун ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларингизни ўпадиган даражадаги инсон бўлганлигингиз муборак бўлсин. Сиз каби инсонларни сафини кўпайтирсин. Бошлиғингиз билан келишиб, ишни бироз енгиллатишларини илтимос қилинг. Ойликдан бироз камайтирса ҳам майли, чунки рамазоннинг рўзаси ва ундаги баракот бошқа ҳеч нарсада топилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш