Савол: Ассалому алайкум! Намозни Аллоҳга шукр яқинда бошладим ва динни ҳам иложи борича амал қилиш лозим бўлган фарзларини ўрганяпману лекин қалбимда бир шубҳа пайдо бўляпти. Бу Қуръон ёки ҳадисга нисбатанмас ҳозирги кундаги фатво у мумкинмас бу харом каби сўзлар назаримда кўпайди. Масалан: Nike фирмаси кийимларини кийиш мумкинмас, банкоматдан пул ечиш, товуқ ейиш чунки апаратда сўйилган, муҳтож бўлса ҳам банкдан кредит олиш мумкинмас судхўрлик, тўёна қанча берса 10 йилдан кейин ҳам шунча олиш ва хоказо. Ана энди саволим шуки бу ҳаммаси бугунги куннинг фатволари, ваҳоланки динни бунчалик қийин қилиш шартми? Мусо алайҳиссалом қавмлари сигир сўйишга буюрилганда ранги урғочими ёши қанақа деб ўзларига қийинлаштиришган. Ҳозир исломни қийинлаштириш шартми масалан пластик карточка нақд пул зарур лекин банкоматдан ечма, уйланиш ёки уйни чиройли қилиб ремонт қилиб покиза қилиш учун кредит олмоқчи бўлса судхнрлик, товуқ гўшти олиш учун уни ким сўйганлигини аниқлашдек мураккаблик. Нахотки Ислом шунчалик қийинлашиб бормоқда?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ислом ниҳоятда содда. Инсонлар ҳар жабҳада ўзларини қийинчиликка тиқиб олганлар. Ҳатто ибодатларини ҳам қийин даражага келтириб олганлар. Оддий мисол эрталабки юз қўлни ювишга оёғини қўшиб қўйса шариатимиздаги намознинг фарзи бўлган таҳорат ҳосил бўлади. Эрталаб қилинадиган гимнастика ҳам қилади, шу билан бирга 8 бор сажда қилиб турса бамдод деган намознинг суннат ва фарз адо бўлади. Оёқ терлаб ҳидланишга келганда битта таҳорат қилиб 8 бор сажда қилса пешиннинг фарзи адо бўлади. Ёнида 6 ракаат суннатини ўқийди. Тушликда еган таомини саҳарлик ва шомдан кейинга кўчирса рўза деган фарз адо бўлади. Худди шунингдек Ўзбекистонда нари борса 5-6 та товуқ сўядиган фабрика бор. Россияга кетиб дарба-дар бўлиб юрган 10-15 та болани ўша ерга қўйилса Аллоҳ буюрганидек Бисмиллаҳ билан сўйилса ҳалол бўлади. Фабриканинг директорини фойдаси бироз камроқ бўлиши мумкин, эвазига халқнинг ейдиган таоми ҳалол бўлади ва топгани ҳам ҳалол бўлади. Гўшт емайдиган бутга сиғинадиган бир миллиарддан ошиқ халқ динини ҳурмат қилиб тўқима худосининг буйруғига итоат қилиб бир умр гўшт емасдан ўтаяпти. Унинг олдида сўйишни Бисмиллаҳ билан қилишнинг нима қийинчилиги бор?! Сиз айтгандек ношаръий тўёналар кўпайгани учун қанча қизлар эрга теголмай ва қанча йигитлар уйланолмай зинога ботиб юришибди. Халқ ўзи енгиллик томонини хоҳламаса, бошқаларга қийинчилик чиқараверади. Қийинчиликни домлалар эмас халқнинг ўзи ўзига қилиб олмоқда. Енгилликка қараб тортсангиз улар ҳаромга қараб тортишмоқда. Домлалар берадиган фатво ҳам Қуръон ва ҳадисдан ташқарига чиқмайди. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати