ҚАЙНОНАЛИК МАҚОМИ

19-06-2020, 12:09 admin Мақолалар 816

Қайнона келиннинг иккинчи онаси бўлиб келинни ўз қизидек кўриши лозим. Ўзи Аллоҳ измида юрган, Аллоҳдан қўрққан ҳақиқий мусулмон бўлган аёл ёшларни турмушини бузмайди. Аксинча уқувсиз, нобоп келинни ҳам сабр билан ширинсуҳанлик билан қайта тарбиялаб олийжаноб келинга айлантиради. Келинни ҳар бир қилган ишидан камчилик топиб, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ деб келинни камситиш, дилини оғритиш, онанг ундай, отанг бундай уруғ-аймоғинг ундан баттар деб ўзидан совутиш, камига қўни-қўшниларга келинни ёмонлаб ғийбат қилиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Баъзи қайноналар келинини ўғлидан рашк қилиб қизғанадилар. Бу жуда ёмон одат. Бу иллат келинга қаттиқ озор беради. Бундай қайноналар келинига ҳам руҳан ҳам маънан зарба беришдан ҳузурланадилар. Натижада келин-куёв ўртасига совуқчилик тушади. Шундай ҳолатда куёв сергак, ақилли бўлиши керак. Онам деб онани ҳамма гапига ишонавермасдан оғир босиқлик билан онасини ҳам хотинини ҳам дилини оғритмасдан тўғри йўлга солиши керак. Жойи келганда озгина пўписа ёки ҳийла ишлатиб бўлса ҳам оиласини сақлаб қолиши зарур. Чунки баъзи оналар ҳам ёш боладек инжиқ ва тантиқ бўлишади. Шунга яраша муомила қилиш лозим бўлади.
Қурони каримни Зилзила сураси 7-8 оятларида: "Бас кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса (Қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар"- дейилган. Хулоса шуки ҳар бир амалимизни жавоби бор. Қайтар дунё дейдилар. Бугун келинини азоб берган қайнона, эртага ўз қизини ҳам азобланаётганини гувоҳи бўлади. Хонадонда ҳар кун жанжал бўлса, оила аъзолари бир-бирларини ҳурмат қилмаса, итоатсизлик қилса аввало эркакни қолаверса барча оила аъзоларини маҳаллада обрўси тўкилади. Буни олдини олиш учун қайнона муҳим рол ўйнайди.
Қайнона асл тарбиячи. Тарбиячини ўзи тарбияли бўлиши шарт.
Эркаклар кўчани одами. Кун бўйи баъзида суткалаб ишда бўлишади. Оналар яъни қайноналар эса ҳақиқий оила бошқарувчиларидир. Бир ниҳолни эксак 2 -3 йилда жонланиб кучга кириб ҳосил беради. Келин ҳам бошқа бир уйда ўсган ниҳол. Ўз хонадонингизга уни ўтқаздингизми сабрли бўлинг. Баъзи хато ва камчиликларига кўз юмиб кечиримли бўлинг. Зеро Аллоҳ таоло "Бақара" сураси 237 оятида "Кечириб юборишингиз тақвога яқинроқ ишдир. Ўзаро бир-бирингизга фазлу карам қилишни унутманг"- деган. Қадри баланд, қадди баланд ҳурматли қайнонажонлар. Қайнона бўлиш, пир-у бадавлат бувижон бўлиш Аллоҳнинг бизга етказган олий неъматидир. Бундай олий мақомни орзу қилганлар қанча. Илоҳим Аллоҳим ҳаммани уйини, бағрини қўша-қўша келинлар-у, набира - абираларга тўлдирсин.

Навоий "Дўстлик" МФЙ отинойиси Сувонова Шоира
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш