Ҳажнинг фазилати

27-01-2017, 15:51 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 883

Ҳаж ибодати мусулмон учун жуда кўп фойдалари бор. Аввало ҳаж сафари Исломнинг порлоқ ўтмишини эслатади. Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан биргаликда қурганликлари. Каъбанинг олдида мақоми Иброҳим бор. Унда Иброҳим алайҳиссаломнинг оёқ излари мавжуд. Сафо марво орасида юрганда Ҳожар онамизнинг ўғиллари Исмоил алайҳиссалом учун сув истаб югурганлари ва бу кўҳна Каъба атрофида қанча-қанча воқеалар бўлиб ўтганлиги эсланади. Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи мубораклари зиёрат қилинади.
عَنِ بن عُمَرَ عَنِ النبي صلى اللَّهُ عليه وسلم قال * من حَجَّ فَزَارَ قَبْرِي بَعْدَ وَفَاتِي كان كَمَنْ زَارَنِي في حَيَاتِي
“Кимики ҳаж қилиб сўнгра мени қабримни зиёрат қилса, мени тириклигимда зиёрат қилгандек бўлибди”.
Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага борганда бу тупроққа ваҳийлар нозил бўлганини ҳис қиласиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам босган тупроқ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нафас олган ҳаво, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам назарлари тушган тоғларга назар солиб инсоннинг кўнгли қувнайди.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَنَّهُ قَالَ « الْحُجَّاجُ وَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللَّهِ إِنْ دَعَوْهُ أَجَابَهُمْ وَإِنِ اسْتَغْفَرُوهُ غَفَرَ لَهُمْ ».
“Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳ таолонинг элчилари ва меҳмонларидир. Агар Аллоҳдан сўрасалар, уларга беради, агар Аллоҳдан мағфират тиласалар, уларни кечиради, агар дуо қилсалар, улар учун мустажоб бўлади”.
Ҳаж мўминларнинг гуноҳлардан покланиши Аллоҳ таолонинг марҳамати ва баракоти бандалари устига ёғилиши учун бир василадир.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِى الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ ».
“Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинглар. Темирчи босқон олов ва темир болға билан тилла ва кумушни тозалагани каби ҳаж ва умра ҳам кишини гуноҳини ва камбағаллигини кетказади”
Ҳаж кучли иродага эга бўлган, Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдамига чин дилдан ишониб, таваккул қилган кишилар бажара оладиган машаққатли ибодатдир. Ҳа машаққатли ибодатдир. Шунинг учун бу машаққатга тайёр бўлиш лозим. Бу машаққатлар ҳожини ахлоқини гўзаллаштиради, қўполлигини кетказиб, унга оддий имконлар билан яшашни, камтаринликни ва сабр-бардошли бўлишни ўргатади.
عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ ، رَفَعَهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : الْحَاجُّ يَشْفَعُ فِي أَرْبَعِ مِائَةِ أَهْلِ بَيْتٍ
“Ҳожи мабрур ўз аҳлидан 400 кишини қиёматда шафоат қилади”
عَنْ جَابِرٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « حَجٌّ مَبْرُورٌ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةَ ». قَالُوا َا نَبِىَّ اللَّهِ مَا بِرُّ الْحَجِّ قَالَ « إِطْعَامُ الطَّعَامِ وَطِيبُ الْكَلاَمِ ».
“Мабрур ҳажнинг мукофоти фақатгина жаннат бўлади”. У зотдан сўрашди: “Мабрур ҳаж нима, Ё Расулаллоҳ?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ширинсухан бўлмоқ ва таом улашмоқдир”
عَنْ أَبِى ذَرٍّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « تَبَسُّمُكَ فِى وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِى أَرْضِ الضَّلاَلِ لَكَ صَدَقَةٌ وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِىءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنِ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِى دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ ».
“Биродарингни юзига табассум билан қарашлигинг сен учун садақа, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришинг садақа, адашган кишига тўғри йўлни кўрсатишинг садақа, кўзи ожиз кишига йўл кўрсатиб боришинг садақа, йўл бўйида халақит берадиган тош, тикон ва суякларни олиб қўйишлигинг садақа, челагингдаги сувни биродарингнинг бўш челагига қуйишлигинг садақа”
ҲИКОЯТ: Сулаймон Варроқ ҳикоят қиладилар: “Бир куни халифа Маъмун хизматида эдим. Узук кўзига мос бир йирик ёқутни кўрдим, узунлиги тўрт энлик ва эни бир энлик, шу даражада равшан ва мусаффо эдики, қуёшдек нур сочиб товланар эди. Бир заргарни чақиртириб: “Узук яса ва мана шу ёқутни унга кўз қилиб қўй”, - деди. Заргар ёқутни олиб уйига кетди. Тақдирдан бўлиб, яна бир куни халифа Маъмун хизматига эдим, у узукни эслаб, заргарни олиб келишни буюрди. Кўзим заргарга тушган эди, уни терак япроғидек титраётганини кўрдим. Маъмун ундан: “Нега бунчалик изтиробга тушмоқдасан?” – деб сўради. Заргар: “ Гуноҳимдан қўрқмоқдаман”, - дея жавоб берди. Маъмун: “Гуноҳингдан ўтдим, қўрқаётганинг сабабини айт?!”, деди. Заргар ёқут кўзни ёнидан чиқарди. Халифа Маъмун унинг тўрт бўлак бўлганини кўрди. Маъмун табассум қилди: “Бор, бу тўрт бўлакни тўрт узукка кўз қил, сенда гуноҳ йўқ”, деди. Маъмунда юз берган бу ҳол ҳалимнинг ғояти ва сабру чидамнинг ниҳояти эди.
Жалолиддин Румий:
Каъба ки бунёди Халийли озараст,
Дил назаргоҳи Жалийли Акбараст
Ҳаж бою камбағал, амалдору хизматчи ҳаммаси ҳам Аллоҳнниг ожиз бандалари эканини кўрсатувчи, ҳақиқий тенглик ва биродарлик майдонидир. Чунки ҳажда барча ҳожилар дунё ва унинг зийнталаридан қалбан узиладилар. Барчалари бир хил либос – оқ иҳром кийиб, яхши сўзларни айтиб, худди бир тану бир жондек ҳожатларга тўлган қалблари ила ягона Аллоҳга ёлворадилар. Ҳеч ким ўзини дунёвий мартабаси ва бойлиги туфайли бошқалардан афзал бўла олмайди, фақат ўзинниг тақвоси бошқалардан утстун бўлиши мумкин.
عَنْ أَبِى نَضْرَةَ حَدَّثَنِى مَنْ سَمِعَ خُطْبَةَ رَسُولِ اللَّهِ –صلى الله عليه وسلم- فِى وَسَطِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ فَقَالَ « يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَلاَ إِنَّ رَبَّكُمْ وَاحِدٌ وَإِنَّ أَبَاكُمْ وَاحِدٌ أَلاَ لاَ فَضْلَ لِعَرَبِىٍّ عَلَى أَعْجَمِىٍّ وَلاَ لِعَجَمِىٍّ عَلَى عَرَبِىٍّ وَلاَ لأَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ وَلاَ أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ إِلاَّ بِالتَّقْوَى أَبَلَّغْتُ ».
“Эй одамлар! Билингким, албатта сизларнинг Роббиларингиз биттадир ва оталарингиз ҳам биттадир. Шунинг учун араб ажамдан, ажам арабдан, қизил танли қора танлидан, қора танли қизил танлидан ҳеч қандай афзаллиги йўқ, фақат афзаллиги тақвоси билан бўлади, тушунарлими?”
Ҳаж Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларига бир шукронадир. Чунки Аллоҳ бандаларга сиҳат-саломатлик, зарурий эҳтиёжларидан ташқари мол-давлат ва яна кўплаб неъматлар берган. Шундай экан, Аллоҳ берган неъматларга шукр қилиш фарз.


Атоев Отабек
Нурота туман бош имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш