Долзарб масалалар юзасидан йиғилишлар давом этмоқда!

7-01-2020, 09:55 admin Янгиликлар 679

Долзарб масалалар юзасидан йиғилишлар давом этмоқда!
Долзарб масалалар юзасидан йиғилишлар давом этмоқда!Жорий йилнинг 6 январь кунида Нурота туман ҳокимлигида мазкур туман комиссияси аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги N-2736-III/КҚ-592- сонли тўйлар, оилавий тантаналар, маърака, ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Қўшма қарорини ижросини таъминлаш борасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Нурота тумани бош имом хатиби О.Атоев ҳам иштирок этди ҳамда ҳозирги кунда халқ орасида урчиб бораётган тўй - ҳашамлардаги дабдабабозлик, сарф - ҳаражатлар тўғрисида гапириб, ортиқча исрофнинг ҳеч бир фойдаси йўқлигини, буларга тамомила чек қўйиш учун эса фақатгина дин уламолари, имом домлалар эмас, ҳамма ташкилот ва қўмита - кенгашлар бирваракайига ёндошиш ҳамда ушбу каби камчиликларни бартараф этиш чора - тадбирлари тўғрисидаги масалани ўртага ташлади. Долзарб масалалар юзасидан йиғилишлар давом этмоқда!Шунингдек, худди шу куни Кармана тумани бош имом хатиби М.Юнусов ҳам ўзлари фаолият юритиб келаётган "Қосим Шайх" жоме масжидида маҳалла мулла - домлолари билан йиғилиш ўтказиб, янги -2020 йилдаги йиллик иш режаси билан таништириб, ҳар бир маҳалла муллаларига баъзи масалалар юзасидан тегишли кўрсатмаларни берган ҳолда, тўй - ҳашам, марака маросимларини янада ихчамлаштириш ва баъзи юзни буриштирадиган камчиликлар олдини олиш ҳамда бартараф этиш, тўғрисида мақсадли иш олиб бориш кераклигини айтиб, "аҳоли ўртасидаги адашишлар, иккиланишларни олдини олиб, аҳолида соф диний - Исломий кайфият, худди шундай муҳитни яратиб бера олишда бир - биримизга кўмакдош бўлайлик", деб таъкидлаб, қўшимчалар қилиб ўтди.Долзарб масалалар юзасидан йиғилишлар давом этмоқда!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш