Инсон нафсининг иллатларидан қутилмагунича ҳис оламидаги маъноларни, модданинг ортидаги ақл ва хаёл чегараларини мушоҳада қилолмайди.[b(Муҳаммад Нуруллоҳ Жазарий)[/b]
Бахт, ҳузур-ҳаловат ҳақида ҳар кимнинг ўз фикри, қараши бор. Баъзилар кўркам, замонавий жиҳозларга тўла уйда яшаш, яхши кийимлар кийиш, истаган нарсасига етишни ҳаёт лаззати деб ўйлайди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
Биз кўпинча одамлар ва нарса - ҳодисаларгинг зоҳирига – ташқи кўринишига кўра баҳо берамиз. Лекин синчковлик билан назар ташласак, адашганимизни англаймиз, бир қараганимизда яшашимиз учун керакли ҳамма шароит муҳайёдай туюлади. Шундай бўлса-да, бизга ҳаёт зерикарли кўринади. Бу эса турмушимизда сон-саноқсиз нарсалар бўлгани ҳолда, унда энг муҳим нарса- қаноат ва шукроналик йўқлигини билдиради. Қаноат туйғуси ва шукроналик ҳисси бўлмагач эса ҳаёт тарзимиз қандайлигидан катъий назар, кўнглимиз таскин топмайди. Ҳаловат қўғонимизни сабрсизлик, ношукурлик безовта қилаверади. Қаноат - бебаҳо неъмат. Унга эга бўлган кишининг қалби ҳамиша осойишта. Баъзилар эса бойлик орттираман деб ҳотиржамлигини бой беради. Яна шундай инсонлар ҳам борки, кийимларида ортиқча ҳашам йўқ. Дастурхони тўкин-сочин эмас. Уй-жойини ҳам кўз-кўз қилиб мақтай олмайди. Аммо ҳаётдан ҳамиша мамнун бўлиб яшайди. Бир талай муаммолари бўлса ҳам юраги ғашланмайди. Ойлик маоши баъзан рўзғорига етмаганидан кимдандир қарз олади. Бироқ, кечаси тинч ухлайди. Тақдиридан мамнун ҳолда уйғонади. Болаларининг кулгусидан завқ олади. Барчаси учун шукрона айтади. Яхши ниятларига етишиш учун савоб амалларини давом эттиради... Зеро, ҳаёт лаззати тўкин-сочинликда, ҳамма нарсанг муҳайё бўлишида эмас, борига розилик ва шукр айта билишдадир.
Улуғ ватандошимиз Абу Лайс Самарқандийнинг қуйидаги сўзлари ибратлидир: “ Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки оҳират қарор топиш ва неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фитнакордир.”
Учқудуқ туман имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: О.Тўрақулова