Митти қизалоқнинг орзуси...

17-09-2020, 11:38 admin Мақолалар 589

Ҳазиллашиб кулиб ўтиришган эр-хотиннинг ҳазилларининг охири зил бўлди. Гап талашиб охир оқибат ораларида жанжал келиб чиқди. Иккаласи ҳам бор дардини тўкиб солишди. Уларни кузатиб турган болаларининг борлигини ҳам эсдан чиқаришди. Оз муддатли бақир-чақирдан сўнг аёл йиғлаб ичкари хонага кирди. Ортидан қизчаси ҳам эргашиб кирганини сезмай қолди. Қизининг маюс, ёш тўла мунчоқ кўзлари онага зорланиб тикилиб турарди. Она аччиғидан унга эътибор бермасликка ҳаракат қиларди. Қизининг иссиқ қўллари билан унинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб олиши аёлни ҳушига келтирди. Митти қўлларини қўйиб юбормай, маржондек тизилиб оқаётган кўз ёшлари билан онасини овитишга ҳаракат қиларди.
"-Онажон йиғламанг, бизни ташлаб кетманг. Нега дадамнинг сўзларига хўп дея қолмайсиз. Ахир дадам уришсалар ҳам, бизларни яхши кўрадилар-ку.".
Бу сўзлардан аёл қаттиқ таъсирланди. Наҳот шунчалик худбинлашиб кетишди. Шу қизалоқчалик аққиллари йўқми?
Қизи митти қўллари билан онасини қўйиб юборар экан, нарсалари орасидан бир конвертни олиб онасининг қўлига тутқазди. Аёл ҳаяжонини босолмай, конвертни очиб ичидан бир қоғозни олди. Унда-" Онажон, дадажон. Мен сизларни жуда яхши кўраман! Илтимос ҳеч урушманглар! "-деган ёзув бор эди.
Охирги вақтларда ҳаддан зиёд тортишиб, гап талашишлар кўп бўлаётгани ва эр-хотин бир-бирини айблашдан чарчамаётганларини сезган аёл ўйланиб қолди. Бу ҳолат фарзандларига салбий таъсир қилиб, уларни тушкун кайфиятда юришига сабаб бўлаётганини англаб юраги эзилди.
Ҳозирда учраётган бундай воқеалар кишини ранжитиши аниқ. Ахир биз ота-оналар фарзандларимизга гўзал хулқ ва чиройли тарбия бермоғимиз зарур эмасми ? Ўша гўзал хулқ ўзимизда бўлмасачи?
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Албатта инсон чиройли хулқи билан жаннатда олий даражага эришади-гарчи у ибодатли бўлмаса ҳам. Ва ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига етиб қолади-гарчи у ибодатли бўлса ҳам ".
Митти қизалоқнинг орзуси ота-онасини урушмай, тотув яшаши экан. Бундан кўринадики, фарзандларимиз биздан кўра ақлли, биздан кўра зеҳнли. Шу ақлли фарзандларимиз учун биз ҳам ақлимизни ишлатиб, яхши фазилатлар соҳиби бўлайлик. Чунки динимизда одоб масаласи ибодат мақомидадир. Гўзал хулқ соҳиби бўлмиш ота-оналарнинг фарзандларидан буюк инсонлар етишиб чиқишига ишонаман.

"Ҳафқориён" МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш