Икки эркакнинг оғзаки уруши катта жанжалга айланди. Энди улар бир-бирини туртиб бўлмағур сўзлар айта бошлашди. Бири такси ҳайдовчиси, иккинчиси эса мижоз. Мижознинг ҳавсаласи пир бўлди. Ҳайдовчини тортқилаб қаергадир судради. Кейин билсам улар ИИБ биноси ёнига боришарди. Бино қаршисида иккала эркакнинг ҳам авзойи ўзгарди. Ҳайдовчиси ҳушёр тортгандек мижозга ялина бошлади. Мендан ўтди ака кечиринг илтимос. Аммо мижоз сўзидан қайтмади.Иккаламиз ҳам хатоларимиз бўлса қонун олдида жавоб берамиз. Ҳайдовчи мижозни қучоқлаб олди. Болаларимга раҳмиз келсин. Ўзи кечагина қамоқдан чиққандим. Ярим соат олдинги ҳайбатли муштумзўрдан асар ҳам қолмаган эди. Ялинди, ёлворди иккаласи бир-бирини қучоқлаб бинодан узоқлашишди.
Бу каби уруш-жанжаллар бизга ёқмасада ҳар куни учраб туради. Ички ишлар ходимларининг сай-ҳаракати билан кўплаб йўлидан адашганлар тўғри йўлга йўналтирилади. Юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги йўлида улар қанча жонбозликлар кўрсатишмоқда. Юқоридаги ҳолат юртимизда қонун устиворлигининг нақадар юқори эканлигидан далолатдир. Улар бино ичига кирмаслик учун бир-бирини кечиришди, хатоларини тан олишди. Дарҳақиқат, ғазаб инсонни нақадар хунук бир махлуққа айлантириб қўядики, нима қилганингизни гоҳида англамай қоласиз. Ички ишлар ходимлари эса шундай ғазабнок инсонни ҳам ҳушёр тортира олишга қодирдирлар. Бу касб эгалари тиним билмай ишлашади. Оиласидаги хурсандчилик кунида ҳам, тўю ҳашамлардан, ўзининг ҳою ҳавасларидан воз кечиб бўлсада юрт тинчлиги йўлида жонини қурбон қилишга тайёр. Кўча-куйда бемалол кўнглингиз тўқ юрасиз, кечалари эса хотиржам ухлайсиз, бир вилоятдан иккинчи вилоятга иш юзасидан бемалол бориб келасиз. Чунки, сизни қўриқлайдиган ёмонлардан ҳимоя қиладиган юрт поспонлари бор. Улар давлат раҳбарининг мустаҳкам қанотларидир. Улар борки, ҳар бир фуқаро ўзини эркин ҳис қила олади. Бу бизга Аллоҳнинг берган энг яхши мукофотидир. Ҳозиги долзарб вазиятда, яъни пандемия даврида улар янада жидди жаҳд билан ишлашмоқда. Иссиқда ҳам, совуқда ҳам ўз хизмат бурчларини бекаму кўст бажаришмоқда. Бу юксак вазифалари сабаб Аллоҳ уларни ўз раҳматлари ила сийласин. Танлардаги қувват бунданда зиёдалашиб, барча хизматлари Аллоҳнинг муносиб мукофоти ила тақдирлансин. Ички ишлар ходимлари доим соғ омон бўлинг ! Чунки, сиз юрт тинчлиги поспонларисиз!!!
Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна