Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Рост гапиринглар, чунки ростгўйлик эзгуликка бошлайди ва эзгулик эса, жаннатга йўллайди. Киши рост гапираверса, у Аллоҳ таоло ҳузурида жуда ростгўй, деб ёзиб қўйилади. Ёлғон гапиришдан ўзларингизни сақланг, чунки ёлғон гапириш ҳамма бузуқликларга олиб боради, бузуқлик эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳ ҳузурида ёлғончи, деб ёзиб қўйилади”.
Ёлғон – бузғунчиликлар онаси ҳисобланади. Ёлғон бор жойга фаришта кирмайди, шайтон ин қуради. Ёлғон бор жойда барака ҳам, осоишталик ҳам, тинчлик ҳам бўлмайди. Ёлғончи кимсалар одатда бошқаларга нисбатан камроқ яшашади. Турли касалликларга дучор бўлишади. Сабаби эса жуда ҳам оддий, ёлғончи кимсалар бир ёлғонни гапириб қўйишади - да сўнг бу қилмишлари ошкор бўлишидан қўрқиб, чўчиб ич – этларини кемириб юришади. Ёлғон нафақат ўз эгасига, балки, бутун бошли жамиятга ҳам зарар бериши мумкин. Ўзимиз яшаб турган замонда ҳам буни кўриб – билиб гувоҳи бўлиб юрибмиз. Биргина ёлғон деб икки дўст ораси айро бўлиши, биргина ёлғон сабаб яқин қариндошлар ораси бузилиб силла – и раҳмдан насиба узилиши ва яна мана шу биргина ёлғон деб эр ва хотин орасига совуқчилик тушиб оилага дарз кетиши, оқибатда эса бегуноҳ гўдакларнинг меҳрга зор ўтишлари ҳам аксарият ҳолларда мана шу БИРГИНА ЁЛҒОН эвасига бўлмаяптимикин?!
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинди. У киши: “Хоҳ чиндан, хоҳ ҳазил тариқасида ёлғон сўзлаш ҳам, боласига бирор нарсани ваъда қилиб, уни амалга оширмаслик ҳам дуруст эмас”, - дедилар. Динимиз софлик, покизалик устига бино қилингандир. Исломда хатто ёш болаларни ҳам алдаш мумкин эмас. Кўпчилик ота – оналарни кузатамиз: боласи ҳарҳаша қилса, йиғласа овутиш мақсадида ёлғон гапиришади. Болани ортидан эргашмасин учун яна ёлғон гапиришади. Сал каттароқ бўлиб, ақлини олган болага ҳам ёлғон гапиришади. Фалон ишни қилсанг уни олиб бераман, буни олиб бераман деб. Тўғри болага ёлғон гапирганда оила бузилмаслиги, силла – и раҳимга ҳам путур етмаслиги мумкин, бироқ бир покиза қалбни вайрон қилган, беғубор кўзларни намланишига, умидини синишига сабабчи бўлиб қолган бўласиз. Доимий ёлғонларни эшитиб ўрганган болани тарбияси, маънавияти бузилади, теварак – атрофдагиларга нисбатан таъсирчан ва ишончсиз бўлиб улғаяди. Муборак ҳадисларнинг бирида яна таъкидланишича: Қўлида бўлмаган нарсаси учун хатто бир мушукни ҳам алдаб чақирмасик лозим, оҳиратда эса бунинг ҳам жавоби борлигини ва бу оғир мусибат эканлигидан огоҳ этилади.
Шундай экан биз, ҳазрати инсон бир – биримиз тугул хатто ҳайвонларни алдашдан ҳам қайтарилган эканмиз. Ёлғон гапиришга эса фақат баъзи ҳоллардагина руҳсат берилган; икки дўстни орасини ислоҳ қилиш, эр ва хотин орасида низо чиқса уларни яраштириб қўйиш учун ҳамда уруш ҳолатидаги мамлакатлар ислоҳи учун. Бундан бошқа ҳолларда эса хоҳ рост бўлсин, хоҳ ҳазил бўлсин, алдаганимиз эса хоҳ инсон бўлсин, хоҳ ҳайвон бу ҳолатда биз албатта, оҳиратда жавоб бергувчилардан бўлиб қолишимиз мумкин экан.
Кармана тумани “Қосим Шайх” масжиди имом хатиби И.Хамраев