Жаннат василаси: Ўқувчи қизларимга мактуб!!!

8-10-2020, 06:00 admin Мақолалар 713

Бисмиллаҳир роҳманир рохиим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу.
Азиз қизларим бугун биз сиз билан ҳалоллик нима? Ҳаром нима? Имон нима? Эканлиги ҳақида суҳбатлашиб оламиз. Ҳалол бўлмаган нарсалардан тийилиш ибодатнинг асл моҳияти. Расуллулоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: - “Ҳаром нарсалардан тийилинг ибодатли киши бўласиз! “ - деганлар. (Имом Термизий ривояти). Масалан дўстингизни ручкаси тушиб кетди. Индамай сумкангизга солиб қўйдингиз. Эгасига бермадингиз буни ҳеч ким кўрмади деб уйлайсиз, лекин буни Оллоҳ кўриб турибди. Сиз хато қилдингиз. Буни аксини қилсангиз Оллоҳ сизга ажру- мукофот беради. Сизни номаи – амалингизга битта савоб ёзиб қуяди. Ҳаромдан келган бир чақани рад этиш - Оллоҳ йўлида юз мингни инфоқ – эҳсон қилишдан афзалдир” - деган Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тақводорлар Оллоҳ таъоло қайтарган нарсаларни тарк этишдан, кўра афзалроқ ибодатни топмаганлар. Тақводор дегани- фарзларни адо этиб ҳаром ишлардан сақланишдир. Бирор билиб-билмай кичик бўлсада гуноҳ қилиб қўйсак дарҳол Оллоҳдан кечирим сўраб, иккинчи ўша гуноҳни қайтармасликка эътибор беришингиз керак.
Ким Оллоҳ ва унинг пайғамбарига бўйсунса, бас ўшаларгина бахт - саодатга эришувчилардир деб - “(Нур сураси. 51-52 оят “)ларда ёзиб қўйилган. Савоб нима? Савоб, йўлдан бирор тош ёки хасни олиб ташладингиз. Уни одамларга озор беришни олдини олдингиз. Бировга яхши сўз айтиб уни кўнглини кўтардингиз. Бирор кексани оғир юкини кўтаришиб юбордингиз, икки уришиб қолган дугонангизни яраштирдингиз, ёки яқинларингизга ўз қўлингиз билан тайёрланган кичик бир ҳадя (совға) бердингиз, дугонангизни кўтарилиб қолган этагини туширдингиз айбини ёпдингиз булар хаммаси савобга киради. Азиз қизларим бизнинг Ислом динимиз энг чиройли энг тўғри диндир. Бизнинг “Қурьон”имиз тўғри йўлга бошловчи йўриқномамиз ёруғ йўлчимиздир. Бизга энг яхши дўст бу-китобдир. Биз жуда кўп китоб ўқишимиз керак. Телефондан камроқ фойдаланиш керак. Имом Бухорий, Ал Бухорийнинг Ал-адаб-ал-муфрад китобларига ёзган ўзбекча шарҳларини, кўплаб, романлар, эртаклар, поэмалар ўқиб ўз билимингизни ҳар доим ошириб боришингиз лозим. Қўпроқ ҳадислар, мақоллар ўқиб туришингиз уларни маъноларини таҳлил қилиб боришимиз даркор. Севимли қизларим ҳозир мен сизларга улардан намуналар ўқиб бераман.
Оқилларга эргашиш, зоҳидларга гўзал муомала жоҳилларга эса чиройли сабр билан суҳбатдош бўл.
Ҳикматнинг белгиси сукут ва эҳтиёжга яраша сўз айтмоқдир.
Ким Худо маърифатига (таниш) содиқ (тўғри) бўлса унда Аллоҳдан қўрқиш ва унга сиғиниш зоҳир бўлади.
Муаллим – ойна каби, сен унга эргаш,унга ўзингни хадя эт ва у ҳам сенга ўша қадар илтифот кўрсатади.
Илм ва имон Аллоҳга етишиш йўлидир.
Иймон - лўғатда “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. Шариатда эса бир нарсани тил билан айтиш, дил билан тасдиқлаш ва амал билан тамомлаб камолга етказиш.
Ёлғончилик! Ғийбат! Ўзи кўзи билан кўриб,тасдиқ қилмаган нарсага гувоҳлик бериш, икки кишини орасини бузиш, омонатга хиёнат қилиш, ҳаёсизлик, кибрли бўлиш, сабрсизлик, дўстга хиёнат қилиш, бетгачопарлик, сир сақлаш, аразлашиш, ваъда бериб устидан чиқмаслик, сўкиниш, мусулмон биродарига тил билан озор бериш, исрофгар бўлиш, чақимчилик, ёлғон гапни тарқатиш,мақтанчоқлик,катта ёшлиларга ҳурматсизлик қилиш, кичикларга иззатда бўлмаслик бу иллатлар бизнинг мўъмин мусулмон қизларимизга тўғри келмайдиган ишлардандир.
Аллоҳ – оламни яратган ҳақ маъбуднинг номидир. Форсийча “худо”, туркийча “тангри” дейилади. Оллоҳни тўқсон тўққиз ном билан номланади.
4)Мавжуд,Қадим, Боқий, Аҳад, Ҳай, Олим, Солиҳ, Басир, Мутакаллим, Қодир, Фарид, Холиқ.
Исломда тозалик:
таҳорат, бадан тозалиги, ҳожат одоби, ғусл, сатри аврат, уят жойларини ёпиш.
Кийиниш одоби: Овқатланиш одоби.
Азиз қизларим Аллоҳга имон ва муҳаббатли бўлиш – сизларни кўп хатолардан сақлайди. Оллоҳнинг фаришталарига, китобларига. Пайғамбарларига ва охират кунига, қадарнинг яхшига ёмони Аллоҳдан экани ва ўлгандан кейин қайта тирилишимизга ишониш имоннинг шартларидандир. Сизлар комил, имонли фарзанд бўлсангиз қайси соҳа вакили, бўлишдан қатъий назар зиммаларингиздаги бурч мажбуриятларни ва вазифаларни тўлиқ бажаришга интилишингиз керак.
Оллоҳни таниган қизлар бошқаларнинг ҳақига хиёнат қилмайди. Порахўрлик, судхўрлик, зинокорлик, таъмагирлик каби иллатлардан ҳар доим ўзини сақлайди. Қизларда биринчи ўринда ҳаё ва иффат туради. Сиз манъан пок,ҳалол ватанпарвар. Тўғрисўз, хақгўй инсон бўлиб етишишларингиз керак. Бунинг учун жуда яхши ўқиш, одобли бўлиш устоз ва ота-она ўгитларини бажариш керак. Аллоҳ таъолога имон келтирдингизми? Энди уни хурсанд қилиш учун буйруқларини адо этиб, қайтариқлардан қайтиш “Субҳаналлоҳ” деб мақтовлар айтинг “Алҳамдуллиллоҳ” деган сўзни ўрганиб олсангиз, Аллоҳ таъолога шукр айтган бўласиз. ”Аллоҳу акбар” сўзлари ҳар доим тилингизда ва дилингизда бўлсин.
Ватанпарварлик – ҳаж ҳақида ўзимизни юртимиз билан Саудия Арабистони ҳақида тушунча берсам, биз Ўзбекистондан жаннатмакон ўлкада яшаймиз. Сув, дарахтлар чиройли, 4 фаслимиз бор. Ерга чўп суқсак кўкаради. Оллоҳнинг уйидек шундай муқаддас жойда сув танқис ичимлик суви муаммо Макка шаҳрида фақат оби зам-зам сувини ичишади. Бошқа сувлар узоқ жойлардан ташиб келтирилади. Дарахтлар йўқ, қип- қизил чўл фақат тошлар бор. Биздачи бизда ҳамма шароитлар бор. Буни қадрига етиб яхши яшашимиз ва Оллоҳга, президентга, раҳбарларимизга ҳамду санолар айтиб яхши ўқишимиз ва чиройли одобимиз билан жавоб беришимиз керак.
Ҳаммангизга рахмат айтиб, сизларга Оллоҳдан соғлик – саломатлик ва ўқишларингизга омадлар тилайман. Ҳаммангиз гўзал ўқимишли солиҳа қизлар бўлиб етишишингизни сўрайман.


Навбаҳор тумани “Бурқут” МФЙ отинойиси: Ахмедова Маҳкамтош ҳожи ая.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш