Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишининг олдини олиш

24-09-2020, 10:30 admin Мақолалар 540

Маълумки, имони бутун, руҳи пок, иродаси бакқувват, виждони уйғок одамни асло енгиб бўлмайди. Ана шундай фазилатларга эга бутун бир халқнинг қудратини тасаввур этиш қийинмас. Бугун бизни турли ахборот воситалари, хусусан, интернет сайтларининг хавфи, «Оммавий маданият»нинг салбий оқибатлари кўпроқ ташвишга солмоқда.
ХХI глобаллашув асрида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун мислсиз кураш бормоқда. Бу кураш, айниқса, ахборот соҳасида авж палласига чиққан. Чунки, айни пайтда ушбу соҳага кириб бормаган дунёнинг бирор бир нуқтаси ёки манзилини топиш мушкул. Лекин барча ахборотни фойдали ва холис деб бўлмайди…
Ёшларимиз ҳаётини ижтимоий тармоқларсиз тассаввур қилиб бўлмаслиги ёрқин аён бўлганидек, кишини сергак торттиради, мушоҳадага чорлайди. Ғўр, эндигина ҳаёт пиллапояларидан одимлаётган ёшларимизни ахборот хуружларидан асраш лозим, уларга нима фойдали-ю, нима зарар эканлигини ўргатиш керак. Интернетдаги ҳар қандай хабарларга кўр-кўрона эргашиб кетавериш ақлли одамнинг иши эмаслигини, уқтириш-англатиш зарур.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!» («Ҳужурот» сураси 6 оят)
Бугун замон шиддат билан ўзгариб бораяпти. Шунга яраша одамларнинг маънавияти ва маърифати ҳам юксалиб бораяпти. Бироқ одамларни тўғри йулдан чалғитадиган, айниқса, ёшларни ўзларининг ғаламис ниятлари ортидан эргашишга ундаётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Ана шундай кишиларнинг хийла-ю найрангларидан ёшларни асрашни даврнинг ўзи тақазо қилмоқда.
Ёшлар келажак эгалари, дея тарифланиши бежизга эмас. Ёшлар юртимиз аҳолисининг 62 фоизини ташкил этади. Фарзандларимизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун амалга оширилаётган кенг қамровли давлат сиёсати эътиборга моликдир. Зеро, ёшларга оид давлат сиёсати жуда катта аҳамиятга эга…
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказилиши мақсад қилган «Беш ташаббус» йўналишлари асосида ҳар бир боғча, мактаб, олийгоҳларда режали тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, ҳудудимиздаги 15,16,17- умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўқувчиларнинг қизиқиш ва индивидуал қобилиятлари - интилишларидан келиб чиқиб: «Ёш қаламкаш», «Ёш мусиқачилар», «Қизиқарли математика», «Ёш тилшунос» сингари турли тўгараклар ташкил этилган.
Шу билан бирга буюк бобокалонларимиз – «Имом Бухорий, ат-Термизий, А.Навоий, З.М.Бобурлар асарлари билимдонлари» танловлари ташкил қилиниб ўқувчиларни китобга бўлган қизиқишлари орттирилмоқда. Ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси жума, шанба кунлари юқоридаги мактаблар ўқувчилари билан маҳаллий масжид имом-хатиб ва отинойилари ҳамкорлигида учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Қилинаётган давра суҳбатлари ўқувчиларнинг турли ёт ғоялар таъсирига берилишининг олдини олишда катта аҳамиятга эга булмоқда.
Юртбошимизнинг мамлакатимиз турли ҳудудларидаги ёшлар билан қилаётган мулоқотларида «Бухорийлар, термизийларга бешик бўлган юртдан терроризм, экстремизмга алоқадор ёшларнинг чиқиши мумкин эмас»,- деган таъкидлари биз учун дастуриламал бўлиши лозим. Дарҳақиқат, ғаразли кучлар дин ниқоби остида ёшларга манфур ғояларни сингдиришга уринаётганлари ҳам ҳақиқатдир. Муаммонинг оғриқли жиҳати шундаки, ёлғон ғояларга билиб-билмай эргашаётган айрим ёшлар юртимизда бағрикенглик тамойиллари асосида қанчадан-қанча иш олиб борилаётганлигини наҳотки сезмасалар…
Турли вазрликлар, қўмита ва идоралар барча муассасалар ёшларнинг спорт, санъат, илм-фан йўналишларидаги турли дастур ва лойиҳаларда ўзини намоён қилишларига кўмаклашишида қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир:
- ёшларнинг касбий йўналишларини аниқлаб олишларига ёрдам берадиган қадриятлар тизимини шакллантириш;
- ёш авлод мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ вакилларидан жамиятга фойда келтириш билан боғлик фаолият билан шуғулланишни йўл-йўриқларини таркиб топтириш;
- ёшларга ижтимоий такомиллашув ва масъулият ҳисссини таркиб топтиришга кўмаклашувчи маънавий юксалиш, тафаккур маданияти кўникмаларини ривожлантириш.
«Биз оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни, ҳар соат, қар дақиқа, ҳар лаҳзада давлатлар сиёсатига қарши, одамлар манфаатига зид бўлган, уларнинг онгини ахборий маҳсулотлар билан махв этишига қаратилган минглаб хабарлардан хабардор бўлиб турибмиз. Биз мамлакатда олиб борилаётган оқилона тинчликпарвар сиёсат яқин қўшнилар, шунингдек, дунёдаги 135 та давлат билан олиб борилаётган дўстона алоқалар туфайли тинч, осойишта барқарорликка эришган Ўзбекистонда ҳаёт кечираяпмиз. Шундай бўлсада, давлат сиёсатига тўғри келмайдиган, умуммиллий ғояларга зид, маънавий-ахлоқий қадриятларни инкор этувчи ҳар қандай ғояга қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз бўлиб қолиши керак» (У.Қодиров, Психология фанлари доктори)
Юртбошимизнинг «Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларимизнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси - «Вируси» тарқалишини олдини олишдир»,- деган фиклари биз учун буюк вазифадир. Бу вазифаларни бажаришда биз отинойиларнинг ҳам ҳиссалари катта бўлмоғи лозим. Ёшларимизнинг турли хил ёт ғояларга берилишининг олдини олиш учун биз тарбия учун масъул бўлган муассасалар билан ҳамкорликда мактабларда, МТП, КВП қўлни қўлга бериб курашмоғимиз шарт ва лозим. Бу йўлда илк ҳаракатлар бошланди ва ўз самарасини беришига катта умид қилинади.

«Сарой» ва «Хашман» МФЙ отинойиси Тоирова Маҳбуба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш