Ҳар бир тижоратчи еттита эҳтиётни ўзига лозим тутсин.
1.ЭҲТИЁТ - ҳар куни бомдодан кейин яхши ният билан бозорга бориб ўзини ва аҳли аёлининг бола-чақасининг ризқини қўлга киритган ва бу ниятларини қилса охиратда амалига қўшилади. Агар шу кунги ризқини бир бўлагини қўлга олса бундан баракот ҳосил бўлади.
2.ЭҲТИЁТ- шуки дунёга яъни пулга кўнгил боғлама шунда ҳар кунинг фаравон тинч умргўзаронлик қиласан агар ҳунарманд бўлсанг халқга манфаати етадиган ҳунарни танла ва яна шуни билки шариат ҳукмда макруҳ нарсаларни қилма.
3.ЭҲТИЁТ – Дунё бозори билан охират бозоридан бехабар қолма охират бозори бу - масжидлардир. Масжидда намоз ўқимоқ зикр тасбеҳ айтмоқдан ғофил бўлма.
Оллоҳ таоло айтадики: “Эй иймон келтирганлар мол-дунёингиз ва авлодингиз сизни Худо таоло зикридан тухтатсаки зиёнкор бўлурсизлар” Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу савдогар ва ҳунармандларга шундай деганлар аввал кунда охират амалини қилинглар ана шундан кейин дунё ишига машғул бўлинглар хабаримиз бор ҳар куни фаришталар банданинг қилган амалини осмонга кўтаради куннинг аввалида ва охирида яхши амал қилган бўлса бу икки вақтнинг орасида қилган гуноҳини мағфират қилинади чунки кеча ва кундузнинг фаришталари ҳар бора навбатларини қилиб тугатиб бўлганларида Ҳақ таолога хитоб қилар экан “Фаришталарим бандаларимни қайси ҳолда қуйиб келдинглар фаришталар айтадики намоз тасбеҳ зикрда қолдилар ҳақ таоло айтадики гувоҳ бўлингларки шу бандаларимни мағфират қилдим” дер эканлар.
4.ЭҲТИЁТ – Бозорда Бисмиллаҳдан бошлаб зикр тасбеҳ айтмоқ ва ҳақ таолони ёд қилмоқдан ғофил бўлманг Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки киши бозорга кирса ва айтсинки “Субҳаналлоҳи, вал-ҳамду лиллаҳи ва лаа иллаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳил ьалиййил-ьазийм, маашааллаҳ оҳу каана ва маа лам йашаь лам йакун” (Улуғлаш калимаси)
Маьноси – Оллоҳнинг айбу нуқсони йуқ ва мақтов Оллоҳгадур. Оллоҳдан ўзга илоҳ йуқ Оллоҳ улуғдир, мутлоқ куч қудратли ва буюк Оллоҳдан ўзга йуқ. Оллоҳ нимани хоҳласа бўлади, нимани хоҳламаса бўлмайди. Шуни айтган кишига минг-минг савобини ва савдосини барокотини бериб, ҳалол ризқ топиб ташвишсиз юради.
5.ЭҲТИЁТ – Кўп пул топай деб узоқ ва хатарли сафар қилманг соғлиғингизга эьтиборли бўлинг. Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу айтади. “Иблис алайҳи лаьнаннинг бир ўғли бордирким оти Суд (Фойда)дир. Иблис бозор халқини ёлғон онт ичмоқ, макр ва ҳиёнат қилмоққа тарғиб қилмоқ учун ўз ўрнида қолдирган экан шунинг учун савдогар кундалик насибасига кифоя қиладиган фойда топса уйига эртароқ қайтсин.
6. ЭҲТИЁТ – Шубҳали ишлардан йироқ бўлинг ҳаромга яқинлашманг осий ва фосиқ бўлиб золимларга ёрдам берадиган нарсаларни сотманг.
7.ЭҲТИЁТ – Ҳар бир киши билан муомала қилса ростлик билан ҳисоб қилсин сўзида ишида олиш ва беришда ростлик қилсин.
Саҳобалардан бири дунёдан ўтган савдогарни тушида кўрди ундан сўради Худои таоло сенга нима қилди?
Савдогар айтди эллик минг парча хат олдимга келтирдики, ҳаммаси гуноҳ ва савоб битилган хатлар экан. Айтдиларким сен дунёда эллик минг киши билан бирла савдо қилибсан булар муомалангнинг хатидир. Кўрдим аввалдан охиригача ҳаммаси менинг қилган амалимнинг хатлари эди билдимки заррача нарсада макр, фириб бўлиб ўтса ҳаммаси маълумдир. Жазо таъзирини тортмасдан ҳеч чора йуқдир. Билингки бу замонда муомала амалини билгувчилар диёнат ва ростлик қилувчилар кўп ишлардан ўрнак олиб яшанг Саъд розийаллоҳу анҳу айтадилар ”Ё Расулуллоҳ дуо қилинг бизларга, токим биз дуо қилсак дуойимиз ижобат бўлсин.
Расули акрам алайҳиссалом айтдилар ,,Ҳалол егинким, дуойинг мустажаб бўлур”
Хулоса шундан иборатки ҳар бир савдогар деҳқон, хизматчи, ишчи инсонлар барчамиз ўлимни ва охиратни эсласин ва бу дунёдан ўтишни эслаб ва албатта ҳисоб-китоб борлигини унутмаслиги керак.
Саҳобаларнинг айтишларича ростгўй, тўғри, иймонли тижоратчи қийомат кунида Аршнинг сояси остида бўларкан.
Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулхумор