СИНОВЛИ КУНЛАР...

7-05-2020, 13:14 admin Мақолалар 543

“Аллоҳдан унинг яхшилигини сўранглар, ёмонлигидан паноҳ тиланглар” (ҳадис)
Халқимиз бошига тушган бу синовли кунлар ўткинчидир. Чунки тун кетиши тонг отиши, ҳар қандай ёмонлик ортидан яхшилик келиши муқаррардир. Юртимизга кириб келган каронавирус ҳасталиги, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари, вилоятимизда ва Қашқадарё вилоятида бўлган кучли шамол оқибатида ва Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги кучли сув тошқинларидан халқимиз анча азият чекди. Булар халқимиз иродаси ва сабр-тоқатини янада мустаҳкамлади. Улардаги бирдамлик ва меҳр-оқибатни оширди. Талофат бўлган жойларга Президентимиз ўзлари ташриф буюриб, халқнинг ҳолидан хабардор бўлишлари, керакли барча чора-тадбирларнинг кўрилиши халқимизга янада куч бағишлади. Бундай қийинчиликларга қарши бирдам бўлиб қурашиб, албатта ғолиб бўлажакмиз.
Карантин шароитида эҳтиёжманд оилалар, қариялар, касаллар ҳолидан хабар олиш, уларни эҳтиёжларини қондириш учун уларга озиқ-овқатлар жамланмасини етказиб беришга ҳукуматимиз ва саҳоват пеша инсонлар бел боғладилар. Айниқса касаликка чалинганларга ҳукуматимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, даволашни тўлиқ давлат томонидан қопланиши, ҳар бир киши саломатлигини муҳофаза қилиниши учун шифокор, ички ишлар ҳодимлари, йўл ҳаракати посбонлари, давлат ва ташкилот мутасаддиларининг масъуллиги барчани қувонтиради.
Оммавий ахборот воситалари орқали хориж давлатларидаги ҳолатларни кузатиб, шунга амин бўлдикки, бизнинг юртимизчалик ўз халқининг саломатлигини ва осойишталиги учун астойдил қайғурадиган давлатни кўрмадик. Шундай юрт фуқароси эканлигимиздан фаҳрланамиз. Тез кунларда бу синовли кунлар ортда қолади.

Навбаҳор тумани. "Чорвоқгузар" МФЙ отинойиси Жумаева Сидиқа
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш