Эҳсон - жаннат калити

31-03-2020, 12:29 admin Мақолалар 618

...Абдураҳмон ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барака дуоларининг таъсирини бутун ҳаёти мобайнида сезиб юрди. У саҳобаларнинг орасидаги энг молдор, бадавлат кишига айланди. Тижорат ишлари мисли кўрилмаган даражада авж олди. Унга тегишли карвонлар тез-тез Мадинага дон-дун, ун, ёғ, кийим-кечак, идиш-товоқ, атир-упа сингари аҳолига зарур маиший молларни келтириб турар, мадиналиклардан ортган бошқа товарларни четга олиб чиқиб сотарди.
Бир куни Абдураҳмон ибн Авфнинг карвони Мадинага кириб келди. Карвон етти юз туядан иборат эди. Ҳа, етти юз туя... Туяларга озиқ-овқат, мато, умуман, одамлар учун энг зарур нарсалар ортилган эди. Карвон ерни ларзага солганча шаҳарга кириб келганида, атрофни туяларнинг бўйнига осилган қўнғироқларнинг жарангию оғир юкдан эзилган тилсиз жониворларнинг ўкириши тутиб кетди. Шовқин-суронни эшитган Оиша розияллоҳу анҳо "Бу нима тўполон?" деб сўради. У зотга "Абдураҳмон ибн Авфнинг карвони етти юзта туяда буғдой, ун ва озиқ-овқат олиб келяпти", дейишди.
Оиша онамиз деди:
- "Аллоҳ унинг дунёсига барака берди, лекин охиратда беражак савоби улуғроқдир".
Росуллуллоҳ Aбдурраҳмон ҳақида кўп айтардилар,дедилар Оиша онамиз олдидаги саҳобаларга.Шунда саҳобалар бу гапни Aбдурраҳмон Ибн Aвфга етказишганда еелиб, Оиша онамиздан Росулуллоҳ мен ҳақимда нима деган эдилар,деб сўраганларида Оиша онамиз айтдиларки,Росулуллоҳ айтган эдилар,жаннатийларни орасида Aбдураҳмон ибн Aвфни кўрдим камбағлларни орасида жаннатга эмаклаб кириб кетаётган эди,у ҳам бойлиги учун,дедилар.
Шунда Aбдураҳмон ибн Aвф мана шу етти юз туяни устидаги моли билан Aллоҳни йўлид эҳсон қилдим,дедилар

Aбдурраҳмон ибн Aвф ҳар бир қилган амалини Аллоҳнинг ризолиги учун қилар ва кичик қилган эҳсонини ҳам кичик санамас Aллоҳдан ҳар доим яхши умидда бўлиб ниятини тўғри қилар эдилар ва кичик қилган амалларига ҳам катта ажрларни умид қилар эдилар чунки Aллоҳ учун қилинга кичик амални ҳам Aллоҳ кичик санамасдан ўн баробардан етти юз баробар ва кимга хоҳласа ундан ҳам зиёда қилиб беришини билардилар ва шунга иймон келтирган эдилар “Молларини Aллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Aллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир ва Aллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир”.
( Бақара сураси 261оят) Дарҳақиқат, Абдураҳмон ибн Авф ниҳоятда қўли очиқ, саҳий одам эди. Молини ҳеч кимдан аямас, сўраб келганларга ошкора ёрдам қилар, сўрашдан уялганларга махфий кўмак кўрсатар, ҳатто ўнг қўли берган садақани чап қўли сезмай қоларди.
Бир сафар қирқ минг дирҳам кумуш садақа қилди. Кетидан муҳтожларга қирқ минг динор тилло ҳам тарқатди. Икки юз уқия олтин эҳсон қилгани эсингизда бўлса керак?! .
Aллоҳ таоло( Бақара сурасининг 271 ояти)да шундай марҳамат қилади.
“Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши. Aгар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Aллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У зот айтдилар: “Саҳийлик дарахтдир, унинг илдизи жаннатта ва шохлари дунёга тушган, ким унинг шохларидан бирини ушласа, жаннатга етказади. Бахиллик ҳам бир дарахтдир, илдизи дўзаҳда ва шохлари дунёга тушган, ким унинг шохини ушласа, дузахга элтади”.
Aбдураҳмон ибн Aвф вафот этганларидан сўнг мерос тақсимоти бўлди.У қонуний меросхўрларига ҳам санаб адоғига етиш қийин бўлган даражада кўп молу дунё қолдириб кетди… Мингта туя, юзта от, уч минг қўй. Қуръон тақсимоти бўйича марҳумнинг қарз ва васиятлари адо этилганидан кейин бериладиган бутун мероснинг саккиздан бири тўртта хотинига тақсимланганида, уларнинг ҳар бирига саксон минг динордан тегди. Тиллою кумушлар ворисларга болта билан бўлиб берилди. Ҳатто тақсимда иштирок этган кишиларнинг қўллари болта зарбидан қавариб ҳам кетди.
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари баракоти туфайлидир.
Икрима розияллоҳу анҳу Ибни Аббоснинг бундай деганини ривоят қилади:
“Икки нарса шайтондан ва икки нарса Aллоҳ таолодан”, кейин бу оятни ўқиди:
“Шайтон сизларни (агар инфоқ эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фахш ишларга буюради. Aллоҳ таоло сизларга Ўзи тарафидан мағфират ва фазлу карам (бойлик) ваъда қилади”, яъни, сизларни тоатга ва садақа қилишга буюриб, фазли ва марҳаматига етказмоқни хоҳлайди. “Aллоҳ (фазлу карами) кенг ва билгувчидир” (Бақара сўраси, 268 оят). Яъни, фазлу карами кенг ва садақа қилган кишининг савобини билгувчи зот.
Аммо сон-саноқсиз бойликлар Абдураҳмон ибн Авфни мафтун этиб, домига илинтиролмади. Одамлар уни қўл остидаги кишилар орасида кўриб, ким хожа, ким қуллигини сира ажратолмасди.
Бир куни рўзадор Абдураҳмонга оғиз очиш учун таом келтирилганида, дастурхонга қараб деди:
- Мусъаб ибн Умайр вафот қилди, ҳолбуки, у мендан яхшироқ эди. Уни кафанлаш учун бир парча мато топа олдик, холос. Бошини ўрасак, оёқлари очилиб қоларди. Оёқларини ёпсак, бошига етмас эди. Ундан кейин Аллоҳ дунёни бизнинг қадамларимиз остига сочиб ташлади... Қўрқаманки, амалларимиз учун ваъда қилинган мукофот шу дунёда бериб қўйилмадимикан?!
Сўнг йиғлаб юборди. Таомдан бир луқма ҳам тотиб кўрмади.

Абдураҳмон ибн Авфга шон-шарафлар бўлсин! Дунё ростгўйлари сардори Муҳаммад ибн Абдуллоҳ жаноблари унга жаннат башоратини бердилар.
Уни сўнгги манзилига Пайғамбар алайҳиссаломнинг тоғаваччаси Саъд ибн Абу Ваққос бошчилигидаги мусулмонлар кузатиб қўйишди. Жаноза намозини икки нур соҳиби Усмон ибн Аффон ўқиди. Азадорлар сафида зўр қайғу ичра турган Али ибн Абу Толиб:
- "Сен бу умматнинг улуғларидан бири эдинг, Аллоҳ сени раҳматига олсин", деб дуо қилди.

Эҳсон хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, хоҳ ошкора, хоҳ пинҳона бўлсин, барибир унинг ажри улуғ ва савоби бемислдир. Бизни ҳам мана шундай эҳсон қилгувчилардан қилсин, бизга ҳам мана шундай манфаатли ишларда собитқадам қилсин, амин Я Роббил Аъламийн!

Кармана тумани "Аллон" МФЙ имом-хатиби Акрамов ОрзиМурод
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш