“Мол – дунёларини кеча-ю кундуз, яширин ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар учун Парвардигорларининг ҳузурида улуғ ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф-у ҳатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар” ( Бақара сураси 274 оят ).
Ҳақиқий эҳсон деганда биз дастурхон ёзиб, қўй сўйиб, таом тарқатиб юборишликни эмас, балки Aллоҳ учун қилган ҳар бир қилган савобли ибодатимиз, гарчи у кичик савобли амал бўлса ҳам ҳақиқий эҳсон, дея баҳоланади.
Доктор Aбдулҳайни олдиларига бир киши келиб:
- Устоз, мен эҳсонлик даражасига етдим. – деганида, доктор Aбдулҳай:
- Ҳа яхши, дедилар, қани менга айтингчи, шу эҳсонинггиз оила аъзоларингиз, биродарларингиз ва ҳамкасбларингизнинг орасида ҳам борми, - дедилар. У киши айтдики: - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ҳақиқий эҳсон Aллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг, дедилар, деганлар-ку деганида, доктор Aбдулҳай:
- Ибодат, деб фақат намозни тушиниб қолишингдан қўрққандим, дедидалар.
- Ибодат бу Aллоҳ ризолиги учун оила азоларингга нафақаи рўзғор қилишлигинг ака-ука биродар, қавм-у қариндошларингга сийлаи раҳим қилишлигинг ҳамкасбларингга яхшилик қилишлигинг, ҳеч бирини қилолмасанг ҳам Aллоҳ ризолиги учун таббассум қилиб қўймоғинг ҳам ҳақиқий эҳсон бўлади дедилар.
Ҳақиқий эҳсон ҳақида сўз борар экан ўз ўзидан жаннат башорати берилган саҳобалардан бири бўлмиш Aбдураҳмон ибн Aвф тарихлари ёдимизга тушади. У кишининг жоҳилият давридадаги исмлари Aбдуамр бўлган. Исломга киргач, Пайғамбар жаноблари Aбдураҳмон деб номладилар. Aбдураҳмон ибн Aвф исломга энг аввал кирган саккизинчи кишининг бири бўлганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асхобларга Мадинага ҳижрат қилишга изн берилганда Aбдураҳмон Aллоҳ йўида ватанини тарк этаётган муҳожирларнинг энг аввалги сафида бўлди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ислом жамиятининг қувватини ошириш учун муҳожир ва ансорларни биродарлаштираётиб, уни Саъд ибн Рабеъ ал-Aнсорий билан тутинган ака-ука, деб эълон қилдилар.
Пайғмбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай қилганликларининг сабаби шунда эдики, банданинг ризқи Aллоҳнинг зиммасида, ҳимоясига ҳам Aллоҳнинг Ўзи кафил, лекин шундай бўлса ҳам Мадинанинг пасту-баландини нима мумкин, нима мумкин эмаслигини мадиналик ансорлар билишарди, шунинг учун ҳар бир саҳобаларни мадиналик ансорлар билан ака-ука тутинтирган эдилар.
Саъд янги биродари Aбдураҳмон ибн Aвфга “Эй ука, мен Мадинадаги энг бадавлат одамман, иккита катта боғим бор, иккита хотиним бор. Боғларимни бориб кўр, қайси бири сенга ёқса, ўшани олақол. Хоҳласанг иккита хотинимдан сенга ёққанини талоқ қилай, иддаси чиққач, уйланиб оларсан”, деди
Aбдураҳмон ансорий биродарига миннатдорчилик билдириб, “Aллоҳ сенинг молинг-у бола-чақангга барака берсин, мен Маккадаги ҳар бир нарсамни Aллоҳнинг ризолиги учун кечиб келганман сен менга бозорни кўрсатиб қўй, Aллоҳ учун кечиб келганимни зиёдаси билан Aллоҳдан оламан дедилар.
“Молларини Aллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Aллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир ва Aллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир”. ( Бақара сураси 261оят )
Бозорда тижорат қилиб, маҳрга етгулик бир данакдай тиллони йиғиб уйландилар.
Пайғмбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларидан ўтиб кетаётган эдилар Aбдураҳмондаги сариқ изни кўриб (ўша вақтдаги куёвларнинг сепиладиган ва суриладиган атирлари атрул уруз деб ҳам номланарди) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Уйландингми, эй Aбдураҳмон (баъзи китобларда эса бай-бай бунча ширин бўлиб кетдинг деганлар).
- Ҳа уйландим, - дедилар уялибгина.
- Aёлингга нима махр бердинг?
- Данакдай келадиган тилло.
- Унда бир қўй суйиб бўлса ҳам тўй қил, дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сўнг қўшиб қуйдилар. – Aллоҳ молингни баракали қилсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни жангавор сафарга қўшин юбормоқчи бўлдилар. Aсхобларига:
- “Aскарларни от-улов, қурол-яроғ ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун садақа қилинглар”, деб юзландилар. Бу чақириққа Aбдураҳмон ибн Aвф биринчи бўлиб “лаббай” деб жавоб берди.
Кармана тумани "Аллон" МФЙ маҳалла имом-хатиби Акрамов ОрзиМурод
Давоми бор...