Қизининг биқини оғриб, безота бўлаётганини қўрган Н... ака аёли Билан туман марказий шифохонаси болалар бўлимига қизларини олиб келишди. Болалар бўлими шифокори М… болани хирургга кўрсатишни таасия қилди. Ота-она тезда хирургия бўлими томон қизларини олиб шошилишди. Эндигина шифохона ҳовлисига чиққанларида қиз биқинини ушлаганча ғужанак бўлиб, ерга ётиб қолди. Онаизор қизини кўтарган,Н... ака уларни ортидан шошилганча хирургия бўлимига кириб келишди. Хирурглар Б... ва Ш... лар болани тезда каровотга олишиб, наркоз қилиб, тезда операция қилиш лозимлиги, бола (апендецин) кўричак бўлганини айтишди. Оғриқ кучайиб, бола бечора бақирар, вақт ўтарди-ю, шиқокорлар бепарво ўз ишларига уннаб ўтиришарди. 10 минут ўтди, 20 минут ўтди ҳам шиқокорлар операцияни бошлашмасди. “бола бечора қийналиб кетди-ю, тезда операцияни бошлай қолмайсизларми?-деди Н... ака. Хирурглар “соққасини олиб келсангиз, бошлайверамиз” деб бақрайиб туришарди. Нақаси бўғзига тиқилган Н... ака: “Жон духтир сиз бошлайверинг, уйим шундоққина шиқохонага яқин ерда, мен сиз айтган нарсани олиб келаман” деди. Оқ халат ичидаги ғаламислар, пулни кўрмасак, операцияни бошлай олмаймиз” –дейишди. Н... акани нафрати кучайиб, ўзини зўрға қўлга олдида, такси тўхтатиб, уйга шошилди. Тезда бир юз йигирма минг сўм пулни олганча, шифохонага етиб келди. Н... ака ҳалиги нокасларга пулни кўрсатди-да “Тезда операцияни бошланглар деди. Пулни кўргач, юрак ўйноқлари босилди шекилли, хирурглар операцияни бошлашди ва 20 минутда тугатишди. Тушлик вақти бўлгани сабаб, хирурглар операциядан сўнг, бошқа хонага ўтишди. Н... ака эшикни тақиллатиб, ичкарига киргандахирурглар тушлик қилиб ўтиришарди. Н... акани кўргач Б… тезда ўрнидан турди-да, ўз хонасига кирди. Н... ака ортидан эргашиб кириб, “хизматингиз учун раҳмат” дея 60000 сўмни узатди. Аввалига Б... у ёқ, бу ёққа бир икки қараб олдида, «керак эмас” деган куйи келди-да, пулни қўлидан ола туриб, “Бўлди, қизингизни ҳолидан ўзим бохабар бўламан”-деди. Н... ака хонадан чиқиб, қизи ётган палата эшиги ёнига келиб, оқ халатга доғ тушираётган қасамхўр хирургларга ғазаби зиёда бўлди. Эшикдаги “Тиббий хизмат бепул”-деган ёзувни ўқиб, нафрати кучайиб турганда, хонадан иккита ҳамшира чиқиб қолишди. Н... ака “Ҳа, бу ёзувни осиб қўйганча, олиб ташласанглар бўлмайдими? Деди. Улар ҳеч бир сўз дея олмасдан кетиб қолишди.
Гиппократ қасамини ичиб ҳам касбига хиёнат қилаётган, ойлик маош олиб турган ҳолида, шифо истаб келганлардан пул ундираётганларни қандоқ тушунмоқ керак. Инсон умри азиз, жони қил устида турганда ҳам бепарво бўладиган, нафси ҳакалак отган ғаламис кимсаларни қандоқ ҳам шифокор дейиш мумкин. Наҳот иймони шунчалар суст, нафс йўлида югуришади-ю, савобдан кўз юмишади. Аллоҳ таоло бу дунёда ҳар бир нарса умрни, вақтни, неки берган неъмати бўлсин, барчаси, шунинг баробарида касбга вафо, ихлосни ҳам омонат қилиб берган. Оқ халат ичидаги баъзи бир кимсалар бугун бу покиза либосларини булғамоқдалар. Албатта омонатга хиёнат-улкан гуноҳдир.
“Қизбиби” жоме масжиди имом хатиби: Ҳ.Жаҳонов