Мана қарийб саккиз ойдирки жонажон республикамизнинг айтарли барча минтақаларида бўлгани сингари энг чекка овулу қишлоқлари, маҳалла - ю гузарларида ҳам халқпарвар ва тинчликпарвар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг олий мажлис сенатига яъни “янги Ўзбекистон - янги сайловлар” тамойили ҳамда шиори остида ўтган ва эндигина сайланган халқ депутатларига қарата қилган ҳаётий дастурий программа тарзиндаги оламшумул мурожаати чуқур ўрганилиб янаям кенг мухокама ҳамда мунозара қилиб келинмоқда.
Асосий аҳли кўпчилик сингари мен ҳам мазкур мурожаатномани вақтли матбуот саҳифаларидан ўта синчков тарзда ўқиб чиқиб, ниҳоятда таъсирландим ва ич - ичимдан жуда ҳам қувондим, Зеро унда наинки бугунги доруломон кунларимиз, қолаверса эртанги келажагимиз учун ниҳоятда асқотадиган ўта диққатталаб, инчунин ҳаддин тараққиётталаб масалалар сарбаланд кўтарилган ва халқ ноиблари ҳамда сенаторлари муҳокамасига тақдим этилган.
Худди ана шунинг баробаринда мазкур оламшумул аҳамият касб этган мурожаатномани наинки амалдаги 2020 - йилнинг, керак бўлса эндигина бошланган галдаги беш йиллик, қўйингки ривожи ҳалитдан кутилаётган янги ўн йилликнинг изчил амалий дустури, ташаббуслар мезони, амалий ҳатти - ҳаракатларнинг изчил йўл - йўриғи, энг жадал программаси, - деб тушунмоқ даркор.
Айнан худди мана шу ўринда яна бир энг қувончли ажабтовур оламшумул воқелик бу - жонсарак ва жонтолмас йўлбошчимиз томонидан амалдаги бало ва ўлат янглиғ бутун дунё узра кенг ёйилган сертаҳлика ҳамда карантинга уйғун ташвишларга бисёр йилга “Илму маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” сифатида ном ва атама берилиши янада аҳамиятли воқеликдир. Чунки илму маърифатсиз, шариату тариқатсиз, қўйингки одилона ҳақиқатсиз инчунин сира ҳам узоққа бора олмаслигимиз айтарли беш бармоқдек ҳаммамизга аён.
Мухтасар тарзда алоҳида тан олиб қайд этмоқ жоизки, чунонам узоқни кўра билган, янги ўзбекистон илинчи ила яшаётган йўлчи - юлдуз Президентимизнинг ҳатти – ҳаракати, жонсарак ташаббуслари ўлароқ йўқ
жойдан гурлаган ва биз аҳли ўзбекистонликларни диққинафас тор уйга қамаган ўта юқумли коронавирусни бир тану бир жон бўлганча, қўлни –қўлга берганча албатта ҳамжиҳатлик бирлан яқин орада енгиб ўтамиз.
Ахир, илму маърифати, азалий маданият ва маънавияти, урфу одати, энг ўтмишга монанд анъана - ю қадриятлари юксак халқнинг наинки бугуну эртаси бардавом, керак бўлса интиқ кутилаётган келажаги ҳам янада нурафшон ҳамда тинч – тотувдир аслида.
Худди шу кенг жамулжам тарздаги тинч – тотув халқнинг, жойлардаги кўп сонли сайловчиларнинг олий мажлисдаги мухтор вакиллари бўлган ноиблар ва сенаторларга йўлланган мазкур мурожаатномани ўзимча чуқур мухтасар айлаганча, чунонам кенг мушоҳада қиларканман шунга тўла – тўкис амин бўлдимки, унда амалдаги йилнинг қилиниши ҳамда тез орада бажарилиши лозим бўлган энг долзарб ишларнинг.айтарли бирортаси ҳам назардан четда қолмаган.
Таълим тизими, тиббиёт, туризм, экология, геология, қўйингки энг долзарб ижтимойи масалалар саналган – пенсия, ногиронлик нафақаси, солиғу суғурта, меҳрибонлик ҳамда қариялар уйлари, камбағалликни камайтириш, боқувчисини йўқотганларга ғамхўрлигу ҳамият кўрсатиш ҳатто четдан сармоя киритиш, тижорат банкларини қайта ислоҳ қилишгача бўлган соҳалар тамоман бирин – кетин тўласинча қамраб олинган.
Худди шу ўринда чуқур ўйлаб қоламан. Қани энди фалакиётшунос олим Мирзо Улуғбекнинг шогирдон хаттоти Али Қушчи томонидан қашқар томонларда, Панжикент сарҳадларида яъни ҳозирги тоғлик Китоб туманида сутсиз улғайган етук авлиё ҳазрати Башир томонидан вақтиким тилсим қилинган, ёву ётдин апқтиким яширилган нодир ва ноёб илму маърифатга, эзгулик ва одамийликка монанд турфа китоблари қайта кўз очиб, топилиб қолса?!
Ёҳуд бухоролик буюк етти пирнинг тоталитар ҳамда турғун замонда мустамлакачи қизиллар томонидан чет элларга кўр - кўрона бериб юборилган тарихий тазкира ва маъноқиблари боз юз кўрсатса?! Ахир, улар маданий меросимиз, моддий ва маънавий бойлигимиз, керак бўлса энг чарағон маърифатимизнинг нодир эрган дурдоналари - ку аслида!
... Худди ана шулардан келиб чиқиб мен севимли юртбошимизнинг бу каби оламшумул мурожаатномасини ниҳоятда қўллаб – қувватлайман ҳамда эртамизнинг изчил дастурий программаси, – деб биламан..
Навбаҳор туманидаги “Арабсарой” ва “Дул - дул”маҳаллаларининг отинойиси Саломат Юлдошева