ИНСОН ВА ЖАМИЯТ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ СОЯСИДА ОДИМЛАЙДИ

9-10-2020, 05:30 admin Мақолалар 399

Исломият келмасидан олдин араблар маданиятдан анча оркада эдилар. Макка каби тижорат, дин ва ижтимоий алокалар ривожланган бир шаҳарда ўқиш-ёзишни билганлар саноқли эди. Ҳижратдан олти йил сўнгра ҳазрати пайғамбаримиз, ғарбий Арабистондаги Жуваса деган жойга Исломга даъват қилиб мактуб жўнатганлар. Лекин бу ўлкада ўқиш ёзишни биладиган бирорта шахс топилмаганидан мактуб узоқ муддат ўртада ўқилмай қолган. Яна шу йилларда, Яман каби қадимий маданият марказида, қабиласи тарафидан раис қилиб тайинланган таниқли шоир ан-Намир бин Тавлаб, ўқиш-ёзишни билмагани учун ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фармонини Мадина бозорида ўқиттиришга мажбур бўлган. Ислом мана шундай маданият муҳитида юзага келган. Қуръони каримда Анкабут сураси 48 оятида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ваҳий келмасидан олдин ўқиш-ёзишни билмаганликлари келтирилган. Оят маъноси: «Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳиллари шубҳага тушган бўлар эдилар. (Бу ўқиш-ёзишни билади, бирор китобдан ўқигандир, бирор устоздан ёзиб олгандир, деб Қуръоннинг илоҳий китоб эканлиги ҳақида шубҳага тушган бўлар эдилар )».
Муҳаммад алайҳиссаломга илк бор Хиро ғорида нозил бўлган ваҳий. «Ўқи» амри билан бошланган бўлиб, илм, қалам ва ўқиш-ёзишнинг аҳамиятини эътиборга олади. Мана шу амр ва ишоратлар билан нозил бўлган Қуръон оятларини ёзиш мажбурияти, Исломнинг илк маданий ҳизматини бошлатган эди. Шундан кейин ўқиш-ёзиш, ёдлаш, ўрганиш, ўргатиш ва таълим ишлари тезлик билан ривожлангани кўринади.
Мусулмонлар Маккадаги оғир зулм ва тазйиқлар туфайли ҳижрат қилишга мажбур булишган.Хазрати Расулуллох Мадина шахрига хижрат қилганларидан кейин, у ерда Масжиди-Набавий кўрилган. Масжиднинг бир бурчаги Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва ақоид масалаларини ўргатадиган бир мактаб ҳолига келтирилган эди. Масжиди Набавийда кечалари 70-80 кишини, кундузлари 400-450 кишини ташкил этарди. Бу диққат тортадиган мактабда, Исломдан олдин ёзишни билган ва котиблик қилган Абдуллоҳ бин Саид Ибнул-Ос розийаллоҳу анҳу талабаларга устозлик қилган. Таниқли Убода Ибнус-Самид ҳам Қуръонни ва ўқиш-ёзишни ўргатганлардан бири эди.
Мадинада аста-секин масжид сони 8-9 тага кўпайгани, бундан ташқари, Абдуллоҳ бин Масъуд ва Марҳамат бин Навфал каби баъзи саҳобаларнинг уйлари илм даргоҳи ҳолига келгани ва бу уйларнинг «Дорулкурра» дея номлангани ривоят қилинади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисида «Менинг бу масжидимга келган киши, фақатгина хайр учун эзгуликни ўрганиш ва ўргатиш учун келади. Шундай бир яхши ниятга соҳиб кимса Аллоҳ йўлида жиҳод қилган киши даражасидадир», деганлар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бу каби сўзлари қисқа вақтда устоз ва талабаларга таъсир кўрсатган ва Масжида Набавий тез орада илм даргоҳига айланган. Расулуллоҳ саҳобалари билан тез-тез ўтириб суҳбатлашар. Таълим олишларига ёрдам берардилар.
Қуръон оятлари Ҳазрати Пайғамбаримизга, «Раббим! Менинг илмимни орттир « дея дуо қилишларини ўргатади, билганлар билан билмаганларнинг Аллоҳ наздида тенг тутилмаслигини билдирилади. Бу ҳақида Тоҳа сурасининг 114-оятида марҳамат қилади: Маъноси: «Ҳак Подшоҳ-Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийи битгунча Қуръон (тиловати)га ошиқма ва:»Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин.
Қуръон илмли мусулмонларнинг Аллоҳга янада яхши қуллик қила олишини, Аллоҳ илмли бандаларини юксалтиришини билдириб, доимо илмни, таълим олишни ташвиқ этади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганадиган бўлсак, илм ўрганмоқ, аёл-эркак ҳар бир мусулмонга фарз дея буюрилган. Фарз «муҳим ва мажбурий амал», демакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим сиёсати эркаклар қадар аёлларни ҳам илмга ташвиқ этаётган эди. Шахсан ўзлари ҳафтанинг бир кунини аёлларнинг таълим тарбияси учун ажратган эдилар. Завжалари ҳазрати Ҳафса онамиз, Расулуллоҳнинг тавсиялари билан қариндоши Шифо бинти Абдуллоҳ исмли аёлдан ёзишни ўргангандилар. Ҳазрати Оиша онамиз эса саҳобалар орасида олима даражасига эришган зот эди.
Ислом дини, илмда фақатгина диний соҳаларда ишлаш билан чекланмайди. Аксинча, илмнинг ғар бир тури билан шуғулланишни тавсия қилади. Мусулмонларни ер-у кўк, юлдузлар, кеча-кундуз алмашиши, шамол ва ёмғирни, ўсимликларнинг кўкариб, сарғайиши ва инсон боласининг вужудга келишини ўрганишга қаратади. Аскарлик учун лозим булган жиҳоз ва воситаларнинг тайёрланиши, болаларга от миниш, камон отиш ва сузишни ўргатилишини тавсия қилади. Ишлашни ва санъатни ҳам тавсия этади. Ҳадиси шарифдаги «Ҳеч ўлмайдигандек дунё учун, эртага ўладигандик охират учун ҳаракат килинг» насихати, ҳам дунё, ҳам охират мувозанатини таъминлайди. Бир ҳадиси шарифда буюриладики:» Кимки дунёга оид моддий бир даромад таъминлашни истаса, илмга ёпишсин, шунингдек, охиратни қозонишни истаган ҳам илмга ёпишсин ва билсинки, охират ҳам фақат илм билан қозонилади».
Ислом фиқҳига кўра, жамият ҳаёти ва мусулмонларнинг ривожланиши учун лозим бўлган, уларни ҳимоя қилишга ва уларга ҳизмат қилишга ярайдиган баъзи илмларни ўрганиш фарзи кифоядир.

Манъбалар асосида тайёрланди.


Зарафшон шаҳри. “Баҳор” МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш