Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондининг хайр-эҳсон карвони Навоий вилоятига етиб келди.
Фонд раҳбари И.Халилов бошчилигидаги гуруҳ вилоятдаги 100 нафар моддий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ овқат маҳсулотлари, 15 нафар жисмонан заиф кишиларга ногиронлик аравачалари, вилоятдаги барча 78 та масжид имом хатибларига диний-маърифий китобларни топширди.