Мустаҳкам оила - келажак пойдевори

26-09-2019, 10:10 admin Мақолалар 730

Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт қилиб, эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол - пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва одам сулоласини Қиёмат - қоим бўлгунча ҳалол - покиза йўл билан давом этиб боришини ирода қилди.
Маълумки, мусулмонлар яшайдиган жамиятларда оила масаласи ва муаммоси бўйича диний уламоларга кўп мурожаат бўлади. Чунки оила қуришда, оиланинг мустаҳкамлигида ва оила бузилишининг олдини олишда ва ниҳоят, оилаларни қайта тиклашда динимиз таълимотлари доимо керак бўлади. Ҳозирги кунда оилада арзимаган сабабларни деб бегуноҳи - норасида болаларни етим қилаётгани ёш оилаларни пароканда бўлиши ачинарли ҳолдир. Албатта, оилани қуриш, уни муносиб давом эттира олиш қай тарзда амалга оширилиши, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши кераклиги ва бошқа зарур масалалар ҳақидаги динимиз таълимотини олдиндан билиб, уларга ихлос билан амал қилиш ҳар бир мўмин - мусулмон учун, унинг бахт - саодати, оиласининг мустаҳкамлиги учун зарурдир. Оилавий нохушликлар ва муаммоларнинг асли - негизи ўша таълимотлардан бехабарлик ёки уларга амал қилмасликдан келиб чиқади.
Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ёшларимиз ҳаётга енгил - елпи қарайдилар, улар ҳаётларини беҳудага, куфр ишлар, хунук амаллар; ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, қиморбозлик, ўйин – кулгу билан ўтказадилар. Бу офатлар бир - бирига чамбарчас боғлиқдир. Кўпинча, эр Аллоҳ таоло ҳаром қилган ароқни ичиб, маст бўлади ва оиласига бориб жанжал кўтаради оқибатда жанжал аёлга талоқ тушиши билан тугайди. Ароқҳўрликнинг шунга ўхшаш зарарлари кўп бўлгангигидан, у динимизда ҳаром қилинган.
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади.
“Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар шайтон амалидан бўлмиш ифлосликдир. Бас, ундан четланинг, шояд, зафар топсангиз” (Моида сураси 90-оят).
Демак, бу ояти каримани мазмунига этибор берадиган бўлсак, бизларни ҳаётимизга, оила аъзоларимизга зарар келтирадиган омиллардан узоқроқ бўлишимиз лозим бўлади.
Қадимдан мусулмон халқларда, жумладан, бизнинг халқимизда оиланинг катталари, хусусан, ота - оналар ёш оилаларнинг мустаҳкамлигига масъул бўлиб келганлар. Келин - куёвлар ёшлик қилиб, ўзаро келиша олмай қолсалар, жанжал қилсалар, уларни яраштириб қўйишни ўзларининг бурчлари деб ҳисобашган. Ҳар бир ота - она биринчи навбатда ўзини фарзандига насиҳат қилган, кейин келини ёки куёвига насиҳат қилган ва оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган. Вазиятга қараб эса, баъзан қаттиқроқ гапириб, дўқ - пўписа ҳам қилганлар. Мақсад эса, икки ёшнинг орасига совуқчилик тушмаслик, бир оиланинг бузилиб кетмаслиги бўлган.
Барчаларимизга ота - боболаримиз ҳаётларидан ибрат олиб яшамоқликни насиб айласин, зеро оилаларимизнинг мустаҳкамлиги, бахтиёрлиги барчамиз учун зарурдир. Аллоҳ таоло барча оилаларимизни ва уларнинг барча аъзоларини бахтиёр бўлишларида Ўзи ёрдамчи бўлсин!



Навоий вилояти Кармана тумани
“Жалойир” жоме масжиди имом-ноби Қамардинов Б.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш