Ақлингиздаги тафаккур "бурчаги" очиқ турсин!

10-02-2020, 09:17 admin Мақолалар 684

Агар одамлар келажаклари ва ҳаётлари ҳақида тафаккур қилганларида эди, ҳаммалари иймон келтиришган бўларди.

Агар дунёлари ва унинг фоний хурсандчиликлари, чекланган лаззатлари, ўлим, хасталиклар, ҳалокат ва оғриқларини ўйлаганларида эди, унга ғарқ бўлмасдилар, матоҳлари олдида таслим бўлмасдилар.
Агар ўлим ҳақида мулоҳаза қилганларида эди, ҳаётлари учун бунчалик ташланишмасди.
Агар охиратни ёдга олишганда эди, жаноби Роббилари томон қочишган бўларди.
Лекин.. бирор киши тўхтаб, булар ҳақида тафаккур қилмайди.

Балки бирор нарсалик бўлиб қолиш учун, ҳаёт ғилдираги ортидан чопади. Аммо билмайдики, бу ортидан чопаётгани сароб ва ҳеч нарса эканлигини. Дақиқа, соат ва кунлар ўтяпти, умр ўтяпти. Охир борар жой эса тупроқ..
Тупроқ остига кетганлардан бирортаси, ҳикоя айтгани бизга қайтмайди.

Қабр дарчалари кўрлик томон очилган. Бирор киши бирор нарса кўрмайди, бирор нарса билмайди. Кўрлик пардаси ҳамманинг юзига ташланган. Фақат ўша жойга ўзи борган лаҳзадагина кўради.
Ҳар биримизнинг фурсатимиз ҳаётимиз.. бундан ўзга фурсат йўқ!

Доктор Мустафо Маҳмуд
"Ўлим ортида не гаплар?" китобидан
Мубашшир Аҳмад телеграм саҳифаларидан олинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш