Оммавий маданият - маънавий тубанлик

29-09-2020, 13:27 admin Мақолалар 517

Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган замонда яшаяпмиз. Хар томонда ахборот хуружлари, турли чалгитишлар, нотугал ва хатарли маълумотлар билан ёшларимиз онгу тафаккурини эгаллашга интилишлар авжига олган. Анна шундай тахдидлардан бири «Оммавий маданият»дир.
«Оммавий маданият» деган никоб остида ахлокий бузуклик ва зуравонлик, индивидуализм, эгоцентризм гояларини таркатишга каратилган, бошка халкларнинг неча минг йиллик анъана ва кадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни купоришга каратилган хатарли таъкидлар, харакатларни тушуниш мумкин. Бундай гаразли гояларни таркатадиган гурухларнинг асл максади бошкалар хисобидан бойлик орттиришдир. «Оммавий маданият»нинг максади, аввало, иктисодий бойлик орттириш, одамларни бир-бирига карама-карши куйиб, бир-бирини ва шу билан бирга узини узи улдиришгача олиб боришдан иборат. Натижада эса унинг таркатувчилари дунё ва ундаги бойликларга ягона хукмрон булиб колишни истайдилар. Замонамиз ёшлари янгиликларга интилувчан, кизикувчан булганлиги боис сохта кадриятлар таъсирига берилиб колишларига сабаб булмокда.
Хозирги вактда ахлоксизликни маданият ва аксинча, асл маънавий кадриятларни менсимасдан, эскилик саркити деб караш билан боглик холатлар тараккиётга, инсон хаёти, оила мукаддаслиги ва ёшлар тарбиясига ката хавф солмокда. Бунга мисол тарикасида бир жинслик никохлар, никохсиз яшаш, бефарзанд утиш, яъни фарзандни ортикча муаммо деб хисоблаш, киёфасини гайриоддий шаклларга солиш, ( баданга игна билан турли суратлар ва шакллар бериш), уз жонига касд килишни кахрамонлик деб билиш каби салбий карашларни келтиришимиз мумкин. Бундай холатларга барча динлар катъий каршидир, яъни хеч бир дин гояларига, таълимотига тугри келмайди.
Масалан, умуминсоний кадриятларга зид кийимларни кийиш «Оммавий маданият» эмиш. Шунингдек, тиззани ёки почаси йиртилган, манманлик белгиси сифатида тор ва узун, бели хамда корни очилиб турадиган кийимларни кийиш мусулмончилигимизга мутлоко тугри келмайди. Ислом динининг мукаддас манбаи Куръони каримга Худо томонидан инсонларнинг хушбичим ва хушсурат яратилганлиги алохида таъкидланган. Шунингдек, ислом таълимотида инсон жисмини пок тутиш, тоза ва хушбуй булишларига таргиб ва ташвик килишга, гузаллик белгиланган чегарадан чикмаслиги хам алохида зикр этилган.
«Эй одам болалари, батахкиксизларга авратимизни нозил килдик. Такво либоси ана уша яхшидир. Ана ушалар Аллохнинг оят-белгиларидандир. Шоядки, эсласалар» «Либоснинг зарури авратни пинхон тутадиганидир. Лекин Аллох инсоннинг авратдан бошка аъзоларини хам тусиш эхтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил килди. Худди шундай либосни уз урнида, яъни шариатга мувофик фойдаланган инсон зийнатли хисобланади. Аммо энг асосий либос – таквоси» ( «Аъроф» сураси, 26-оят)
Кейинги вактларда татуаж, растушавка,(танага расм солиш) одат тарзига кириб бормокда. Бу жараёнлар хам огрикли, хам инсон соглиги учун зарарлидир. Сохта гузалликнинг инсон организми учун зарарли, тузатиб булмас асоратларга олиб келиши хам мумкин.
«Оммавий маданият» нинг яна бир куриниши «Готлар»дир. «Готлар» (инглиз тилида «готинс»-готлар, варварлар, маданиятсиз одамлар, жохил ва нодонлар деб таржима килинади) ахлоксизлик, гайриинсонийлик каби иллатларни таргиб килувчи субмаданият булиб, ХХ асрнинг 70-йиллари охирида Буюк Британияда пайдо булган. Готларнинг асосий гояси улимни романлаштириш, изтироб, азоб-укубат, ифлосликлардан рохатланишдан иборатдир.
Юкорида келтирилган мисоллар курсатмокдаки, «Оммавий маданият» инсонни манкуртга айлантиради. У узининг «Мен»лигини йукотади. Унинг учун кадрли нарсалар: ота-она, фарзанд, кадрият деганларнинг у учун кадри йуколади, узича тан хам олмайди.Жамиятда хеч нарсани кадрламайдиган инсонларнинг купайиб кетиши давлатни инкирозга олиб келади. Натижада бефарк одамлар купаяди, миллий кадриятларга, маънавиятга путур етади.
Юртбошимизнинг Парламентга килган мурожаатларида «Шарк донишмандлари» айтганидек, «Энг ката бойлик бу – акл, заковат ва илм, энг ката мерос бу - яхши тарбия, энг катта қашшоклик бу - илмсизликдир». Дарҳакикат, юртбошимизнинг ушбу фикрларида жуда катта маъно мужассам. Биринчидан, акли, заковати ва илми бор инсон хеч качон булар- булмас сунъий гузалликларга, либосларга, гайридиний харакат ва холатларга берилмайди. Иккинчидан, яхши тарбияли инсон узини, уз халки ва миллатини кадриятларини оёк-ости килмайди. Учинчидан, каерда илмсизлик булса, уша ер харобага айланиши мукаррар, шунинг учун хар бир инсон замонавий билимларни пухта узлаштириб, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси булиши мумкин.
«Оммавий маданият»нинг олдини олиш, ёшларимизни бу хатарли йулдан кайтариш хар биримизнинг жамият олдидаги ва аввало, Аллох олдидаги бурчимиздир.

«Сарой» ва «Хашман» МФЙ отинойиси Тоирова Маҳбуба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш