Ҳикоя қилишларича, бир сичқон туяни яхши кўриб қолиб, тизгинидан ушлаб уйига олиб келибди. Уй эшигига етиб келишганида туя эшикка тикилиб тўхтаб қолди, эшик жуда кичик, туя эса баҳайбат эди. Шунда туя сичқонга: “Ё маҳбубингга мос уй қур, ё уйингга мос маҳбуб топ!”, деган экан.
Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Бадoиъул фавоид” (“Фойдаларнинг гўзалликлари”) китобида ушбу ҳикояни келтириб, ортидан ҳар бир мўмин ва мўминага хитоб қилган:
“Ё маъбудингизга лойиқ намоз ўқинг,
Ё намозингизга лойиқ маъбуд топинг!”
Намозини вақтидан кечиктириб ўқишга одатланган киши ҳаётидаги барча ишлари кечикиб кетишига тайёр турсин!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Агар сенга намозинг аҳaмиятсиз бўлса, унда сен учун муҳим нарса нима ўзи?”, деганлар.
Намозингизни қанча тўғри қилсангиз, ҳаётингиз шунча тўғриланади.
Намоз нажот билан тенглаштирилганини билмадингизми? Кунда беш бора “Ҳайя ъалас-солаҳ! Ҳайя ъалал фалаҳ!” – “Намозга келинг! Нажотга келинг!” деган нидони эшитмайсизми? Аллоҳнинг ҳаққига жавоб бермай туриб, Ундан қандай қилиб тавфиқ (муваффақият) сўрайсиз?
Иброҳим алайҳиссалом қилган дуoни эсланг:
رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ
“Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин” (“Иброҳим сураси”, 40-оят).
(с) Абу Мухаммад саҳфасидан