ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!

14-05-2020, 23:10 admin Мақолалар / Янгиликлар 675

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!Халқимиз бошига тушган бу синовли кунлар бирор бир юртдошларимизни бефарқ қолдиргани йўқ. Ҳар бир инсон борки бундай ташвишларни қалбидан ҳис этиб, эртаю-кеч имкон қадар ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг белгилаб бераётган тезкор қарор ва фармонлари барчамиз учун дастурул-амал бўлиб келмоқда. Ҳалқимизда “Дўст бошингга кулфат тушганда билинади” деган нақл бор. Яқиндагини сирдарёлик юртдошларимиз бошига тушган воқеалар барчаларимизни хушёрликка чорлади. Инсонларнинг бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлиши, яхшиликлар қилиши, савобли амалларда бардавом бўлиши, инсонийликнинг чин фазилатларидан бўлиб ҳисобланади. Бутун ер юзига берилган Коронавирус билан биргаликда синов бўлиб келган табиий офатлар ва сув тошқинлари барчани сергак торттириб савобли ишларда бирлаштирди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурман. Менга шукур қилингиз, ношукурчилик қилмангиз” – деб марҳамат қилади. (Бақара сураси 152-оят).
Бундай воқеалар сабаб, қанчадан-қанча юртдошларимиз уйсиз, бошпанасиз қолдилар. Бағрикенг, саҳоватпеша ўзбек халқимиз бир тан-у бир жон бўлиб ёрдам беришлик мақсадида қўлни-қўлга бердилар. Бу борада навоийлик ҳамюртларимиз ҳам қараб ўтиришни ўзларига эп кўришгани йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси 92-оятида “Суйган нарсаларингиздан инъфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (Жаннатга) етмагайсиз. Ҳар қандай нарсани инъфоқ қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билур”-дея марҳамат қилади. Бу билан муборак Рамазон ойи яхшиликларидан умидвор бўлган инсон борки кўмакка шошилдилар. Сирдарёда бўлган воқеа сабаб ҳар бир инсон ёрдам бериш мақсадида мадад қўлини чўзди. Яқинда эзгу ниятларда йиғилган эҳсонлар Навоий вилоятидан “Саҳоват карвони” орқали Вилоят хокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, тадбиркорлар, ҳомийлар, ЎМИ вакиллиги ходимлари, саҳоватпеша инсонлар томонидан 18 та оғир юк машинасида қарийиб 800.млн сўмлик озиқ-овқатлар, болалар ва катталар кийим-кечаклари, рўзғор буюмлари, дори-дармонлар, санитария-гигиеник воситалар, курпа-тушаклар, болалар ўйинчоқлари юборилди. Бир қанча пул маблағлари ҳисоб рақамларига ўтказилди.
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ БИЛАНДИР!
Мазкур эҳсон карвонидаги маҳсулотлар Сирдарё вилояти Сардоба туманида Пахтаобод шаҳарчасида талофат кўрган Дўстлик, Қўрғонтепа Юртдош МФЙ аҳолиси учун етказиб берилди. Халқимиз ҳамиша яхшиликни савоб умидида қилиб келишган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам хадиси шарифда “Ўзингиз учун яхши кўрган нарсангизни бошқа биродарингизга ҳам раво кўрмагунингизча комил мўмин бўла олмайсизлар” – деб мархамат қилганлар. Бундай хайрли ишда вилоятимиз отинойиларининг ташаббус ва ҳиссалари каттадир. Вилоятимиз бўйича йиғилган 800.млн сўмлик маҳсулотларни 365.218 минг сўмлик ҳайрия махсулотлари вилоятимиз отинойилари ва тарғибот гуруҳига бириктирилган хожи оналаримиз томонидан ҳайрия қилинди. Аллоҳ муборак Рамазон ойида қатор синовлари билан бандаларини синовга қўйди. Сирдарёлик юртдошларимизга бу кунларни енгиш учун сабр ато этсин. Амалларимиз савоблари купайтириб бериладиган муборак ойларда ҳар бир эҳсон эгаларини эҳсонларини даргоҳида ҳусну мақбул этиб ва Ўзи ваъда қилган яхшиликларини ҳар икки дунёсида ҳам насиб айласин.



Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш