Инсонларни икки дунё саодатига эриштирувчи, уларнинг ҳаёт йўлларини ҳидоят маёғи сифатида ёритгувчи дин – ислом инсонни ҳар жиҳатдан етук, бошқаларга ўрнак бўла оладиган тарзда тарбиялайди. Исломга чин дилдан, самимият ила амал қилган инсон ўзидаги ҳар бир камчилик-қусурни тўғрилаш пайида бўлади, инсонларга, жамиятга озор етказадиган ҳар бир амалдан четлашишга ҳаракат қилади. Исломнинг эзгулик, олийжаноблик дини эканлиги ҳам шу ўринда яққол акс этади.
Кундалик турмушимизда хизмат юзасидан ёки шахсий ишларимиз туфайли кўплаб ташкилот ва муассасаларда бўламиз, яқинларимиз, ёру биродарларимизникига меҳмонга борамиз. Айнан мана шу жараёнда кимнингдир ёки кимларнингдир хонасига, хонадонига кириб борамиз. Кириб боришдан авввал кимдир томоғини қириб қўйиб, кейин остонага қадам қўяди, яна кимдир “мумкинми?” деб, кейин кира бошлайди, баъзилар эса даб дурустдан бостириб кираверади. Хўп, бу кўринишлар ҳаммамизга таниш ва кундек равшан, лекин исломда изн сўраш, бирор ерга кириб боришнинг одоблари қандай?
Аллоҳ таоло:
«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз.
Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир», деган (Нур, 27 — 28).
Жоҳилият даври арабларида кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, уларнинг шахсий, оилавий сир-асрорларини эҳтиром қилиш маданияти йўқ эди. Бировнинг уйига эрталабки салом, кечки салом, деб тўғри кириб боришаверарди. Уйда аёллар борлиги, уй эгаларининг турли ҳолда бўлишлари мумкинлиги ҳеч мулоҳаза қилинмасди. Бу эса, ўтакетган беодоблик ва турли ёмонликларга, гап-сўзларга сабаб бўладиган ҳолат эди. Шунинг учун ҳам Исломда ушбу ояти карима билан ҳар бир шахснинг ҳурмати, уйнинг дахлсизлиги ҳаққи таъминланди. Исломда биров яшаб турган жойга бошқа шахснинг, ким бўлишидан қатъий назар, ўша жой соҳибининг изнисиз киришга ҳаққи йўқ.
«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг».
Ушбу ояти каримага биноан, бировнинг уйига кирмоқчи бўлган одам уй эгасининг изни билангина ва у ердагиларга салом бериб кирмоғи лозим.
Шундай қилсалар, мўминларнинг ўзлари учун яхшидир.
«Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз».
Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолда турганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам ҳижолатга тушади. Балки хусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғиз бўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин. Ёки, аксинча, ёлғиз эркак олдига бегона аёл киши кириб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатлардан доимо узоқ бўлиш керак.
Исломда нафақат бировнинг уйига рухсатсиз кириш, балки назар солиш ҳам, ҳатто мактубини изнсиз ўқиш ҳам таъқиқланади.
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар», деганлар.
Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.
Ушбу икки ҳадиси шарифдан Исломда шахснинг дахлсизлиги ниҳоятда юқори даражада ҳимоя қилиниши кўриниб турибди. Бировнинг уйига рухсатсиз кириб бориш у ёкда турсин, рухсатсиз қараш, кўз ташлаш ҳам мумкин эмас. Чунки кўз ташлаган одам ичкарида уй эгаси, унинг аҳли аёлини ҳар хил ҳолатда кўриши, бошқалардан сир тутган нарсаларидан воқиф бўлиб қолиши мумкин. Яна бошқа кўпгина ноқулай ҳолатлар вужудга келиши эҳтимоли бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бировнинг ҳовлисига рухсатсиз назар солган одамнинг кўзини ўйиб олса, уй эгаси хун бермаслиги ҳақидаги сўзлари эса, бировнинг ҳовлисига изнсиз қараган одам катта жиноят қилганидан дарак беради. Одатда, бировнинг кўзига зарар етказган одамдан қасос олинади. Яъни, унинг ҳам кўзига зарар етказилади ёки хун ундирилади. Фақат тажовузкор тажовуз қилган пайтда ўзини ҳимоя этиб кўзини ўйиб олган бўлса, унда хун тўламаслиги мумкин. Бу масалада бировнинг ҳовлисига изнсиз қараган хиёнаткор кўзни тажовузкор ҳисоб қилингандир.
Шунингдек, бировнинг мактубини ўғирлаб олиш ёки зўрлик қилиб ўқишга интилиш у ёқда турсин, изнсиз назар солиш ҳам мумкин эмас. Ким бировнинг мактубига изнсиз назар солса, дўзах оташига назар солган билан баробар эканлиги оддий гап эмас.
Уламоларимиз назар солишга оид ҳукмни эшитишга, қулоқ солишга ҳам қиёс қилганлар. Яъни, бировнинг ҳовлисига, мактубига изнсиз назар солиш қанчалик ҳаром бўлса, ўша ҳовли ва уйдаги овозларга, гап-сўзларга яширинча қулоқ солиш ҳам шунчалик ҳаромдир.
Бировнинг ҳузурига киришга изн сўрашнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Мусулмон кишилар ушбу исломий одобларга амал қилмоқлари лозим. Аввало, изн сўраётган одам ҳовлига, уй ичига назар солмасдан, бошқа томонга қараб туриб изн сўраши керак.
Имом Абу Довуд Ҳузайл ибн Шурайҳбийлдан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларига қараб туриб изн сўрай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга, сен ундоқ ёки бундоқ тур, изн сўраш назардан сақланиш учун жорий қилингандир, дедилар».
Яъни, бировнинг уйига назар тушмаслиги учун изн сўраш жорий қилинган, ичкарига қараб туриб изн сўрашнинг нима кераги бор.
Шунинг учун ҳам изн сўрамоқчи бўлган кишилар эшикка юзма-юз ҳолатда эмас, балки ўнг ёки чап тарафлари билан турмоқлари лозим.
Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар зикр этилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг эшиги олдига келсалар, эшикка юз тикиб турмас эдилар. Балки ўнг ёки чап томонлари билан турар ва: «Ассалому алайкум, ассалому алайкум», дер эдилар.
Имом Абу Довуд Амр ибн Маъд ас-Сақафийдан ривоят қилган ҳадисда қўйидагилар айтилган:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун изн сўрамоқчи бўлиб: «Кираверайми, кираверайми?!» деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Равза исмли хизматчи аёлга:
«Анавининг олдига чиқиб, ўргатгин, у изн сўрашни билмас экан, унга айт: «Ассалому алайкум, кираверайми, десин», дедилар».
Одоб бўйича, изн сўрайдиган одам исмини аниқ айтиб, очиқ изн сўраши ва салом бериб кириши лозим.
Калда ибн Ҳанбал исмли киши келиб, салом бермасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Орқангга қайт! Ассалому алайкум, дегин», дедилар.
Имом Абу Довуд қилган ривоятда айтилишича, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсалар: «Ассалому алайка, ё Расулаллоҳ, Умар кираверсинми?» дер эдилар.
Изн сўровчи уч марта сўраши, ундан оширмаслиги лозим.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирор киши изн сўраса, уч марта сўрасин, изн берилмаса, ортига қайтсин», деганлар.
Чунки уй эгалари бировни қабул қила олмайдиган ҳолатда бўлишлари ёки айнан изн сўраётган кишини қабул қилишга имконлари бўлмаслиги мумкин.
Изн деганда уй эгасининг ёки у томондан вакил қилинган кишининг изни кўзда тутилади. Уйга эга бўлмаган ёки уй эгаси томонидан вакил қилинмаган одамнинг изни ҳисобга ўтмайди.
Агар изн сўровчи уйда бировни топа олмаса, қайтиб кетади. Шунингдек, ичкарига киришга рухсат берилмаса ҳам қайтиб кетади.
«Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир».
«Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир».
Жумладан, изн сўраш, бировнинг ҳовли-жойига изнсиз назар солиш ва шунга ўхшаш ишларда ҳам қандай йўл тутаётганингизни Аллоҳнинг Ўзи яхши билади ва кези келганда ҳисоб-китоб қилади. Гарчи ояти каримада уй эгасига изн сўраб келган одамга «қайтинг» дейиш ҳуқуқи берилган бўлса ҳам, мусулмонлар меҳмондўстликлари, му-софирпарварликлари, бир-бирларини ва ўзгаларни жуда ҳурмат қилишлари туфайли бу рухсатдан фойдаланмаганлар. Яъни, уйларига келиб, киришга изн сўраганларга, қайтинг, деб айтмаганлар. Саҳобаи киромлардан баъзилари, ушбу оятга амал қилиш учун жуда кўп уриндиқ бировнинг уйига чақириб борганимизда, қайтинг, деган жавоб бўлсаю ортимизга дарҳол қайтиб, ояти каримага амал қилиш шарафига муяссар бўлсак, дердиқ аммо иложи топилмади. Қаерга борсак, киринг, деган жавоб олдиқ деганлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хотинлар устига кечаси эшик қоқиб боришдан наҳйи қилдилар. Бу наҳйидан кейин икки киши кечаси эшик қоқиб борди ва уларнинг ҳар бири ўз аёли билан бегона эркакни топди».
Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Исломда аёл киши ўзининг барча ясан-тусан ва зебу зийнатларини эри учун қилади. Эрига ноқулай ҳолда, ўзига қарамасдан кўринмаслиги керак. Эр сафарга чиқиб, уйдан маълум муддатга кетганида, аёл ўзига қарамай қўйган бўлади. Шунинг учун аёлни ноқулай ҳолатга қўймаслиқ унга ўзини ростлаб олиш имконини бериш мақсадида сафардан қайтган эр уйига хабар бермасдан, бирданига кечаси кириб бориши маслаҳат берилмайди.
Иккинчидан, уйга билдирмасдан кириб бориш аёлга ишончсизлик белгиси, уни пойлаш ҳисобланади. Бу эса, покиза аёл учун ўзига хос иҳонат — хорлаш ҳисобланади.
Ишончсиз аёлни бошқа йўллар билан ҳам синаш мумкин. Аммо, ҳаммага маълум ҳолатда, яъни, сафардан қайтганда, олдин хабар бериб, кейин кириб бориш керак. Хабар келгандан кейин аёл киши ўзини тартибга солади. Эрининг кўзига хушҳол бўлиб кўриниш чораларини кўради. Уй-жойни саранжомлайди, эрига ёқадиган ҳолатга келтиради. Қувончли ва яхши бир ҳолатда уни кутиб олади.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига изн сўраш учун келди ва эшик тўғрисида туриб олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига чиқиб:
«Шундоқ турасанми? Бундоқ турма! Изн сўраш назар тушмаслиги учун жорий қилинган», дедилар».
Шарҳ: Шунинг учун изн сўровчи ҳовлига ёки хона ичига назари тушмайдиган бўлиб, эшикнинг ёнида туриши керак. Токи, ичкаридан эшик очилганда унинг назари уй эгаларининг ҳолига тушмасин.
Ислом динининг юқорида кўрсатилган гўзал одобларига риоя қилинса, инсон ҳам ажру савобга сазовор бўлади, ҳам инсонлар орасидаги турли хил нохушликларнинг олди олинади. Уламоларимизнинг юқоридаги ўгит ва кўрсатмаларига амал қилишни, исломий одобларни ўзимизда мужассам этишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин.

Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди имоми ноиби И.Хамраев