ЭҲТИМОЛЛАР НАЗАРИЯСИ

7-02-2020, 10:14 admin Мақолалар 524

• Бир киши келиб ўн рақамлик сейфнинг кодини бир теришда тўғри топса ва сейфни очса биз ўша одамнинг сейф кодидан хабардор эканини тушунамиз.
Ҳар қалай ақли-ҳуши жойида бўлган ҳар қандай киши буни шундай тушунади.
Сейфнинг ўн рақамлик кодини тасодифий териш билан бир уринишда очишга ишонадиган кишининг мантиғи бузуқ эканида шубҳа йўқ!
Чунки ўнта рақам эҳтимоллар назариясининг содда кўринишида миллиарддан ошиқ комбинацияни ўз ичига олади.
Энди оламнинг барпо бўлишида бу қадар аниқликларни тасодифан бўлиб қолган, дейиш учун нақадар савиясизлик чуқурига тушиш кераклигини тасаввур қилиб олаверинг!

• Аризона штати университети профессори, физик Паул Девис шундай деган эди:
- Электромагнит куввати ва тортишиш кучининг микдори хозирги ўлчовидан агар 10^40 да бир (яъни 10дан кейин 40та нол қўйилгандаги рақам) кўпрок булганида эди, факат ва факат кичик юлдузлар пайдо бўла оларди холос!
Агар бу ўлчов 10^40да бир камроқ бўлганида эса, фақат ва фақат катта юлдузлар пайдо бўла оларди холос!
Дунёнинг бор бўлиши ва унинг барқарорлиги учун эса катта юлдузлар ҳам, кичик юлдузлар ҳам ўта зарур!

• 10^40 рақамини тасаввур қила олиш учун бир мисол келтираман.
• Россия давлати ерлари кенглигида бир майдонга беш тийинлик тангани тўлдириб чиқасиз ва ҳар бир танга устига яна танга қўйиб, уни ойгача бўлган масофада тўлдирасиз. Шунда 10^40 рақами миқдорича танга ишлатган бўласиз. Яъни Паул Девиснинг айтишича агар шу миқдордаги тангалардан биттаси булмаса ёки булар битта кўп бўлса коинот барпо бўла олмасди! Тасаввур қиляпсизми!

• 10 дона рақамда бир дона хато бўлса сейф очилмайди!
• 10^40 рақамида эса бир дона хато бўлса ҳаёт бўлмас эди!

• Сейфни очган тасодифан очмаганидек, оламни барпо қилган Зот ҳам уни тасодифларга ташлаб қўймаган, балки ҳар бир зарранинг яралиши Аллоҳнинг иродаси остидадир.

Аброр Муҳтор Алий телеграм саҳифасидан олинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш