Етимлик Аллоҳнинг қахри эмас!

25-06-2019, 11:37 admin Мақолалар 1 088

Ҳаёт шунчалик мураккабки эртанги кун нима бўлишини билмайсан. Гоҳида кўчаларда юриб, кичкина болаларни кўрганимизда айнан улар етим эканлигини билганимизда еса юрагимиз бўшаб кетади.
Аввалом бор ушбу сўзни луғавий маъниси билан танишиб чиқишимиз керак. Биз етим деб ишлатадиган сўз араб тилида (Ятиим) дейилади. Шариятда отасидан балоғатга етмай ёш қолган болаларга (Ятиим) дейилади. Онадан ёш қолган болаларга еса (Латиим) дейилади. Етимлик айб эмас, етимлик иллат ҳам эмас, хорлик ҳам эмас, етимлик Аллоҳнинг қахри ҳам емас, балки етимлик фазилат. Нима сабабдан чунки Росулуллоҳ с.а.в етим бўлганлар. Туғилмасдан оталаридан ажралганлар, оналаридан олти ёшларида айрилганлар. Саккиз ёшларигача боболарининг қўлида қолдилар, ундан кейин амакиларининг қулида улғайиб пайғамбар бўлдилар.
Халқимизнинг бир савияси паст, кераксиз мақоли бор “Етим қўзи асрасанг оғзи бурнинг мой этар, етим бола асрасанг оғзи бурнинг қон қилур” мақолга кўр кўрона ёндашмай, етимларни бошини силасак қанча ажр савоблар борлигини билишимиз лозим. Муқаддас ислом динимизда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан қаралади. Катта ёки кичик бўлсин, ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқдир. Инсоният яралибдики, турли тоифадаги одамлар, ѐшлигидами ёки қарилигидами бошқа бировларнинг моддий ва маънавий кўмагига муҳтож ва меҳр-оқибатга ташна бўлишлигини Аллоҳ таоло ер юзида жорий қилиб қўйган. Хусусан, етим болалар айнан ёрдам ва эътиборга лойиқ жамият аъзоларидир. Меҳр-мурувватга ташна, моддий-маънавий кўмак ва ҳимояга муҳтож бўлганлар, ота-онасидан айрилганлар-етимлардир. Динимиз таълимотида инсониятни ўзаро бир-бирларига яхшилик қилишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга буюрилар экан, унда етимлар масаласига аҳамият берилган. Зеро, етимпарвар ҳар бир жамиятда меҳр-оқибат, барака ҳамда хотиржамлик ҳукм суради. Аллоҳ таоло баъзи бандалари тақдирига етим бўлишликни битиб қўйиб, жамиятдаги бошқа шахсларнинг етимларга бўладиган муносабати, уларнинг мол-мулкларига оид ҳукмларни ҳам Қуръони каримда ва Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари орқали баѐн қилиб берган.
Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки қизни балоғатга етгунича ўз тарбиясига олса, едириб, ичириб, кийдирса мен ва у мана бундай деб кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини бирга қилдилар” дедилар.
Аёл турмуш ўртоғини қачонки отасидан, акасидан, укасидан устин кўя олса, етим бола бўлмайди. Аёл ўз эрини бошқаларга солиштирса, биттисига битта гап қайтарса, эридан бегоналарга шикоят этиб оила сирини очса хўрласа, етим бола сони кўпаяди. Аллоҳ таоло нафс дағаллигини кетказади. Худбин, кибрли оила бўлса , етимлар сони ана шунда купаяди. Калтак нафрат туғдиради. Ҳатто катта ножўя иш қилган бўлсада берган таъзиримиз тўгри эмас, бу ҳам маълум маънода етимлар сонини кўрайтиради.
Аллоҳ таолонинг розилиги учун "ҳовучлаб" ютилган нарсаларнинг энг яхшиси ғазабдир. Эр - хотин ғазабларини юта олишса, етим бола камаяди.
Келинларимиз ана шуни бахт деб билишса, етимлар бўлмайди. Куёв бечорани ўзидангина эмас, ота-онасидан хам кечирим сурашга мажбур этадиган келинларимиз бўлмаса, етимлар камаяди. Хар канча куёвдан ўтса хам, буни билмаганга солиб, хизматини давом эттирувчи, эрининг кечирим сурашини эмас, Аллоҳнинг розилигини истовчи келинлар купайгандагина етимлар сони камаяди. Фарзанди, жигарбанди кўзидаги мунгни кўра оладиган ота-оналар бор экан етим сони камаяди. Хуллас, етимлар сонини камайтирмоқ ўз қўлимизда.
Бугунги кунда кўп оилаларнинг барбод бўлиши, натижада тирик етимлар сонининг ортиши замирида ғазаб ва шошқалоқлик эвазига бўлмоқда, десак муболағасиз.
Кейинги пайтларда “тирик етимлар” деган иборанинг кўп эшитилишига ҳам асослар бор. “Тирик етим” деганда отаси тирик бўлатуриб, фарзандларини ташлаб кетган, уларни нафақасиз, тарбиясиз, қийин шароитда яшашга мажбур қилган инсофсиз, виждонсиз, оталарнинг фарзандлари тушунилади. Ахир ўзининг роҳатини кўзлаб, оиласини ва сағир-сағира фарзандларини қаровсиз қолдириб кетаѐтган инсонларни комил мусулмон деб бўладими!?
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаётнинг барча жабҳалари қатори никоҳ ва талоқ масаласида ҳам Қуръони карим ва суннати набавия талаблари асосида ҳаёт кечиришимизни насиб айласин! Фарзандларимизнинг бахт-саодати йўлида фидойилик кўрсатиб, уларга ҳаѐтий тажрибаларимизни эринмай ўргатадиган ота-оналардан бўлишга муваффақ қилсин! Омин! Ё Роббал оламин!


Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш