Эҳсон - жаннат калити

30-03-2020, 10:04 admin Мақолалар 692

Уйларига бориб, тезда қайтиб келдилар.
- Ё Расулуллоҳ, менда тўрт минг динор бор эди. Шунинг икки мингини Aллоҳга қарзга бераман. Қолган икки мингини бола-чақам эҳтиёжига қолдираман,- дедилар.
- Пайғамбар алайҳиссалом:
- Aллоҳ сенинг берган молингга ҳам, бола –чақангга, қолдирган молингга ҳам барака ато этсин, - дедилар.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги сўнгги ғазот — Табук ғазотига отланганларида, қўшиннинг молга бўлган эҳтиёжи аскарга бўлган эҳтиёжидан кам эмас эди. (Табук — Шом ва араб жазираси чегарасидаги шаҳар. У пайтда Рум тасарруфида бўлган. Ҳозир Саудия Aрабистони ҳудудида). Рум лашкари мўрмалахдай сон-саноқсиз, тиш-тирноғигача қуролланган. Мадинада эса йил қурғоқчил келган. Сафар олис, озиқ-овқат кам, от-улов ундан ҳам кам. Ҳатто бир неча мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у киши билан бирга жиҳод қилиш учун олиб кетишларини сўрашганида, уларга на бир от, на бир туя топиб беролмай қайтариб юбордилар. Улар Aллоҳ йўлида инфоқ қила олмаганларидан қалблари маҳзунликка, кўзлари жиққа ёшга тўлиб, қайтиб кетишди. Уларга "Баккоун"-"Aллоҳ учун йиғлаганлар", деб ном беришди. Қўшинни эса "Жайшул усра" - "Қийинчилик чеккан лашкар", деб аташди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни Aллоҳ учун инфоқ — эҳсон қилишга буюриб, ажрини Парвардигори оламдамн умид қилишга ундадилар. Ҳар галгидек Aбдураҳмон ибн Aвф биринчилар қаторида бўлди. У икки юз уқия (салкам 7,5 кг) тилло олиб келди. Буни кўрган Умар ибн Ҳаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:
- Менимча, Aбдураҳмон савоб ўрнига гуноҳ орттириб оляпти. Бола-чақасига ҳеч вақо қолдирмади...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар:
- Эй Aбдураҳмон, бола-чақангга бирор нарса қолдирдингми?
- Ҳа, - деди у, - берганимдан кўра кўпроқ ва яхшироқ нарсани қолдирдим.
- Нимани?
- Aллоҳ ва Расули ваъда қилган ризқ, яхшилик ва ажрни.
“ Мол – дунёларини кеча-ю кундуз, яширин ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар учун Парвардигорларининг ҳузурида улуғ ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф-у ҳатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар” ( Бақара сураси 274 оят).

Қиёматгача келадиган умматни иймонини бир тарозига қўйса ва Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг иймонини бир тарозига қўйса Aбу Бакрнинг иймони оғир келадиган зот Табук ғазоти шунчалик қийин бўлдики туяни сўйиб қорнидаги сувни ичган вақтларимиз бўлди, дедилар.
Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан қолаверса улуғ саҳобалар ҳаётларидан ўрнак олишлигимиз керак. Чунки пайғмбаримиз алайҳиссалом: “Мени асҳоби икромларим осмондаги йўлчи юлдузга ўхшайди, қай бирини орқасидан ергашсангиз ҳам адашмасдан йўлингизни топиб оласиз, деганлар”.

Қўшин Табукка жўнаб кетди. У ерда Аллоҳ таоло Абдураҳмон ибн Авфни мусулмонларнинг бирортасига насиб этмаган шарафга эриштирди. Намоз вақти кириб қолган эди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадеганда келавермадилар. Шунда Абдураҳмон ибн Авф қавмга имом бўлиб, намоз ўқишга тутинди. Биринчи ракаат охирига етмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, намозхонлар сафига турдилар ва Абдураҳмон ибн Авфга иқтидо қилиб, намозни адо этдилар...
Пайғмабаримиз алайҳиссаломга саҳобалар шунчалик меҳрибон эдиларки, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир сабаб бўлиб, ёки бетоб бўлиб қолганларида саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нега чиқмаяпдилар, намоз вақти ўтиб кетаяпди, ишимиз кўп, деб ихтилоф қилишмас эдилар, аксинча ҳозир Росулуллоҳ чиқадилар, бизга намозни ўқиб берадилар, деб Aллоҳ ва Росулини севганлиги ва у зотга меҳир-муҳаббатли бўлганлиги учун қанақа ишлари бўлса ҳам намозни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб беришларини кутиб ўтирардилар.
Бизни вақтимизга келиб, имом-хатибларимиз жума ёки фарз ёки маърузага бироз кеч қолишса-чи, имомни ҳақоратлаб, ихтилоф қилишни бошлаймиз, баьзиларимиз ўша имомга ҳасад қилиб ўтирамиз Аллоҳ таало Қурьон-у каримда шундай марҳамат қилади.
Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан кейин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат ( пайдо ) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шавқатли ва меҳрибонсан”, дедилар. ( Хашр сураси 10 оят )
Aллоҳ таало мўмин мусулмонларда ҳасад тугул, ҳаттоки ғиллу-гашлик, нафрат бўлишлигин хоҳламасдан ўзи мўмин-мусулмонларга қандай қилиб ғиллу-ғашлик нафратдан паноҳланиб дуо қилишликни юқоридаги оятда ўргатмоқда. Шундай экан имоми-хатибларимизга ва олимларимизга бўхтон қилиб ҳасад қилишимиз нечун? Ҳолбуки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Имомлар, олимлар менинг меросхурларимдур”, деганлар бундай деганлари мени қандай ҳурмат қилсангиз уларга ҳам шундай ҳурмат-эҳтиром қилинг, деганларидур.
Aбдурраҳмон Ибн Aвфнинг имом бўлиб намоз ўқиб берганликларининг сабаби эса Aллоҳ таалони ризолиги учун қилган эҳсонларининг бир самараси эди. Aллоҳ таало ўз фазл-у карами билан ҳабиби бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга Aбдурраҳмон Ибн Aвфни имом қилиб қўйдилар. Бутун башарият саййиди, барча анбиёлар имоми Муҳаммад ибн Абдуллоҳ жанобларига имом бўлишдан кўра ортиқроқ шон-шавкат бўлиши мумкинми?!



Кармана тумани "Аллон" МФЙ имом-хатиби Акрамов ОрзиМурод
Давоми бор...
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш