ҚАЙНОНАЛИК УЛУҒ МАҚОМДИР!

14-07-2020, 13:30 admin Мақолалар 503

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга (с.а.в) салоту-саломлар бўлсин.
Пайғамбаримиз (с.а.в): ”Қайси бир аёл эрини рози қилган ҳолда дунёдан ўтса, албатта у аёл жаннатийдир“ деб марҳамат қиладилар. Имом ат-Термизий ривояти.
Аёл бу оиланинг устунидир, аёл муқаддасдир. Бундай таъриф фақат аёлга-онага қаратила айтиладиган сўзлардир. Аёл - қайнона...
Бундай гўзал, машаққатли вазифа аёлнинг зиммасига тушса, у бедор бўлади, ахир унга бундай вазифани бажариш кўп машаққатларни тортиши талаб этилади. Аммо бундай оғир синовни ҳамма қайноналар ҳам удаллай олармиканлар.
Агар инсон ўз фарзандини бахту-саодатини ўйласа, ҳеч қачон боласига ёмонликни раво кўрмайди. Одатимизга кўра кўпинча келинни қайнонанинг ўзи танлайди. Агар танлашда адашса қайнонанинг ўзи айбдор, аммо у буни бўйнига олмайди. Шунинг учун ҳар бир ота-она хоҳ, қизи у бўлсин, хоҳ у ўғил бўлсин-уларни “оила” деб аталмиш буюк қасрни қуришга тайёрлаб боришимиз керак. Қадимги қайноналар мусулмонликни яҳши билганлиги учун келинлари ёмон фелли чиқиб қолса ҳам Аллоҳдан қўрқиб, ёшларни турмушларини бузишмаган, сабр-тоқатли бўлишган, аксинча ундоқ келин яҳши хулқли этиб тарбиялаб олганлар. Нима сабабдан ҳозирги пайтга келиб ажралиш деб аталмиш бало-офатлар кўпайиб кетмоқда? Қачонки қайнона бўлмиш “она”, уйига тушган қизни ўз фарзандидек кўрса, унга оналик қилса, болам деб бағрига босса, шундагина ижобий натижа беради. Авваломбор оила қурадиган фарзандларимиз “ислом одоби” ҳақида тушунчаларимизнинг ҳаётимиз даврида кўрсатиб, ўргатиб ва амалда тўғри фикрлай олишга, соғлигига қайғура била олишга тайёрлаб боришимиз шарт. Бу маъсулиятни ота-оналаримиз (икки тарафлама ҳам) ҳаводек зарурлигини унутишга ҳаққи йўқ деб ўйлайман. Оилада қайнона мулойим бўлмас экан, у оиладан меҳр-шавқат кутиш керак эмас. Ҳали мурғак қалби гул қизимизни (ўғлимизни)- бир сонияда қалбини қўпол муомила этиб яралаб ташлашимиз мумкин. Қайнона келинини ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ демасдан ўз ўғли учун уни тарбиялаб, қилган яхши ишлари учун мақтаб, ўзи ўрнак бўлиб, оила тутишга ўргатиб бормоғи керак. Келини билан дугонасидек гаплашиб, ҳазил-ҳузил этиб туриши керак.
Қайнонаман, қайноналик мақомини олган, ўғил туғдим деб, кўкрагини кериб, ўғли кўнгил бериб : “Азизам! Бир умр сизни дейман, бошимга кўтариб юраман” деган баъзи бир инсонларга айтадиган гапим шундан иборат. Аввало оилангизни, турмишингизни Аллоҳ таолонинг амри билан ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) ҳадис шарифларини асос қилиб, қизга бериладиган “ Маҳрни” (маҳр аёлнинг хотинлик аъзоси учун ҳадиясидан ташқари (ҳадя қилиб бир хона уй ва бир хона даҳлиз), бошқа хеч қандай солиқларсиз, бу солиқлар икки тарафга ҳам икки тарафга хам таалуқлидир) қуриладиган оила бўлиши керак. Оиланинг асосий устуни, икки ёшнинг бир-бирига бўлган соф муҳаббати бўлмоғи даркор. Шундагина янги қурилган оила ўз илдизини ёйиб, кўкариши мумкин. Турмуш қурадиган ёшларимиз жуда камтар инсонлар бўлмоқлари керак. Хўжа кўрсинга оила қурилса, унинг охири вой бўлади. Бундай ҳолатда доимо қайнона (эр бўлмишнинг онаси)нинг доираси чалиниб туради. Келин бўлиб тушган қизнинг суви сира тинмайди. Яшаб турган жамиятимизда бўладиган камчиликларнинг сабаби ҳам шунда деб ўйлайман.
400-500 дан ортиқ меҳмонлар тўйга чақирилади. Тўғри, меҳмонлар билан ободдир тўй:
“Дўст билан обод уйинг, гар бўлса у вайрона ҳам.
Дўст қадам қуймас экан, вайронадир кошона ҳам”.

Аммо бизга дабдабагарчиликни кераги йўқ, вақти бўлди “озгина ва созгина” этиб тўй-тамошаларни ташкил этишга яна бир бор айтаман, келин учун энг тўғри маҳр бу бир уй ва бир даҳлизни нотариусдан тасдиқлаб бериш керак. Бу энг тўғри маҳр бўлади. Эркак бокира қизга уйланса етти кун давомида сафарга чиқмайди, тўй ўтказишдан асосий мақсад-камбағалларнинг қорнини тўйғазиб, уларни дуоларини олиш, ислом мамлакатларида ҳам 80-100 нафардан ошмайди келган меҳмонларнинг сони. Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг бизларга суннат қилиб қолдирган таълимотларига кўра, шу кунларда (500-600) та одамларни чақириб, ўтказиладиган тўйларимизни солиштириб кўрсак, бизлар диёнат ва исломдан қанчалар узоқлашиб кетганимизни яққол кўрамиз. Мана шунча кетган беҳуда харажатларга жавобимиз, тўйни ҳовлимизда дўмбиралар чалдиртириб, тўйни эълон қилиб, никоҳни Жума намозида ўқиттириб, у ердаги намозхонларнинг дуоларини олишнинг ўзига хос ҳислатлари ёшларимиз (келин-куёв) сезсалар эди. Бу ўзига хос ибодат эканлигини англардик. Қайнонажонлар-доимо виқор билан, чиройли муомаллар билан келин-у набиралар тарбиясига доимо шай бўлиб турардилар деб ўйлайман.

Навоий шаҳар “Янгиобод” МФЙ отинойиси Ф.Д Матчанова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш