Тавба тўғрисидаги қиссалар

19-02-2017, 17:52 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 607

Фузайл ибн Иёз бир жорияга ошиқ бўлиб қолган эди. У ўз маҳбубасига эришиш учун ҳар хил режалар тузарди. Ва ниҳоят кечанинг охирги қисмида, ҳамма ухлаб ётганда ҳабибасининг ҳовлисига бориб, эшик қоқиб, сўраб ўтирмай, девордан ошиб тушиш режасини тузди ва муносиб вақтни танлаб, уни амалга оширишга киришди. Тун қоронғусида жориянинг ҳовлисига етиб борди. У иккиланиб ўтирмасдан ҳовли деворидан ошиб ўтишга қулай жой ахтара бошлади. Тезда ўшандай жойни топди ва осилиб, деворнинг устига чиқди. Девордан ҳовлига тушишдан олдин атрофга диққат билан назар солди. У шу ҳолда турганида, қулоғига тун қоронғусида бир қорининг Аллоҳ азза ва жалланинг қуйидаги оятини тиловат қилаётгани эшитилди:
۞أَلَمۡ يَأۡنِ لِلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَن تَخۡشَعَ قُلُوبُهُمۡ لِذِكۡرِ ٱللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ ٱلۡحَقِّ وَلَا يَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلُ فَطَالَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡأَمَدُ فَقَسَتۡ قُلُوبُهُمۡۖ وَكَثِيرٞ مِّنۡهُمۡ فَٰسِقُونَ ١٦
«Иймон келтирганлар учун Аллозршнг зикрига ва нозил бўлган қаққа қалблари юмшаш, айни чоғда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосик; бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!»(Ҳадид сураси, 16-оят).
Ўша онда Фузайлнинг қулоғига муҳаббат тўла раббоний калималар кириши билан қалби бефаросатликдан ва уни ўраб олган қабоҳатдан озод бўлди. Калималарнинг шуъласи унинг қалбига етиб бориб, ундаги сўниб бораётган чироқни яна ёндирди, ўчиб бораётган оловни алангалатди. У бирдан қоронғу зулматни титратиб юборган овоз ила:
«Ҳа, Роббим! Вақти келди!» дея қичқирди.
Ўша лаҳзанинг ўзида унинг зоти тамоман ўзгарди. У турган еридан тушди. Худди бир нарса чақиб олган одамдек ҳеч нарсага қарамай:
«Ҳа, Роббим! Вақти келди!» дея қичқирганча, олға юриб кетди.
Бишри Ҳофий раҳимаҳуллоҳ гуноҳ-маъсиятга берилган кунларининг бир кечасида ўз қасрида ўтирган эди. Ўша кечаси уни эшигининг олдига бир киши келиб, унинг қулидан: «бу қасрнинг эгаси ҳурми ёки қулми?» деб сўради. У: «ҳожам Бишр ҳурдир»деди. Шунда: «Тўғри айтдинг агар қул бўлганида бандалик мақомини сақлаб, Аллоҳга исён қилмас эди», деди. Бишр унинг сўзини эшитиб ялангоёқ ҳолатда югуриб чиқиб: «Нима дединг?», деб сўради. У киши эса, айтган сўзини яна қайтарди.
Шунда Бишр унинг гапларидан таъсирланиб, Аллоҳнинг ҳидояти билан тавбага қайтди. Илм, ибодат ва амали солиҳларга ниҳоятда берилиб кетди. Ва умри давомида ялангоёқ юрадиган бўлди. Ундан: «нима учун оёғингга кийим киймайсан?» деб сўралганида, «Роббим мени ялангоёқ ҳолатимда ислоҳ қилган ва мен шунинг учун ҳам доимо ялангоёқ юраман», дер эди.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳи алайҳидан: «Исломни қабул қилган кофир афзалми ёки тавба қилган осий афзалми?», деб сўралди.
Имом: «Тавба қилган осий афзал, чунки агар кофир Исломни қабул қилса, Аллоҳни билмаслик даражасидан Аллоҳни билишлик даражасига ўтади. Аммо, осий тавба қилса, Аллоҳни билиш даражасидан Аллоҳга муҳаббат даражасига ўтади», деб ибратли жавоб берган эканлар.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш